«электр энергетика» ва 5140900 – Касб таълими йўналиши 5520200


Download 0.77 Mb.
bet2/15
Sana23.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1386330
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
РХ ва А Тажр иши

Тўлиқ юлдуз схемаси (2-расм). Бу усулда учта ТТ нинг бир хил номланган ”u2” учлари умумий нуқтага бирлаштирилиб, учта реленинг умумий нуқтаси билан нол сим орқали боғланади.

Ҳар бир схема учун схема коэффиценти аниқланади. Бу коэффицент қуйидагича аниқланади
;
Яъни реледаги токни ТТнинг иккиламчи чўлғамидан ўтаётган фаза токига нисбати. Бу схемалар бетараф нуқтаси заминланган тармоқларда қўлланилади. Бу усулда уланган ҳимоя қисқа туташувнинг барча турларига таъсир жавоб беради. Kсх=1, учта ТТ ва учта реле иштирок этади. Схема қимматроқ, лекин ишончлилиги юқори.

  1. Тўлиқ бўлмаган юлдуз схемаси (3-расм).

Ток трансформаторлари А ва С фазаларда ўрнатилган, Ксх=1. Бу схемалар бетараф нуқтаси изоляция қилинган тармоқларда қўлланилади. Бир фазали қисқа туташувларни бундай тармоқларда ўчириш шарт эмас. Фазалараро қисқа туташувларни барча турларини ўчира олади.

  1. Релени токларнинг айирмасига улаш схемаси (4-расм).

Реледан А ва С фазаларга ўрнатилган ток трансформаторларнинг иккиламчи чўлғамларидаги токларнинг айирмасига тенг ток ўтади.
Ip=Ia–Ic ; Kcx = .
Схема содда, арзон бўлганлиги билан биргаликда сезгирлиги аввалги схемаларга қараганда пастроқ..
Сезгирлиги ва харакат зонаси шикастланган фазаларнинг комбинациясига боғлиқ. Масалан, А ва С фазада қисқа туташув бўлса сезгирлик А ва В фазалардаги қисқа туташувга (В ва С) нисбатан 2 мартта юқори, шу сабабли бу усулдаги схемаларни линияларнинг 3-поғоналик ҳимоясида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.

  1. Ток трансформаторларини учбурчак ва релеларни юлдуз усулида улаш схемаси (5-расм)

Ток трансформаторларининг иккиламчи чўлғамлари ҳар хил учлари билан кетма-кет уланиб учбурчак ҳосил қилади. Бу учбурчакнинг қирраларига ўзаро юлдуз усулида уланган релелар уланади.
Симметрик режимда ва 3 фазали қисқа туташувда реледан фазадаги токдан мартта ток ўтади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling