Алоқа устунларида ишлаганда хавфсизлик техникаси қоидалари Симларни пайвандлаш: - Симларни ерда ёки устунда пайвандлаш мумкин. У ҳолда ходим пайвандланаётган симдан 0,5 метр узоқликда бўлиши зарур.
- Симларни пайвандлашда махсус ҳимоя кўзойнаклари тақиб олинади.
- Линиялар қисқартирилаётган вақтда симёғочдан симлар аста-секин кетма-кет тартибда ечилади. Монтаж қилиниши керак бўлган линия участкасида аввал пастки симлар, ундан кейин тартиби билан юқоридаги симлар ечиб олинади.
Алоқа линияларини қисқартириш, ихчамлаш ва симларни ечиб олиш: - Иш жараёнида симёғоч қулаб тушмаслиги учун симларни ечиб олишдан олдин, симёғочни 3-4 томонидан айрилар билан мустаҳкамланади. Худди шундай қилиб кейинги икки симёғочни ҳам мустаҳкамланади. Агар симёғоч қўшимча билан ўрнатилган бўлса, у ҳолда симёғочнинг қўшимчага яхши боғланганлигини текширилади.
- Симёғочларни оралиқдаги икки ва ундан кўп симёғочда бирданига ечиб юбориш ҳамда симёғочнинг бир томонидаги ҳамма симларни қирқиб ташлаш ман этилади.
- Трамвай, троллейбусларнинг контактли тармоғи ёки 220/380 В кучланишли электр узатиш линиялари кесишиб ўтган жойларда симларни ечиб олиш учун иш олиб борилаётган жойларда, келишган ҳолда контакт тармоғи ёки электр узатиш линиялари манбадан ўчирилади ва ерга улаб қўйилади.
- Шундан кейин хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилган ҳолда ишлар амалга оширилади.
- Электр линиясини ўчириб қўйишнинг имконияти йўқ бўлган ҳолларда сим арқон ёрдамида олинади. Олиб ташланган сим ерга уланиши ва монтёр диэлектрик қўлқоп ҳамда калишда ишлаши шарт.
Алоқа линияларининг доимий токда электрлаштирилган темир йўли билан кесишиб ўтган жойларда контакт тармоғидан кучланиш олингандан кейингина алоқа симларини демонтаж қилишга рухсат берилади.
Бино ёки уйга киритилган телефон алоқа симларини қисқартириш даврида аввал уй деворларига ўрнатилган изоляторлардаги, кейин эса симёғочдаги симлар ечилади. Агар уйга киритилган симлар электр тармоғи симлари билан кесишган бўлса, у ҳолда иш диэлектрик қўлқоп ва калишда бажарилади. Қисқартирилаётган симлар ерга уланиши лозим. - Бино ёки уйга киритилган телефон алоқа симларини қисқартириш даврида аввал уй деворларига ўрнатилган изоляторлардаги, кейин эса симёғочдаги симлар ечилади. Агар уйга киритилган симлар электр тармоғи симлари билан кесишган бўлса, у ҳолда иш диэлектрик қўлқоп ва калишда бажарилади. Қисқартирилаётган симлар ерга уланиши лозим.
- Кесиб ташланаётган симёғочнинг узунлиги 1,5 баробар келадиган масофагача йўловчиларни яқинлаштирмай, ўша симёғочнинг ён томонларидан айрилар билан ушлаб туриб кесилади. Аҳоли яшамайдиган жойларда симёғоч асоси айтарли даражада чириган ва тортилган симлар сони кам бўлса, оралиқдаги симёғочларни мустаҳкамлаб, олиб ташланаётган симёғоч симлари билан бирга ерга ётқизилиб, симларни ечиб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |