Экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси
Download 325.28 Kb. Pdf ko'rish
|
4 ма`ruza Ekstremal sharoitlarda bino va inshootlarni qurish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бетон ва темир-бетон ишларини бажариш.
Ер ишларини бажариш. Иссиқ иқлим шароитида ер ишларини бажаришда, агар
қурилиш майдонида структураси ўзгарувчан грунтлар мавжуд бўлса яна ҳам қийинлашади, чунки уларнинг физик-механик тавсифларини яхшиловчи қўшимча ишларни бажаришга тўғри келади. Чўкувчан ҳамда бўш нам грунтлар зичланиб ва мустахкамланиб тавсифлари яхшиланади. Кўпчувчи грунтларнинг қурилиш хусусиятлари олдиндан намланиб яхшиланади; компенсацияловчи грунт тўшамаси барпо этиш; кўпчувчи грунт қатламини қисман ёки бутунлай алмаштириб яхшиланади. Грунтни олдиндан намлаш қуйидагича амалга оширилади: чуқурлиги намланиш сатхидан 0.5-1 м юқори бўлган шахмат тартибида скважинлар кавланиб сув билан тўлдирилади. Грунт намлангандан сўнг юқори қатлами олиб ташланиб 0.3-1 м қалинликда грунтли тўшама барпо этилади. Компенсацияловчи тўшама қумдан (чангли қумдан бошқа) устки қатламда ёки кўпчувчи грунт қатламида фақат лентасимон пойдеворларда кенглиги 1.5 м гача барпо этилади.Қўпчувчи грунтларни алмаштиришда, олдин улар қазилиб олиб ташланади, сўнгра янги грунт қатламлаб тўкилиб зичланади. Шўр грунтларнинг қурилиш хусусиятлари кимёвий усулда мустахкамланади; қисман ёки бутунлай алмаштирилади, ҳамда кам сув ўтказувчи тўшама барпо этилади. Ер ишларини бажаришда машиналар харакатининг йўналиши шамолнинг йўналишига қараб белгиланиб, чангланишни камайтириш учун қуруқ грунтлар олдиндан намланади. Бетон ва темир-бетон ишларини бажариш. Бетон ва темир-бетон ишларини бажаришда асосий диққатни бетон қоришмасининг қотиш даврида унга яхши шароит яратиш ишларига қаратиш керак. Ҳавонинг юқори харорати ва кам намлиги, қуёш радиациясининг жадаллиги ва шамол тарзи бетон қоришмасининг тезда сувсизланишига ва пластик киришишига; конструкцияларда нотекис харорат майдони вужудга келишга, ҳамда дарзлар пайдо бўлишига; сутка давомида хароратнинг паст- баландлиги бетон структурасининг бузилишига сабаб бўлиб, буларнинг барчаси бетоннинг мустахкамлиги ва бошқа физик-механик хусусиятларининг пасайишига олиб келади. Харорат ва киришиш деформацияларини камайтириш мақсадида бетон таркибини танлашда унинг мустахкамлигини пасайтирмаган ҳолда цемент сарфини камайтириш. Бунга эришиш учун бетоннинг дастлабки хароратини пасайтириш, пластиклигини, сув ушловчанлигини, ҳаво тортувчанлигини оширувчи қўшимчалар, юзаси актив моддаларни бетон таркибига киритиш каби чоралар кўриш лозим. Ғовакли тўлдирувчилар ишлатилса яхши самара беради. Бетон қоришмасининг таркибини ва рецептурасини қурилиш лабораторияси аниқлаб беради.Бетон қоришмасини ташиш усуллари одатдагидек бўлиб, бунда ҳаво харорати, ташиш масофаси, иш бажариш шароити ҳисобга олинади. Ташиш жараёнида бетон қоришмасининг сувсизланмаслигини қатламларга ажралмаслигини, ёйилувчанлигини ва меҳнат сарфининг кам бўлишлигини таъминлаш зарур. Бетон ва темир-бетон ишлари учун барча турдаги қолипларни қўллаш мумкин, аммо улардан йиғиш ва ажратиш кам меҳнат сарфланадиган, бетон қоришмасидан сувнинг кам йўқотилишини таъминлайдиган, иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган қолипларга устунлик берилади. Айрим холларда иссийдиган ва иссиқлик изоляцияси мавжуд қолиплар ишлатилади. Қолип ишлари одатдаги усулларда бажарилади. Арматура буюмларини тайёрлаётганда арматураларни чангдан, коррозиядан ва бошқа ифлосликлардан яхшилаб тозалаш зарур. Арматура ишлари одатдаги усуллар билан бажарилади. Бетон қоришмаси қурилиш жараёнлари технологияси фанида “Бетон ва темир- бетон ишлари” бобида кўриб чиқилган усуллар билан қуйилиш жойига узатилади. Бунда бетон узатувчи қурилманинг иссиқдан қизиб кетмаслигини таъминлаш зарур. Бетонни жойлаштиришдан аввал у жойни соя қилиш ва иш операциясини етарлича қисқартириш лозим. Айрим холларда бетон қоришмаси жойлангандан сўнг 0.5...1 соат оралиғида такроран вибрацияланади. Ушбу усул бетонда дарзлар пайдо бўлишини камайтиради. Ҳаво харорати 25 0 С баланд бўлганда бетонни жойлаштириш ишларини кечки ва тунги соатларда бажариш мақсадга мувофиқ бўлади. Янги қуйилган бетонни парвариши бетон ва темир-бетон ишларини бажариш даврининг жавобгарлиги энг юқори бўлган даври ҳисобланади. Бу давр шундай ташкил этилиши лозимки, унда бетоннинг қотиши учун энг қулай шароит яратилиб, бетон сувини йўқотмаслиги зарур. Иссиқ иқлим шароитида одатдагидай бетонга сув сепишга қатъий йўл қўймаслик керак. Чунки сув ва бетон юзасидаги хароратнинг фарқи конструкцияда дарзлар ҳосил қилади. Бетонни парвариш операциялари таркиби қабул қилинган бетоннинг қотиши билан белгиланиб, одатдаги ёки тезлаштирилган режим бўлиши мумкин. Одатдаги режимда бетонга парвариш сувли ва 2 даврдан иборат – дастлабки ва асосий. Дастлабки даврда бетонга парвариш янги жойлашган бетонни сув ўтказмайдиган материаллар билан ўраш. Бунинг учун полимерлар, ўрама материаллар, матолар, латексли ёки мономолекуляр бўёқ таркиблари, эмулсияларни суриш, сепиш. Дастлабки қараш даври қотаётган бетоннинг бевосита сувланишига мутлоқ йўл қўйилмайди. Ушбу даврнинг давомийлиги цементнинг тури ва фаоллигига, ҳавонинг хароратига, конструкциянинг айрим жихатларига ва бетоннинг 0.5 МПа мустахкамликка эга бўлиши вақти билан белгиланади. Бетон парваришининг асосий даври бетоннинг 70% лойиҳавий мустахкамликка эга бўлишигача давом этиб, тизимли равишда бетонни намлаб туришдан иборат. Бунинг учун сув ушлаб турувчи ёпма, “сувли бассейн” ҳосил қилинади, конструкция юзасига тўхтовсиз сув пуркаб турилади. Бетон қотишининг тезлаштирилган режими ўртача ва кичик хажмдаги конструкцияларда қўлланилади. Бунинг учун электроилитиш, электроқизитиш, термоактив қолиплар, индукцион иситиш ва бошқа бетонга термик ишлов бериш усуллари тавсия этилади. булардан фойдаланишда конструкциянинг очиқ юзалари сувни ўзида ушловчи ва сув шимувчи материаллар билан қопланиши керак. Бундан ташқари бетонни қотишини тезлаштиришда қуёш радиациясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун конструкция юзаси ёруғлик ўтказувчан сув ўтказмайдиган материаллар билан қопланади (пленкасимон ўрама ёки лист материаллар). Бетон қотишини тезлаштирувчи усулларни қўллаш ишнинг меҳнат сарфини, нархини пасайтиришга имкон беради. Download 325.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling