электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги


Download 483.43 Kb.
bet2/11
Sana16.06.2023
Hajmi483.43 Kb.
#1501352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
diplom ishi

Трансформаторларнинг чўлғамлари концентрик ёки навбатма–навбат келувчи бўлиши мумкин. Трансформаторларнинг чўлғамлари етарли электрик ва механик мустаҳкамликка эга бўлиши керак. Чўлғамлар ва улардан чиққан симлар изоляцияси коммутация ва атмосфера ўта кучланишларига бузилмасдаи чидаши керак. Чўлғамлар қисқа туташув токлари ўтишида ҳосил бўлган электродинамик кучларга чидаши керак. Изоляция йўл қўйилганидан ортиқ қизиб кетмаслиги учун чўлғамларни ишончли совитиш тизими кўзда тутилиши лозим.
Чўлғам ўтказгичлари мис ёки алюминийдан қилинади. Маълумки, мис кичик электр қаршиликка эга, кавшарлаш осон, механик жиҳатдан мустаҳкам, бу эса трансформатор чўлғамларини тайёрлашда мисни кенг қўллашга имкон беради. Алюминий арзон, зичлиги кичик, аммо солиштирма қаршилиги катта, чўлғамни тайёрлашда янги технология талаб этади. Ҳозир алюминий чўлғамли, қуввати 6300 кВА гача бўлган трансформаторлар тайёрланмоқда.
Трансформаторнинг изоляцияси унинг энг муҳим қисмидир, чунки трансформаторнинг ишончли ишлаши асосан унинг изоляциясининг ишончлилигига боғлиқ. Мойли трансформаторларда асосий изоляция бўлиб, қаттиқ диэлектриклар: қоғоз, электр картон, гетинакс ва бошқалар билан биргаликда ишлатиладиган мой ҳисобланади.
Кучланишни ростлаш учун мўлжалланган қайта улагич қурилмалар ва трансформаторнинг актив қисми шохобчалари билан бирга бакка жойланади. Бакнинг асосий қисмлари–деворлар, таги ва қопқоқдир. Бак қопқоғидан кириш симларини чиқариш трубасини, кенгайтиргични маҳкамловчи элементларни, термометрлар ва бошқа деталларни ўрнатиш учун фойдаланилади. Бакнинг деворларига совитгич қурилмалар–радиаторлар маҳкамланади.
Трансформаторнинг кенгайтиргичи бак билан трубопровод орқали туташгирилган цилиндрик идишдан иборат бўлиб, мойнинг ҳаво билан тегиб турадиган сиртини камайтириш учун хизмат қилади. Трансформаторнинг баки мой билан тўлатилган бўлиб, қизишдан ёки совишдан мой ҳажмининг ўзгариши кенгайтиргичдаги мой сатҳининг ўзгаришига олиб келади; бунда ҳаво кенгайтиргичдан ё сиқиб чиқарилади ёки сурилади. Мой намни яхши шимади ва агарда, кенгайтиргич атмосфера билан тўғридан–тўғри туташган бўлса, унда ҳавонинг нами мойга ўтиб, унинг изоляцион хоссаларини кескин пасайтиради. Бунинг олдини олиш учун кенгайтиргич атмосфера билан селикагелли ҳаво қуритгич орқали боғланган. Трансформатор бакига мойнинг оксидланиш маҳсулотларини ютувчи селикагель ёки бошқа модда билан тўлдирилган термосифон фильтр маҳкамланади. Мой фильтр орқали циркуляцияланганида узлуксиз тозаланиб туради.
Трансформаторнинг ишини контрол қилиб туриш учун контрол–ўлчаш ва ҳимоя қурилмалари кўзда тутилади. Контрол қурилмаларига мой кўрсаткич ва термометр киради. Мой кўрсаткич кенгайтиргичга, термометр бакнинг қопқоғига ўрнатилади. Ҳимоя қурилмаларига мой сатҳининг пасайиш релеси ва газ релеси киради. Трансформаторнинг ишлаш процессида унинг чўлғамлари ва магнит ўтказгичи улардаги энергиянинг исроф бўлиши ҳисобига қизийди. Трансформатор қисмларининг қизиш чегарасини изоляция чеклайди, чунки унинг ишлаш муддати қизиш ҳароратига боғлиқ. Трансформатор қуввати қанча катта бўлса, совитиш тизими шунча интенсивроқ бўлиши керак.
Мой билан табиий совитиш (М) 16000 кВА ва ундан кам қувватли трансформаторлар учун қўлланилади. Бундай трансформаторларда чўлғам ва магнит ўтказгичда ажралган иссиқлик улар атрофидаги мойга берилади, бу мой бак ва радиатор тру баларида айланиб, уни атрофдаги ҳавога беради. Трансформатор юкламаси номинал бўлганда мойнинг ҳарорати юқориги энг қизиган қатламларида ±95° С дан ошмаслиги керак (ПТЭ 35.13-§).
Атрофга иссиқликни яхши тарқатиш учун трансформаторлар баки, қувватга қараб, қовурғалар, совитиш трубалари ёки радиаторлари билан жиҳозланади.
Мойни пуфлаш ва табиий циркуляциялаш йўли билан совитиш (Д) қуввати катта трансформаторларда қўлланилади. Бу ҳолда радиатор трубаларидан ташкил топган осма совитгичларга вентилятор ўрнатилади (2.32- расм).
Вентилятор пастдан ҳавони сўради ва трубаларнинг юқориги қизиган қисмига ҳайдайди. Вентиляторларни ишга тушйши ва тўхташи трансформаторнинг юкламаси ва мойнинг қизиш ҳароратига қараб, автоматик амалга оширилиши мумкин. Шундай совитиладиган трансформаторлар, агар юклама номиналиинг 100% идан ошмаса, мойнинг юқориги қатламининг ҳарорати эса +55° С дан юқори бўлмаса, шунингдек, совитадиган ҳаво ҳарорати минус бўлса ҳамда юкламадан қатъи назар мой ҳарорати +45° С дан юқори бўлмаса, пуфлаш тўлиқ тўхтатилган ҳолда ишлаши мумкин (ПТЭ 3510). Номинал юкламада ишлаётганда мой юқоригй қатламинииг йўл қўйиладиган ҳароратининг максимал чегараси +95° С бўлади.
Радиатор трубаларини жадал пуфлаш мойнинг, демак, трансформатор чўлғами ва магнит ўтказгичини совитиш шароитини яхшилайди, бу эса қуввати 100000 кВА гача бўлган трансформаторлар тайёрлаш имкокиятини беради.

Download 483.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling