Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

7. Синов саволлари 
1. Қандай ишлар қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишларга 
киради? 
2. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга ким рухсат бериш 
ҳуқуқига эга? 
3. Иш жойини тайѐрлаш ва тайѐрлаш учун қандай техник тадбирлар 
қўлланилади? 
4. Иш бажариш устидан назорат, иш жараѐнида танаффус ва иш 
тугашини расмийлаштириш йўлларини тушунтириб беринг. 
5. Коммутацион аппаратларнинг калитларига қандай хавфсизлик 
шиорлари осиб қўйилиши керак? 
6. Иш жойини ким тайѐрлаши мумкин? 
 
 
9–МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР СТАНЦИЯ ВА ПОДСТАНЦИЯЛАРНИНГ 
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА ХАВФСИЗЛИК 
НАЗОРАТИ 
Режа: 1. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида иш бажа-
ришда иш раҳбарини тайинлаш.. 
2. Подстанциялар ва қўшилмаларда битта наряд билан бир нечта иш 
жойларида иш бажариш. 
3. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналари, ҳамда кабел 
электр тармоқларида фармойиш бўйича иш бажариш. 
4. Тақсимловчи электр ускуналари ѐнида жойлашган ҳаво ва кабел 
электр узатиш тармоқлари, диспетчерлик ва технологик бошқарувчи восита-
лари участкаларида ишлаш. 
5. Синов саволлари. 
1. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида иш 
бажаришда иш раҳбарини тайинлаш. 
Иш раҳбари қуйидаги ҳолларда тайинланиши керак: 
- механизмлар ва юк кўтариш машиналарини ишлатилганда; 
- 1000 В кучланишдан юқори ускуналарда қурилмалардан кучланишни 
олиб ишлашда (техника хавфсизлигининг қоидаларига мувофиқ барча электр 
қурилмалардан кучланиш олинган ҳоллар, оддий ва аниқ схемали электр 
қурилмалар, электр моторлар ва улар уланган ѐпиқ тақсимловчи ускуна 
қурилмалари бундан мустасно); 


55 
- транспорт ҳаракати серқатнов, ҳамда коммуникациялар майдонида 
жойлашган кабел электр узатиш ва алоқа кабелларида ишланганда; 
Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишлар 
учун ҳам иш раҳбари тайинлашига рухсат берилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling