Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Download 0.54 Mb.
bet31/42
Sana25.10.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1722114
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42
Bog'liq
22 12.01.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосаси.
(42-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. «Саноатгеоконтехназорат» ДИ рухсатномасисиз ва «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш тақиқланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. «Саноатгеоконтехназорат» ДИ рухсатномасисиз ва «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш аниқланганда, тегишли органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномаларига асосан, табиий газ етказиб бериш тақиқланади. Газдан фойдаланувчи ускуналарга табиий газни бериш аниқланган камчиликлар бартараф этилган тақдирда қайта тикланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
45. Газ таъминоти ташкилоти янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасига, газ қувурлари ва ускуналарга табиий газ ушбу Қоидаларнинг 42-банди талаблари бажарилган тақдирда узатилади.
46. Истеъмолчида ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ИТСИ ва РСИ амалга ошириш учун кўрсатилган ҳажмда газ берилишини таъминлаш юзасидан етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилади.
47. Истеъмолчи РСИ тугаллангач, бажарилган ишларнинг сифатини баҳолаш учун «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлинмасига ёзма шаклда мурожаат қилиши ва техник ҳисоботни илова қилиши мумкин.
Бажарилган созлаш ишларининг сифати паст бўлган тақдирда «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмасига асосан созлаш ишларини бажарган ташкилот ҳисобидан газдан фойдаланиш ускунаси такроран созланади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling