Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида
Download 0.68 Mb.
|
2 5224243677341157449
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10. ОРГАНЛАР ВА ТЎҚИМАЛАРГА БЕГОНА ЖИСМЛАР ТУШГАНИДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
- 11. ҲУШСИЗЛИКДА, ИССИҚЛИК ВА ҚУЁШ НУРИДАН ЖАРОҲАТЛАНИШДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
9. МУЗЛАБ ҚОЛГАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Паст ҳароратнинг таъсири остида тўқималарнинг шикастланиши музлаб қолиш деб аталади. Паст ҳароратнинг таъсири остида тўқималар ҳалок бўлмай, улардаги ҳаётий жараёнлар сустлашади. Тўқималарнинг ҳарорати пастлашган сари, уларнинг ҳаётий фаолиятини белгиловчи, алмашинув жараёнлари шунчалик сустлашади (19°С ҳароратда алмашинув жараёнлари деярли бутунлай тўхтаб қолади, 10°С ҳароратда эса қон оқими тўхтайди). Алмашинув жараёнларининг сустлашиши тўқималарнинг ҳаётий эҳтиёжларини камайтиради, лекин уларнинг шикастланишига олиб келмайди. Музлаб қолган тўқималар бир маромда иситилмаса, улар ҳалок бўлади. Музлаб қолишнинг сабаблари турлича бўлади, ва тегишли шароитларда (узоқ вақт давомида совуқнинг таъсири, шамол, ошган намлик, сиқадиган ёки ҳўл пойафзал, ҳаракатсиз ҳолат, жабрланувчининг яхши бўлмаган умумий ҳолати — касаллик, дармонсизлик, мастлик, қон йўқотиш ва ҳ.) ҳатто 3 — 7°С ҳароратда ҳам музлаб қолиш мумкин. Даставвал бармоқлар, панжалар, оёқ юзлари, қулоқлар ва бурун музлашга мойил бўлади. Ёрдам кўрсатаётганда энг муҳими — тананинг музлаб қолган жойларининг бирданига тез исишига йўл қўймаслик, чунки илиқ ҳаво, илиқ сув, иссиқ жисмлар ва ҳатто қўлларнинг тегиши тўқималарни нобуд қилиши мумкин. Жабрланувчини иситилган хонага олиб киришдан олдин танасининг музлаган жойларини (кўпинча қўллари ёки оёқлари), уларнинг устига иссиқ ўтказмайдиган (пахта-бинтли, жун ва бошқа) боғламлар қўйиб иссиқнинг таъсиридан муҳофаза қилиш зарур. Боғлам, терининг ранги ўзгармаган жойларига тегмай, фақат териси аниқ оқарган жойларни ёпиб туриши лозим. Акс ҳолда тананинг қон айланиш бузилмаган жойларидаги иссиқ боғлам остида музлаган жойларга тарқала бошлайди ва уларни сиртидан бошлаб исишига олиб келади, бу эса сиртдаги тўқималарнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади. Иссиқни ўтказмайдиган боғлам қўйилганидан сўнг қўл — оёқларнинг музлаган бармоқларини ҳаракатланмаслигини таъминлаш зарур, чунки улардаги томирлар мўрт бўлиб қолади ва қон оқими юра бошлаганидан кейин қон талашиб қолиши мумкин. Бунинг учун шиналардан, ҳамда қўл остидаги исталган нарсалардан: қалин картон, фанер, тахтача бўлакларидан фойдаланиш мумкин. Оёқ юзаси учун иккита тахтачадан фойдаланиш лозим: биттаси болдирдан сонгача бўлган узунликдаги, иккинчиси — оёқ юзасининг узунлиги бўйича. Улар 90° бурчак остида маҳкамлаб қўйилиши керак. Тананинг музлаган жойларидаги боғлам у ерда қизиш ҳис этилмагунча ва уларнинг сезиш қобилияти тикланмагунча туриши лозим. Организмдаги иссиқликни ўрнини тўлдириш ва қон айланишини яхшилаш учун жабрланувчига иссиқ ширин чой ичириб туриш зарур. Организм тўлиқ музлаши оқибатида инсон ҳушини йўқотганида шифокордан олдин ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидаси иссиқ хонага олиб киришдан аввал жабрланувчининг қўл ва оёқларига иссиқ ўтказмайдиган боғлам қўйишдан иборатдир. Агар жабрланувчининг энидаги пойафзал яхлаб қолган бўлса, уни ечиш эмас, балки оёқларини пўстин, пальто ёки қўл остидаги бошқа нарса билан ўраб қўйиш керак. Жабрланувчини, иссиқ ўтказмайдиган боғламларини ечмасдан, зудлик билан энг яқин даволаш муассасасига етказиш лозим. 10. ОРГАНЛАР ВА ТЎҚИМАЛАРГА БЕГОНА ЖИСМЛАР ТУШГАНИДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ Бегона жисмлар томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига, кўзга, тери остига ва ҳ. тушиши мумкин. Томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига кўпинча овқат ейиш вақтида балиқ ва гўшт суяклари, ҳамда иш қилаётган вақтда оғизга солинадиган тўноғич, кнопкалар, майда михлар ва бошқа жисмлар тушиши мумкин. Бунда оғриқ пайдо бўлиши, нафас олишнинг қийинлашиши, йўтал тутиши, нафас сиқиб қолиши мумкин. Бегона жисмни қизилўнгачдан ошқозонга ўтиши учун нон, бўтқа ёки картошка ейишга уринишлар кўп ҳолларда ёрдам бермайди, шунинг учун албатта даволаш муассасасига мурожаат қилиш керак. Майда заррачалар кўринишидаги (металл, тош, ёғоч заррачалари, қум, ҳашоратлар ва бошқа) бегона жисмлар кўзга тушганида, оғриқ пайдо бўлади, кўз ёшланади ва улар кўриш қобилиятининг бузилиши ва сустлашишига сабаб бўлиши мумкин. Агар кўзга нарса тушган бўлса, уни кўзни (стакандан, пахта ёки докадан, сув ичиладиган фавворачадан) сув оқизиб кўзнинг ташқи бурчагидан (чекадан) ички бурчагига (бурунга) қаратиб ювиш йўли билан чиқариш мумкин. Худди шунингдек, кўз қовоғини ташқарига ағдариб тоза нам пахта ёки тоза дастрўмол билан жисмни олиб ташлаш мумкин (45-расм). Кўзни ишқалаш мумкин эмас. 45-расм. Кўзни кўриб чиқиш: а — пастки қовоқни тортиб туриш; б — тепадаги қовоқни кўтариш Кўз пардасига тушган нарсани ўзича олиб ташлаб бўлмайди. Буни фақат тиббиёт ходимлари, иложи борича тезроқ қилишлари керак, заррача кўз пардасини қанча кўп вақт давомида жароҳатласа, шунча асоратлари кўпроқ бўлади, ҳатто яра пайдо қилиши мумкин. Кўзга қуруқ стерил боғлам қўйилиб (46-расм), жабрланувчини иложи борича тезроқ даволаш муассасасига юбориш керак. 46 - расм. Кўз жароҳатланганда боғлам қўйиш Юмшоқ тўқималарга (тери, тирноқ остига ва ҳ.) тушган бегона жисмлар, улар билан бирга тўқималарга микроблар кириши билан хавфлидир, бу микроблар бегона жисмнинг атрофида яллиғланиш жараёни бошланишига сабаб бўлади. Юмшоқ тўқималардаги бегона жисмларни фақат уларни осон ва тўлиқ олинишига ишонч ҳосил бўлганда ўзича олиш мумкин. Озгина қийинчилик пайдо бўлса ҳам шифокорга мурожаат қилиш керак. Бегона жисм олиб ташланганидан сўнг унинг кирган жойини йод билан артиш ва устига стерил боғлам қўйиш керак. 11. ҲУШСИЗЛИКДА, ИССИҚЛИК ВА ҚУЁШ НУРИДАН ЖАРОҲАТЛАНИШДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ Беҳушлик — бу тўсатдан, миядан қоннинг кетиб қолиши сабабли қисқа вақтга (бир неча сониядан бир неча дақиқагача) ҳушни йўқотишдир. Одатда, беҳуш бўлишдан олдин бош айланади, кўз-олди қоронғулашади, қулоғи шанғиллайди, айрим ҳолларда кўнгил айнаиди ва қайт этади. Беҳушлик қаттиқ қўрқув, кучли оғриқ, қон кетиши, тананинг ётган ҳолатдан тикка ҳолатга кескин ўтиши натижасида содир бўлиши мумкин. Беҳушликда жабрланувчи қаттиқ терлайди, қўл-оёқлари музлайди, пульси тез-тез уради ва унинг овози секин чиқади, нафас олиши сиртқи бўлади, тери қатламлари оқаради. Ёрдам кўрсатганда жабрланувчини боши танасидан пастроқ турадиган қилиб чалқанча ётқизиш, нафас олишда сиқувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, юзига совуқ сув сепиш, нашатир спиртига ҳўлланган пахтани ҳидлатиш, юзига шапатилаб уриш лозим. Беҳуш ҳолатдаги жабрланувчи қайт қилиши мумкин, шунинг учун унинг бошини ён томонга буриб қўйиш керак. Унинг бошига муз ва ҳўлланган латта қўйиш керак эмас. Жабрланувчи ҳушидан кетишидан олдинги ҳолатида унга совуқ сув ёки иссиқ чой бериш лозим. Иссиқлик ва қуёш нуридан жароҳатланиш организмнинг қаттиқ исиб кетиши ва бунинг оқибатида мияга қон қуйилиши сабабли содир бўлади. Бу организмдаги иссиқлик баланси бузилиб, ташқаридан келадиган иссиқлик ва организмда ҳосил бўладиган иссиқликнинг чиқиши қандайдир сабабларга кўра қийинлашганда юз беради. Атроф-муҳитнинг кўтарилган ҳарорати, унинг ўта намлиги, сув ўтказмайдиган (резиналаштирилган, брезент) кийимлар организмга иссиқликни салбий таъсир этишига сабаб бўлади. Оғир жисмоний иш, мастлик, кам ухлашлик, сув ичиш ва овқатланиш режимининг бузилиши ҳам иссиқликни таъсирида организмнинг қизиб кетишига сабаб бўлади. Иссиқлик таъсирида жароҳатланганда одамнинг аҳволи ёмонлашади, ўзи бўшашади, кучли қизиш сезилади, тери қизаради, кучли тер чиқиши (тер томчи-томчи бўлиб оқади), юракнинг уриши тезлашади, нафас сиқади, пульси тезлашади, чакада оғирлик сезилади, бош айланади, бош оғрийди, кўнгил айнийди, гоҳида қайт этиши мумкин. Тананинг ҳарорати 38 — 40°С гача кўтарилади. Пульснинг тезлиги бир дақиқада 100 — 120 уришгача етади. Иссиқ уриши иссиқликни организмда ўта тўпланиши (тананинг ҳарорати 41-42о,С ва ундан юқори) ҳусусиятига эга бўлиб, инсоннинг онги хиралашади ва ҳатто ҳушидан кетиши мумкин, турли гуруҳ мушакларининг увишиб қолиши, нафас олиш ва қон айланишининг бузилиши рўй беради. Галлюцинациялар, алаҳсираш пайдо бўлиши мумкин. Тери қуриб ва қизиб кетади, тил ҳам қуруқ бўлиб, пульси ипсимон ва нотекис уради. Агар иссиқ урганда ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, одам ўлиб қолиши мумкин. Нафас олиш ва қон айланиш тизимларининг бузилиши ўлимга олиб келиши мумкин. Офтоб уриши одам бошига ҳеч нарса киймай узоқ вақт давомида бевосита қуёш нурлари остида бўлганида содир бўлади. Офтоб уришининг аломатлари худди иссиқ уриши аломатлари билан бир хил бўлади. Иссиқ ёки офтоб урганида қуйидагича ёрдам кўрсатилади: жабрланувчини зудлик билан салқин жойга олиб ўтиш; бошини тагига букланган кийимдан ясалган ястиқчани қўйиб чалқанча ётқизиш; кийимларини тугмасини ечиб бўшатиш ёки кийимларини ечиш; боши ва кўкрагини совуқ сув билан хўллаш; бошига (пешонаси, бошини тепаси, гарданига) ҳамда қон томирлар кўп ўтган жойлари: бутига, ўмров суяги остига, қўлтиғининг тагига, ва тизза остига совуқ сувга ҳўлланган латта ёки муз қўйиш лозим. Агар одам ҳушини йўқотмаган бўлса, унга аччиқ совуқ чой ёки совуқ тузли сув ичириш керак. Жабрланувчининг нафас олиши қийинлашган бўлса ва пульси аниқланмаса, реанимацион чора-тадбирларнинг барчасини; сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массаж ўтказишни бажариш керак. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling