электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги


Download 483.43 Kb.
bet10/11
Sana16.06.2023
Hajmi483.43 Kb.
#1501352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
diplom ishi

Электростанция ёки подстанцияларнинг энерготизимдаги роли ҳамда аҳамияти. Энерготизимда параллел ишлаётган электростанциялар бажарадиган вазифасига қараб кескин фарқланади. Улардан бири базисли бўлиб асосий натрузкада ишласа, бошқалари — тиғизли бўлиб, фақат максимал юклама вақтида суткада тўлиқ ишламайди, учинчиси уларнинг иссиқлик истеъмолчилари (ТЭЦ) талаб этадиган электрик юкламада ишлайди. Электростанцияларнинг турли вазифаси, ҳатто улардаги уланишлар сони бир хил бўлишига қарамай электр уланишларнинг турли схемаларини қўллаш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади.
Подстанциялар айрим истеъмолчиларни ёки бутун бир туманни таъминлаш учун, энерготизимнинг бир қисмини ёки турли энерготизимларни боғлаш учун хизмат қилиши мумкин. Подстанциянинг роли унинг схемасини аниқлайди.
Энерготизимда электростанция ёки подстанциянинг тутган ўрни, ёндош тармоқларнинг схемалари ва кучланишлари. Электростанция ёки подстанцияларнинг юқори кучланишли шиналари энерготизимнинг тугун (узловой) нуқтаси бўлиб, унда бир нечта электростанцияларни параллел ишлашга бириктирилади. Бу ҳолда шиналар орқали энерготизимнинг бир қисмидан бошқасига доимо қувватни ўтказиб туриш — қувватни транзитлаш мумкин. Бундай электротизилмаларнинг схемасини танлашда, биринчи навбатда, қувватни транзитлаш масаласини ҳисобга олиш лозим.
Подстанциялар боши берк (тупикли), ўтиладиган (проходной), ажраган (отпаечний) бўлиши мумкин; бундай подстанцияларнинг уланиш схемалари ҳатто бир хил сонли ва қувватли трансформаторларда ҳам турлича бўлади.
6–10 кВ ли тақсимлаш қурилмаларининг схемалари истеъмолчиларнинг электр билан таъминланиш схемасига: якка ёки параллел линиялар билан таъминлаш, истеъмолчиларда ишга солинадиган заҳираларнинг мавжудлиги ва ҳоказога боғлиқ бўлади.
Электр билан таъминлаш ишончлилиги даражасига қараб истеъмолчилар (тоифаси) категорияси. Электр билан таъминлаш ишончлилиги нуқтаи назаридан ҳамма истеъмолчилар категорияга бўлинади.
Биринчи тоифа электр истеъмолчилари (приёмниклари) бу шундай электр истеъмолчиларики, уларнинг электр билан таъминланилиши узилса, кишилар ҳаёти хавф остида қолиши, қиммат баҳо асосий асбоб–ускуналар ишдан чиқиши, маҳсулот кўплаб брак бўлиши, мураккаб технологик процесс бузилиши, халқ хўжалигига катта зарар етиши, коммунал хўжалигининг катта аҳамиятли элементларнинг бузилишига олиб келиши мумкин
Биринчи категория электротизилмаларининг ичидан истеъмолчилар алоҳида гуруҳи ажратилиб, уларнинг тўхтовсиз ишлаши кишилар ҳаётини хавфдан сақлаш–портлаш, ёнғин ва қиммат баҳо асосий асбоб–ускуналарнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатишдан иборат.
Биринчи категория истеъмолчилари бир–бирига боғлиқ бўлмаган иккита манбадан таъминланиши керак бўлиб, танаффус фақат автоматик уланишга сарфланадиган вақтга рухсат этилади.
Биринчи категория электр истгъмолчиларининг алоҳида гуруҳини электр билан таъминлаш учун учинчи мустакил манба кўзда тутилади. Мустақил манбалар деганда маҳаллий электростанция, энерготизимнинг электростакцияси, узлуксиз таъминловчи махсус агрегатлар, аккумуляторли батареялар ва ҳоказолар тушунилади.
Иккинчи категория электр истеъмочилари шундай электр истеъмолчиларини, уларни электр билан таъминлаш узилса, маҳсулотларни оммавий бера олмаслик, ишчилар, механизмлар ва саноат транспортининг оммавий туриб қолишига, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси анчагина қисмининг нормал фаолияти бузилишига олиб келади. Бу электр истеъмолчиларини иккита мустақил манбадан таъминлаш тавсия этилади.
Иккинчи категориядаги электр истеъмолчиларини электр билан таъминлашдаги узилиш вақти навбатчи ходим ёки келадиган оператив бригада заҳирадаги манбани улаши учун кетадиган вақтча бўлишига рухсат этилади.
Иккинчи категориядаги электр истеъмолчиларини битта ҳаво линияси ёки битта ўчиргичга уланган камида иккита кабелдан тайёрланган бир кабелли линия орқали таъминлашга рухсат этилади.
Трансформаторларнинг марказлашган заҳираи мавжуд бўлса ҳамда бузилган трансформаторни алмаштириш имконияти бир сутка давомида бажарилса, иккинчи категория электр истеъмолчиларини бипа трансформатордан таъминлашга рухсат этилади.

Download 483.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling