Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


-боб. Электр энергиясининг сифати учун электр энергияси тарифига чегирмалар (устамалар)


Download 0.54 Mb.
bet20/42
Sana25.10.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1722114
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
22 12.01.2018

12-боб. Электр энергиясининг сифати учун электр энергияси тарифига чегирмалар (устамалар)
141. Электр энергияси сифати учун тарифга чегирмалар (устамалар) амалдаги тарифлар бўйича белгиланади. Электр энергияси сифати учун тарифларга устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига мувофиқ истеъмолчилардан (маиший истеъмолчилардан ташқари) ундирилади.
142. Электр энергияси учун ҳисоб-китобларда қўлланадиган электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари (ЭСК) рўйхати давлат стандартлари асосида электр таъминоти шартномасида белгиланади.
143. Агар, истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги улуши электр таъминоти шартномасида белгиланган йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ошса, белгиланган қиймат тарифга устама ёки акс ҳолда — тарифга чегирма ҳисобланади.
144. Ҳар бир ЭСК бўйича чегирмалар (устамалар) миқдори кўриб чиқилаётган ЭСКнинг ҳисоб-китоб давридаги жами нисбий давомийлиги кўрсаткичларига (Т1 ва Т2) кўра, йўл қўйилиши мумкин бўлган нормал ва максимал қийматлар сифатида ҳисобланади. Т1 ва Т2 қийматлари ўлчаш вақти давомида аниқланади, ўлчаш вақтининг давомийлиги ҳар бир ЭСК бўйича шартномада белгиланади, лекин у 1 иш суткасидан кам бўлмаслиги керак. Автоматлаштирилган ўлчаш воситалари мавжуд бўлганда Т1 ва Т2 қийматлари узлуксиз равишда ўлчаниши лозим. Ҳисоб-китоб қилинадиган вақт оралиғини мунтазам ўлчаш электр таъминоти шартномасида (лекин бир чоракда бир мартадан кам эмас) белгиланади.
145. Истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида қайд этилган ҳар қайси ЭСК бўйича электр энергияси сифатининг ёмонлашувидаги улушининг қиймати ҳар замонда ўлчашлар асосида белгиланади ва ўлчаш баённомасида қайд этилади. Амалдаги улушларнинг ушбу қийматларидан томонлардан бири уларни қайта кўриб чиқишни таклиф этмагунича фойдаланилади.
146. ЭСКни ўлчаш ишлари аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи билан биргаликда электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўтказилади. Электр таъминоти шартномасида ўлчашлар даврийлиги тўғрисида кўрсатмалар бўлмаганда, шунингдек, истеъмолчи ёки ягона электр энергетика тизимининг иш шароитлари кескин ўзгарганда, ўлчашлар томонлардан бирининг ташаббусига кўра аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан ўтказилиши мумкин. Иккинчи томон ўлчашларни ўтказишнинг аниқ санасини 3 кун муддатда келишиб олиши керак ва бу ишлар ташаббус кўрсатган томоннинг мурожаатидан кейин 10 кун муддатда бажарилиши лозим.
147. Кучланишдаги тафовутлар, номутаносибликлар коэффицентлари ва кучланишдаги ўзгаришлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги келишув асосида фазалардан бирида ёки барча фазаларда аниқланади. Барча фазаларда ўлчашда Т1 ва Т2 ўртача қиймат сифатида аниқланади.
148. Истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги улушини аниқлаш тартиби электр таъминоти шартномасида кўрсатилади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling