9 - мавзу. Ўзбекистонда таркиб топган экологик вазиятлар ва экологик хавфсизликни таъминлаш
Ўзбекистондаги экологик ҳолатга баҳо бериш, экологик вазиятлар билан танишиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари билан яқиндан танишиш.
2-МОДУЛЬ. ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ
10-мавзу. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари ва унинг овқатланишдаги аҳамияти
Озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчаси ва моҳияти. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор вазифалари. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган тақчиллиги ва унинг Халқаро ташкилотлар томонидан қайд этилиши. Озиқ-овқат хавфсизлигида ҳалқаро ташкилотларнинг тутган ўрни. БМТ нинг жаҳон озиқ-овқат дастури. Бутунжаҳон савдо ташкилоти: унга аъзо бўлишнинг афзалликлари ва камачиликлари. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат бўйича ҳалқаро ташкилоти (ФАО) нинг жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлиги кўрсаткичлари. Ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда озиқ-овқат тақчиллигини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар.
11-мавзу. Ривожланаётган мамлакатларда аграр сиёсат ва озиқ-овқат хавфсизлиги
Ривожланаётган мамлакатларда аграр сиёсат ва ислоҳотларнинг ҳусусиятлари ҳамда йўналишлари. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат дастурлари. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳани ривожлантириш.
12-мавзу. Озиқ-овқат хавфсизлиги - миллий озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг стратегияси
Озиқ-овқат хавфсизлиги: тушунча ва тажриба. Озиқ-овқат баланси. Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат таъминоти. Озиқ-овқат истеъмоли. Озиқ-овқат хавфсизлигининг макроиқтисодий жиҳатлари. Озиқ овқат хавфсизлигининг институционал жиҳатлари. Истеъмолни қўллаб-қувватлаш сиёсати. Фаровонлик жиҳатлари. Сиёсий жиҳатлари. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда субсидиялаш масалалари.
13-мавзу. Озиқ-овқат соҳасини давлат томонидан тартибга солиш - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш асоси
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг иқтисодий роли. Озиқ-овқат хавфсизлигининг миллий хавфсизлик тизимидаги ўрни. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини таъминлаш (озиқ-овқат мустақиллиги) мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг шарти сифатида. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг меъзонлари ва параметрлари. Мамлакат ва ҳудудлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга илмий ёндашувлар ва тамойиллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |