Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан


СУНЪИЙ НАФАС ОЛДИРИШ ВА ЮРАККА ТАШҚИ МАССАЖНИ ЎТКАЗИШ


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/17
Sana25.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1227932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Эл ускуналарида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома

4. СУНЪИЙ НАФАС ОЛДИРИШ ВА ЮРАККА ТАШҚИ МАССАЖНИ ЎТКАЗИШ 
УСУЛЛАРИ 
Сунъий нафас олдириш. Сунъий нафас олдириш жабрланувчи нафас олмаётганда 
ёки оғир (секин, энтикиб) нафас олаётганида, ҳамда қандай: электр токи таъсири
заҳарланиш, чўкиш ва бошқа сабаб бўлишидан қатъий назар нафас олиши мунтазам 
оғирлашиб бораётганда ўтказилади.
Сунъий нафас олдиришнинг энг самарали усули бўлиб «оғиздан оғизга» ёки 
«оғиздан бурунга» усули ҳисобланади, бунда жабрланувчининг ўпкасига етарли ҳажмда 
ҳаво етказиб берилиши таъминланади. «Оғиздан оғизга» ёки «оғиздан бурунга» усули 
ёрдам кўрсатувчи шахс чиқараётган ҳавони мажбуран жабрланувчининг ҳаво йўлларига 
юборилишига асосланади, бунда физиологик жиҳатдан ушбу юборилаётган ҳаводан 
жабрланувчининг нафас олиши учун фойдаланса бўлади. Ҳавони дока, рўмолча ва ҳ. 
орқали юборса бўлади. Сунъий нафас олдиришнинг ушбу усули жабрланувчининг 
ўпкасига ҳаво келишини назорат қилиш имконини беради, чунки кўкрак қафаси ҳаво 
пуфланаётганда кўтарилиши ва ҳаво чиқарилганда пастга тушишини кўриш мумкин. 
Сунъий нафас олдиришни ўтказиш учун жабрланувчини чалқанча ётқизиш, нафас 
олишни сиқиб турган кийимларининг тугмаларини ечиб бўшатиш ва беҳуш чалқанча 
ётганда орқага кетиб қолган тил билан ёпилиб қолган юқори нафас олиш йўллари 
ўтказувчанлигини таъминлаш лозим. Бундан ташқари, оғиз бўшлиғи ичида ёт моддалар 
(қусуқ моддалари, ечилиб тушган протезлар, агар одам чўккан бўлса, қум, балчиқ, ўтлар 
ва ҳ.) бўлиши мумкин, уларни жабрланувчининг бошини ён томонга буриб дастрўмол 
(латта) ёки бинт ўралган кўрсаткич бармоқ билан олиб ташлаш керак (
19-расм
). Шундан 
сўнг ёрдам кўрсатувчи шахс жабрланувчи бошининг ён томонига жойлашиб, бир қўлини 
унинг бошини тагидан ўтказади, иккинчи қўлининг кафти билан жабрланувчининг 
бошини имкони борича орқага ағдариб пешонасини босиши лозим (
20-расм
). 
19-расм. Оғиз ва оғиз бўшлиғини тозалаш 
20-расм. Сунъий нафас олдириш вақтида жабрланувчи бошининг ҳолати 


17 
Бунда тилнинг асоси кўтарилиб ҳалқумга кириш йўлини очиб беради, 
жабрланувчининг оғзи эса очилади. Ёрдам кўрсатувчи шахс жабрланувчининг юзига 
энгашиб, оғзини очиб чуқур нафас олади сўнгра лаблари билан жабрланувчининг оғзини 
тўлиқ ёпиб жабрланувчининг оғзига ҳаво юбориб тез нафас чиқаради; шу билан бир 
вақтда у жабрланувчининг бурнини юзи билан ёки пешонани ушлаб турган қўлнинг 
бармоқлари билан ёпиши керак (
21-расм
). 
21-расм. Сунъий нафас олдиришнинг «Оғиздан-оғизга» усули 
22-расм. Сунъий нафас олдиришнинг «Оғиздан-бурунга» усули
Бунда жабрланувчининг кўтарилиши керак бўлган кўкрак қафасини кузатиб 
туриш лозим. Кўкрак қафаси кўтарилиши билан ҳаво пуфлаш тўхтатилади, ёрдам 
кўрсатувчи шахс бошини кўтариб, жабрланувчи аста-секин нафас чиқаради. Нафас 
чиқариш янада чуқурроқ бўлиши учун кўкрак қафасини секин босган ҳолда 
жабрланувчининг ўпкасидан ҳаво чиқишига кўмаклашиш мумкин. 
Агар жабрланувчининг пульси яхши аниқланаётган ва унга фақат сунъий нафас 
олдириш керак бўлса, сунъий нафас олдириш ўртасидаги вақт оралиғи 5 сонияни ташкил 
этиши керак, бу бир дақиқада 12 марта нафас олдиришдан иборатдир. 
Кўкрак қафаси кенгайишидан ташқари тери қатламларининг ва шиллиқ 
пардаларнинг пушти рангга кириши, ҳамда жабрланувчининг беҳушлик ҳолатидан чиқиб 
ўзи мустақил нафас ола бошлаши, сунъий нафас олдириш самарадорлигини яхши 
кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. 
Сунъий нафас олдиришни ўтказишда ёрдам кўрсатувчи шахс пуфланаётган 
ҳавонинг жабрланувчини ошқозонига эмас, балки ўпкасига ўтишини кузатиб туриши 
керак. Қориннинг шишиши ҳавонинг ошқозонга ўтганидан далолат беради, бунда кўкрак 
ва киндик ўртасида қорин қўлнинг кафти билан эҳтиёткорлик билан аста-секин босиб 
эзилади. Бунда жабрланувчи қайт этиши мумкин, бунда унинг оғзи ва ҳалқумини тозалаш 
учун жабрланувчининг боши ва елкасини ён томонга (яхшиси чапга) буриш керак. 
Агар ҳаво пуфланганда кўкрак қафаси кўтарилмаса, жабрланувчининг паст 
жағини олдинга тортиб чиқариш лозим (
18-расм
). 
Агар жабрланувчининг жағлари бир-бирига маҳкам босилган бўлиб унинг оғзини 
очиб бўлмаса, бу ҳолда сунъий нафас олдиришни «оғиздан бурунга» усули билан ўтказиш 
керак (
22-расм
). 


18 
Жабрланувчи ўзи мустақил нафас ололмаса ва унинг пульси аниқланаётган бўлса, 
бахтсиз ҳодиса миноранинг саватчасида, таянчда ёки мачтада рўй берган бўлса сунъий 
нафас олдиришни ўтирган ёки турган ҳолатда ўтказиш мумкин (
23
-ва 
24-расм
). Бунда 
жабрланувчининг бошини имкони борича орқага энгаштирилади ёки паст жағи олдинга 
сурилади. Қолган усуллар худди олдингидек ўтказилади. 
23-расм. Иш жойида жабрланувчининг ўтирган ҳолатида сунъий нафас олдириш
24-расм. Иш жойида жабрланувчининг турган ҳолатида сунъий нафас олдириш
Кичкина болаларга ҳавони пуфлаганда бир вақтда ўзининг оғзи билан боланинг 
бурнини ҳам ёпиб, ҳам оғзига ҳам бурнига ҳаво пуфланади (
25-расм
). Бола қанчалик 
кичкина бўлса, нафас олганида унга пуфланадиган ҳаво шунчалик кам бўлиши керак ва 
катта одамга нисбатан кўпроқ марта ҳаво пуфланиши лозим (бир дақиқада 15 — 18 
марта). Янги туғилган чақалоққа катта одамнинг оғиз бўшлиғидаги ҳаво етарли бўлади. 
Шунинг учун боланинг нафас олиш йўллари шикастланмаслиги учун унга ҳавони жуда 
кескин эмас ва тўлиқ бўлмаган ҳажмда пуфлаш керак. 
25-расм. Болага сунъий нафас олдириш 


19 
Жабрланувчининг ўзи дастлабки суст нафас ола бошлаши билан сунъий нафас 
олдиришдаги ҳавони, ўзи нафас олаётган вақтда пуфлаш лозим. 
Жабрланувчи етарли даражада чуқур ва бир маромда мустақил нафас олганидан 
сўнг унга сунъий нафас олдириш тўхтатилади. 
Жабрланувчи нафас олмаса ва унинг уйқу артериясида пульс аниқланмаса, бу 
ҳолда сунъий нафас олдириш учун икки марта ҳаво пуфланади ва юракка ташқи массаж 
ўтказишни бошлаш керак. 
Юракка ташқи массаж ўтказиш. Жабрланувчи нафас олмаса ва унинг уйқу 
артериясида пульс аниқланмаса унга ёрдам кўрсатаётганда фақат сунъий нафас 
олдиришнинг ўзи етарли бўлмайди, чунки ўпкадаги кислород қон билан бошқа органлар 
ва тўқималарга ўта олмайди. Бу ҳолда сунъий равишда қон айланишини тиклаш керак, 
бунинг учун юракка ташқи массаж ўтказиш лозим. 
Одамнинг юраги кўкрак қафасида тўш суяги ва умуртқа поғонаси ўртасида 
жойлашган бўлади. Тўш суяги — ҳаракатчан ясси суякдир. Одам чалқанча (қаттиқ сиртда) 
ётганида умуртқа поғонаси ҳаракатсиз қаттиқ асос бўлиб қолади. Агар тўш суяги босилса, 
юрак тўш суяги ва умуртқа поғонаси ўртасида сиқилади ва унинг ичидаги қон томирларга 
сиқиб чиқарилади. Агар тўш суягига илқиб-илқиб босилса, юракдаги қоннинг сиқиб 
чиқарилиши худди юрак табиий қисқарганида чиққанидек бўлади. Бу юракка ташқи 
(билвосита, ёпиқ) массаж ўтказиш деб аталади, бунда қон айланиши сунъий равишда 
тикланади. Шундай қилиб, сунъий нафас олдириш юракка ташқи массаж ўтказиш билан 
биргаликда амалга оширилса, нафас олиш ва қон айланиш функциялари амалга 
оширилади. 
Қуйидаги: тери қатламларининг оқариб ёки кўкариб кетиши, ҳушини йўқотиш, 
уйқу артерияларида пульснинг аниқланмаслиги, нафас олишнинг тўхтаб қолиши ёки 
энтикиб, тўхтаб-тўхтаб нафас олиш аломатларининг биргаликдаги кўриниши юрак 
фаолиятининг тўхтаб қолганидан далолат беради ва реанимацион чора-тадбирларнинг 
амалга оширилишини тақозо этади. 
Юрак тўхтаб қолганда, вақтни зое кетказмасдан, жабрланувчини қаттиқ текис 
жойга: курсига, полга, ҳеч нарса бўлмаганда тагига тахта қўйиб ётқизиш лозим. 
Агар битта одам ёрдам кўрсатаётган бўлса, у жабрланувчининг ён томонига 
ўрнашиб олади ва энгашиб икки марта («оғиздан-оғизга» ёки «оғиздан-бурунга» усули 
билан) тез ҳаво пуфлайди, сўнгра қаддини ростлаб, жабрланувчининг шу томонида қолиб, 
битта қўлининг кафтини тўш суягининг пастки ярмига, тагидаги учидан икки бармоқ 
юқорироққа қўяди (
26
-ва 
27-расм
), бармоқларини эса сал кўтаради (
17-расмга қаранг
). 
Иккинчи қўлининг кафтини биринчи кафтининг устига кўндаланг ёки узунасига қилиб 
қўйиб, энгашган гавдаси билан ёрдам берган ҳолда босади. Босганда қўллар тирсак 
бўғимларида тўғри бўлиши керак. 
26-расм. Юракка ташқи массажни ўтказишда қўллар туриши керак бўлган жой 
27-расм. Юракка ташқи массажни ўтказишда ёрдам кўрсатувчи шахс туриши керак бўлган 
жой 


20 
Босганда тез-тез шундай силтаб босиш керакки, тўш суяги 4-5 см.га сурилиши, 
босиш давомийлиги 0,5 сониядан ошмаслиги, алоҳида босишлар оралиғи ҳам 0,5 сониядан 
ошмаслиги керак. 
Босишлар оралиғида қўллар тўш суягидан олинмайди (агар икки киши ёрдам 
бераётган бўлса) бармоқлар кўтарилган ҳолатда бўлиши, қўллар тирсак бўғимларида 
тўлиқ тўғриланган бўлиши лозим. 
Агар жонлантиришни битта одам ўтказаётган бўлса (
28-расм
), ҳар икки марта 
чуқур ҳаво пуфлаганида тўш суягини 15 марта босиш керак, сўнгра яна икка марта ҳаво 
пуфланади ва яна 15 марта тўш суягини босиш керак ва ҳ. Бир дақиқа ичида тўш суягини 
камида 60 марта босиш ва 12 марта ҳаво пуфлаш, яъни 72 муолажани бажариш лозим, 
шунинг учун реанимацион чора-тадбирларнинг суръати юқори бўлиши керак. 
Тажрибанинг кўрсатишича, сунъий нафас олдиришга кўпроқ вақт сарфланади. Ҳавони 
пуфлашда жабрланувчининг кўкрак қафаси кенгайиши билан ҳаво пуфлашни тўхтатиш 
лозим. 
28-расм. Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни бир киши томонидан 
ўтказилиши 
Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан ўтказилаётган бўлса (
29-
расм
), «нафас олдириш — массаж қилиш» нисбати 1:5 ни ташкил қилади, яъни битта 
чуқур ҳаво пуфланганидан сўнг кўкрак қафаси беш марта босилиши керак. 
Жабрланувчига сунъий нафас олдириш вақтида юракка массаж қилаётган киши кўкрак 
қафасини босмай туради, чунки кўкрак қафаси босилганидаги ҳаракатлар ҳаво 
пуфланишидан кучлироқ бўлади (ҳаво пуфланишида кўкрак қафасининг босилиши 
сунъий нафас олдиришни ва демак реанимацион чора-тадбирларни самарасиз қилиб 
қўяди). Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан ўтказилаётганда ёрдам 
кўрсатувчи шасхлар ҳар 10 — 15 дақиқада ўрин алмашиб туриши мақсадга мувофиқдир. 
29-расм. Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни икки киши томонидан 
ўтказилиши 
Юракка ташқи массаж тўғри бажарилганда тўш суягининг ҳар босилишида 
артерияларда пульс пайдо бўлишига олиб келади. 
Ёрдам кўрсатувчи шахслар юракка ташқи массажни тўғри ва самарали 
ўтказилаётганлигини уйқу ва сон артерияларида пульснинг пайдо бўлиши бўйича вақти-
вақти билан назорат қилиб туришлари лозим. Жонлантириш бир киши томонидан 
ўтказилаётган бўлса, у ҳар 2 дақиқада уйқу артериясидаги пульсни аниқлаш учун юракка 
массаж қилишни 2-3 сонияга тўхтатиб туриши лозим (
17-расм
). Агар жонлантириш икки 
киши томонидан ўтказилаётган бўлса, уйқу артериясидаги пульс сунъий нафас 
олдиришни ўтказаётган шахс томонидан назорат қилинади. Массаж қилиш вақтидаги 
танаффусда пульснинг пайдо бўлиши юрак фаолиятининг (қон айланишининг) 


21 
тикланганлигидан далолат беради. Бунда юракка массаж қилишни дарҳол тўхтатиш, аммо 
сунъий нафас олдиришни, жабрланувчи ўзи барқарор мустақил нафас олишига қадар 
давом эттириш керак. Пульс пайдо бўлмаган тақдирда юракка массаж қилишни давом 
эттириш лозим. 
Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массаж ўтказишни жабрланувчи ўзи 
мустақил нафас олиши ва юрак фаолияти тикланишига қадар ёки уни тиббиёт ходимлари 
қарамоғига ўтказилишига қадар амалга ошириш лозим. 
Агар реанимацион чора-тадбирлар самарали ўтказилса (тўш суяги босилганда 
йирик артерияларда пульс аниқланса, кўз қорачиғлари торайса, тери қатламларининг ва 
шиллиқ пардаларининг кўкарганлиги камайса), жабрланувчида нафас олиш ва юрак 
фаолияти тикланади. 
Организм жонланишининг (мустақил нафас олиши, кўз қорачиғларининг 
торайиши, жабрланувчи қўл-оёқларини қимирлатишга ҳаракат қилиши ва бошқа) 
аломатлари пайдо бўлиб, узоқ вақт давомида пульс аниқланмаса, бу юрак 
фибрилляциясидан далолат беради. Бу ҳолларда тиббиёт ходимлари қарамоғига 
топширилишига қадар жабрланувчига сунъий нафас олдириш ва юрагига массаж қилиш 
муолажаларини давом эттириш зарур. 
12 ёшгача бўлган болаларга ўтказиладиган реанимацион чора — тадбирлар ўзига 
хос хусусиятларга эга бўлади. Бир ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга юрак массажи бир 
қўлда ўтказилади (
30-расм
) ва боланинг ёшига қараб кўкрак қафаси бир дақиқада 70 дан 
100 мартагача босилади, бир ёшгача бўлган болаларга иккита (кўрсаткич ва бош) бармоқ 
ёки боланинг танасини қолган бармоқлар билан қучоқлаб олиб иккала қўлнинг бош 
бармоқлари билан тўш суягининг ўртасига бир дақиқада 100 дан 120 мартагача босилади 
(
31-расм
). 
30-расм. Бирдан 12 ёшгача бўлган болаларга юрак массажини ўтказиш
31-расм. Янги туғилган ва бир ёшгача бўлган чақалоқларга юрак массажини ўтказиш

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling