Электр жихозларини ишлатиш ва таъмирлаш


Download 15.29 Kb.
Sana06.05.2023
Hajmi15.29 Kb.
#1436175
Bog'liq
1 амалий иш


1-АМАЛИЙ ИШ. ЭЛЕКТР ЖИХОЗЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ БУЙИЧА МАЪЛУМОТ
“Электр жихозларини ишлатиш ва таъмирлаш” фанида: истеъмол қуввтига қараб ўтказгичнинг кўндаланг кесимини танлаш, иситиш электр асбоблари, микроиқлим яратувчи асбоблар, шахсий фройдаланиладиган уйғрўзғор асбоблари, уйғрўзғор ишларини енгиллаштирувчи электр асбоблари ва машиналарининг ишлаш прициплари илмий таҳлил қилиниб, электр жихозлари тўғрисида умумий маълумотларни билиш, уларни ишлатиш ва жорий таъмирлашдан иборат.
Талабалар фан бўйича уй рўзғор электр жихозларини турлари, тузилиши, ишлаш принципи ва уларни жорий таъмирлаш бўйича билим, кўникмага эга бўлиши керак.
Уй рўзғор электр жихозларини ишлатишни электр схемасини ва хавфсизлик техника қоидаларини билиши зарур.
Электр жихозлари тўғрисида умумий маълумотга эга бўлиш, электр жихозларини электр схемаларини ўрганиш, электр жихозларини уланиши тўғрисида умумий маълумотга эга бўлиш, электр жихозларининг носозлигини аниқлаш ва уларни жорий таъмирлашни ўрганиш тасаввурга эга бўлиши;
Уй- рўзғор электр асбоблари ва машиналарини ишлатиши ва жиддий таъмирлашда электр хавфсизлиги қоидаларини билиши кўникмага эга бўлиши бўлиши керак.
Талабалар маиший техникада кенг қўлланиладиган қўйидаги электр жихозлар билан танишишади. Ўтказгичлар хақида умумий маълумот. Электр схемалари ва белгиланиши, уларнинг кўндаланг кесим бўйича ток ўтказиш қобилияти, истеъмолчининг истеъмол қувватига қараб ўтказгичларни танлаш, электр схемалари тўғрисида умумий маълумот ва белгиланиши,исситиш электр асбоблари тўғрисида умумий маълумот улурнинг электр схемалари, ишлаш принципи, хафвсизлик техника қоидалари, носозликларни аниқлаш усуллари, микроиқлим яратувчи электр хўжалик асбобларининг турлари, вазифаси бошқариш усуллари, ишлаш принципи ва схемалари, ошхона электр машиналари, электр гўшт қиймалагичлар, электр чанг юткичлар, қўлда кўтариб ишлатиладиган чанг юткичлар хақида маълумотлар, компрессион типдаги холодильниклар, абсорбцион типдаги холодильниклар, термоэлектрик холодильниклар, холодильникларни ремонт қилишда ишлатиладиган электр жихозлар хақида маълумотлар, хар бир жихозларни таъмирлашда жихознинг ўзига хос хафвсизлик техника қоилари мавжуд, улар электр исситиш асбоблари, микроиқлим яратувчи асбоблар, уй рўзғор ишларини енгиллаштирувчи элекр асбоблардаги хафвсизлик техникалари таъмирловчининг ишига қараб тадбиқ этилади. Шу билан бирга талабалар амаий машгулотда иситиш электр асбобларини ишлатишни ўрганиш ва жорий таъмирлаш, микроиқлим яратувчи уй рўзғор асбоблари ва аппаратларини ишлатиш ва жорий таъмирлаш, дазмоллаш ва қуритиш асбобларини ишлатишни ўрганиш ва жорий таъмирла, ошхона электр машиналари (электр қиймалагич, электр шарбат сиртқичлар), комприцион турдаги холодильниклар (апзорцион термоэлектрик холодильниклар), электр кофе янчийдиган машиналар, электр гриллар ва кабоб курилмалари ва бошқаларнин турлари, вазифаси бошқариш усуллари, ишлаш принципи ва схемалари ишлатишни ўрганиш ва жорий таъмирлашни ўрганади.
Юқорида саналган электр жихозларнинг айримлари билан кейинги дарсларда ўрганиб чиқамиз.

Назорат соволлари.


1.Электр жихозлари тўғрисида умумий маълумот беринг.
2.Уй рўзғор электр жихозларини турларини сананг.
Download 15.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling