Электр кучланиш : Электр занжирининг икки нуқтаси орасидаги электр кучланиши бирламчи электр зарядини бир нуқтадан иккинчи нуқтага олиб ўтиш учун сарфланган энергия (бажарган иш) сони билан аниқланади


Download 1.26 Mb.
Sana30.11.2019
Hajmi1.26 Mb.

26. ЭЛЕКТР КУЧЛАНИШ : Электр занжирининг икки нуқтаси орасидаги электр кучланиши бирламчи электр зарядини бир нуқтадан иккинчи нуқтага олиб ўтиш учун сарфланган энергия (бажарган иш) сони билан аниқланади. Потенциал электр майдонида иккита нуқта орасидаги кучланиш, қиймати бўйича улар орасидаги потенциаллар фарқига мос келади.

Uab=Va-Vb, Va ва Vb –a ва b нуқталари потенциаллари

Электр занжирлари ва электр майдони билан боғлиқ бўлган энг муҳим қийматлардан бўлган электр кучланиши, электр потенциаллари фарқи ва электр юритувчи кучларни ўрганишга ўтамиз. Агар q зарядли заррача электр майдонида бирор масофа бўйлаб кўчирилса, у ҳолда унга таъсир этувчи кучлар иш бажаради. Бу ишнинг кўчирилаётган зарядга нисбати электр кучланиши деб аталмиш, физик қийматга тенг бўлади. Заррача q нинг dl масофага (2.1расм) кўчирилишини кўрайлик, бунда майдон кучлари қуйидаги ишни бажаради:

dA=f*cosa*dl =qEcosadl=qEdl



ЭЛЕКТР КУЧЛАНИШ

Йўналиши Т уринмага мос, узунлиги dl йўл элементига тенг бўлган миқдор dl вектори билан белгиланган. Бунда α векторлар Е ва dl орасидаги бурчакдир. А нуқтадан (2.1-расм) В нуқтагача масофа бўйлаб заррачани кўчиришда майдон кучлари бажараётган иш қуйидагига тенг: Edl.

Бу иш берилган масофа бўйлаб майдон кучланганлигининг чизиқли интеграл га пропорционал. Бу чизиқли интеграл А дан В гача масофа бўйлаб электр кучланишига тенг.

Умумий холда кўрилаётган масофа ихтиёрий муҳитдан ўтиши мумкин, хусусан, у бутунлай ўтказгичдан ўтиши мумкин, бутунлай ярим ўтказгичдан ва қисман ўтказгичдан, қисман ярим ўтказгичдан ўтиши мумкин. Баён этилганларга мувофиқ, электр кучланиши – кўрилаётган масофа бўйлаб электр майдонини характерловчи ва қиймати жиҳатидан электр майдони кучланганлигининг шу масофа бўйлаб чизиқли интегралига тенг бўлган физик катталикка айтиладики. Аксарият, бирор масофа соҳаси бўйлаб электр кучланиши ҳақида гапирганда, соҳа бўйлаб кучланишлар пасаюви атамасини ишлатадилар. Шу асосда, бирор берк контур бўйлаб электр майдони кучланганлигининг чизиқли интеграли Edl шу контур бўйлаб барча бўлаклар элементи кучланишлар пасаювининг йиғиндисига тенг бўлади. Кучланишнинг бирлиги Вольт [В]. Келтирилган фикрлардан шу келиб чиқадики, электр майдонининг кучланганлиги – кучланишлар пасаювининг майдон кучланганлиги чизиғининг узунлик бирлигига нисбатига тенг. Дарҳақиқат, агар масофа йўналиши майдон кучланганлиги бирлиги билан мос келса, dl масофадаги кучланишлар пасаюви du = E dl, демак E = du/dl. Шунинг учун, электр майдони кучланганлигининг ўлчов бирлиги вольт бўлинган метр (1 В/м).



27. Электр майдони кучланганлиги деб электр майдонини характерловчи ва электр майдони томонидан зарядланган заррачага таъсир этаётган кучни характерловчи вектор қийматга айтилади. (Қуйида учрайдиган барча вектор қийматларни ифодаловчи ҳарфлар қуюқ шрифт билан белгиланади). Йўналиши бўйича мусбат зарядли синов жисмга таъсир этувчи механик куч f билан мос келувчи электр майдон кучланганлиги E қуйидагича ифодаланади E = f / q0 . Ўрганилаётган майдон тақсимланишига q0заряднинг таъсирини буткул йўқотиш учун q0 нинг нолга интилиши зарур. Шу сабабли, қуйидаги таърифни келтириш мумкин. Электр майдони кучланганлиги деб, электр майдонининг кўрилаётган нуқтасига киритилган зарядланган қўзғолмас нуқтавий жисмга таъсир этаётган куч миқдорини шу заряд нолга интилгандаги миқдорига нисбатининг, нуқтавий жисмга таъсир этаётган мусбат куч йўналиши билан мос бўлган вектор миқдорига айтилади: E = f / q0 .

28. elektr maydon kuchlanganligini potensial bn bog’liqligi