Электр хавфсизлиги
4-МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАН ВА БОШҚА
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
16
4-МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАН ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАГА УЧРАГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ Режа: 1. Умумий қоидалар. 2. Сунъий нафас олдиришга амал қилинадиган қоидалар. 3. Синов саволлари. 1. Умумий қоидалар Биринчи ѐрдамнинг муваффақиятли бўлиши асосан ѐрдам берувчининг чаққонлиги, зийраклиги ва моҳирлигига боғлиқдир. Моҳирлик билан муваффақиятли ѐрдам беришни тегишлича машқлар қилиш ва малака орттириш йўли билангина ўрганиш мумкин. Қоидаларни билиб олишнинг ўзи биринчи ѐрдам бериш учун кифоя қилмайди. Шикастланган кишини сақлаб қолиш аксарият ҳолатларда уни токдан қанчалик тез қутқаришга‚ унга биринчи ѐрдамни нақадар тез ва тўғри беришга боғлиқ бўлади. Вақтни ўтказиб, ѐрдам беришга узоқ тайѐргарлик кўриш, шикастланган кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Шикастланган кишида нафас олиши, юрак уриши, пулс сингари ҳаѐт белгиларининг кўрилмаслиги уни ўлган деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди, шунга кўра, унга ѐрдам беришдан воз кечиш мутлақо ярамайди. Электр токидан шикастланганда кишининг ўлими кўпинча сохта бўлади. Шикастланган кишининг чиндан ҳам ўлганлигини, фақат тиббиѐт ходими аниқлайди ва ѐрдам беришнинг фойдасиз эканлигини айта олади. Шу сабабли, электр қурилмада хизмат қиладиган ҳамма ҳодимларга электр энергиянинг хавфлилиги ва биринчи ѐрдам бериш чоралари тўғрисида вақти-вақти билан тадбирлар ўтказилиб, аниқ йўриқлар бериб турилиши керак. Бунда ходимларга токдан қутқариш ва сунъий нафас олдириш усулларини амалда кўрсатиб ўргатиш лозим. Машғулотларни малакали тиббиѐт ходимлари билан техника ходимлари биргаликда ўтказишлари лозим. Машғулотларни ташкил этиш, цех, туман, участка, подстанциянинг маъсулиятли бошлиқлари зиммасига юклатилиши зарур. Доимий навбатчилик қилинадиган жойларда: - биринчи ѐрдам бериш учун энг аввало зарур дори-дармон ва тиббиѐт асбоблари солинган махсус қути (кичкина шкаф); - биринчи ѐрдам бериш қоидалари, масалан, сунъий нафас олдириш қоидалари ѐзилган ва кўринадиган жойга осиб қўйилган плакатлар бўлиши лозим. Мутахассис бўлмаган кишиларнииг биринчи ѐрдамни тўғри бера билиши учун, қуйидаги тадбирларни олдиндан кўриб қўйиш зарур: а) ҳар бир корхона, цех ва ҳоказоларда дори-дармон шкафларига қараб турадиган махсус кишилар белгиланади. Улар шкафлардаги дори- дармонларнинг камини тўлдириб туриш ва ҳамма сменаларда шкафларнинг тўлиқ бўлиши учун, жавобгардир; б) ҳар бир сменада махсус кишилар ажратилиб, улар биринчи ѐрдам беришга ўргатилади. Бу кишилар ҳам шкафларнинг ўз сменасида талабга жавоб берадиган бўлиши учун, жавобгардир; 17 в) тиббиѐт ходимлари: - биринчи ѐрдам бериш қоидаларининг тўғри бажарилишига; - шикастланган кишининг ўз вақтида, албатта, тиббиѐт пунктига юборилишига жавобгардирлар; г) мутахассис бўлмаган киши ѐрдам беришда тиббиѐт ходими ўрнини боса олмайди, шунга кўра у тиббий ѐрдам етиб келгунга қадар зарур бўлган биринчи ѐрдамни бериши керак, холос. Бу ѐрдам: - қон оқишини тўхтатиш; - жароҳатларни, куйган жойларни боғлаш; - синган суякни мослама ѐрдамида қимирламайдиган қилиб боғлаш; - ҳушга келтирувчи чоралар, айниқса сунъий нафас олдириш; - шикастланган кишини кўтариб ѐки транспортда олиб боришдан иборат бўлиши лозим; д) цехдаги биринчи ѐрдам шкафида ѐки корхонадан ташқарида ишлаѐтган бригада бошлиғининг биринчи ѐрдам сумкасида қуйидагилар бўлиши лозим: - индивидуал асептик пакетлар (бинтсиз); - индивидуал асептик пакетлар (бинтли); - бинтлар; - пахтали дока бинтлар (суяк синганда боғлаш учун): - мустаҳкам пробкали шишада йод аралашмаси; - кўзни ювиш учун борат кислота эритмаси; - нашатир спирти; - борли вазелин; - эфир-валериан дори; - сода; - калий; - водород пероксиди; - дори ичириш ѐки кўз ювиш учун қулай кичик чойнак; - қон оқишини тўхтатиш учун жгут (1-расм); - қўл ѐки оѐқ суяклари синганда ѐки чиққанда боғлаб қўйиш учун букланадиган фанер шиналар; - совун; - сочиқ; Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling