электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги


Download 483.43 Kb.
bet8/11
Sana16.06.2023
Hajmi483.43 Kb.
#1501352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
diplom ishi

Электротехника қурилмаларининг давомли иш режими деганда, совитувчи муҳит ҳарорати ўзгармаганда унинг қисмлари белгилангандан ошмайдиган ҳароратгача қизиши учун зарур иш режими тушунилади.
Электротехника қурилмасининг давомли иш режими энерготизим ёки электротизилма қуйидаги: нормал, ремонт, авариядан кейинги режимлардан бирида бўлиши мумкин.
Нормал режим – электротехника қурилма параметрларининг қийматлари берилган эксплуатация шартларида белгиланган чегаралардан четга чиқмайдиган иш режими ҳисобланади.
Нормал режимда мазкур электр қуридмасининг ҳамма элементлари мажбурий узилмай ва ўта юкламаланмай ишлайди. Бу режимда юклама токи юклама графигига қараб ўзгариши мумкин. Аппарат ва ток ўтказувчи қисмларни танлаш учун нормал режимдаги энг катта ток миқдорини қабул қилиш лозим.
Ремонт режими–режали профилактик ва капитал ремонт ўтказиладиган режим ҳисобланади. Ремонт режимида электр қурилмаларининг айрим элементлари узилгани учун ишлаб турган элементларга катта юклама тушади. Аппарат ва ток ўтказувчи қисмларни танлашда Iрем.mаx гача ортиб борувчи шу юкламани ҳисобга олиш лозим.
Авариядан кейинги режим–электр қурилмаларининг айрим элементлари ишдан чиққан ёки авария (режасиз) сабабли узилиб ремонт қилиш учун ўчирилгандаги режим ҳисобланади. Бу режимда электротизилманинг ишлаб турган элементлари Iпав,mаx токи таъсирида ўта юкланиши мумкин.
Охирги иккита режимлардан энг оғири танланади, бунда кўрилаётган электротизилманинг элементидан энг катта ток Imаx ўтиши назарда тутилади.
Шундай қилиб, давомли режимнинг ҳисоблаш токлари қуйидагилар ҳисобланади: Iном–нормал режимнинг энг катта токи; Imаx авариядан кейинги ёки ремонт режимидаги энг катта ток.
Ҳисоблаш токларининг баъзи аниқ ҳоллар учун топилишини кўриб чиқамиз
Генератор занжири. Номинал кучланиш ва соs ном да генераторни номинал қувват рном гача юкламалаб нормал режимнинг энг катта токига эришилади;

(4-1)
Авариядан кейинги ёки ремонт режимидаги энг катта ток кучланиш 5% га камайганда генераторнинг иш шароитидан аниқланади:
(4-2)
Конкрет шароитларда Imах совитиш тизимини яхшилаш (водород босимини кўпайтириш ва бошқалар) ҳисобига орттирилган ток юкламасида ишлаётган генератор ишидан аниқланиши мумкин.
Икки чўлғамли трансформатор занжири.ВН ва НН томонлардан қуйидагича олинади:
(4-3)
бунда Sном трансформаторнинг номинал қуввати.
Ремонт ёки авариядан кейинги режимнинг энг катта токи, параллел ишлаётган трансформаторлардан бирини узиб, ишлаётган трансформатор авария қоидалари бўйича узоқ муддатли ёки тизимли ўта юклама билан юкланиши шароитидан олинади. 2,2–§, е да кўрсатилганидек, ГОСТ 14209–69 бўйича трансформаторлар учун узоқ муддатли аварияли ўта юкланиш 40% га ва тизимли ўта юкланиш совитиш шароитлари, трансформатор тури ва юклама графигига қараб 50% гача рухсат этилади. Агар мумкин бўладиган ҳақиқий ўта юкланиш маълум бўлмаса; у ҳолда ўқув лойиҳалашда қуйидагича олиш мумкин:


Электростанция (подстанция)лар электрик уланишларининг бош схемаси бир-бири билан ўзаро уланган натурал кўринишдаги асосий электр жихозлари (генератор, трансформатор, линиялар), йиғма шиналар, коммутацион ва бошқа бирламчи аппаратуралар билан улар орасида натурал кўринишда бажарилган барча уланишлар мажмуидир.
Бош схемани танлаш электр станция (подстанция) электр қисмини лойиҳалашда асосий мезон ҳисобланади, чунки у элементларнинг тўлиқ таркибини ва улар орасидаги боғланишни аниқлайди. Танланган бош схема электрик уланишларнинг принципиал схемаси, ўз эҳтиёжи схемаси, иккиламчи уланишларнинг схемаси, монтаж ва бошқа схемаларни тузишда бошланғич маълумот ҳисобланади.
Бош схемалар чизмада бир чизиқли қилиб тасвирланиб, бунда тизилманинг ҳамма элементлари узилган ҳолатда бўлади. Айрим ҳолларда схеманинг айрим элементларини иш ҳолатида кўрсатишга йўл қўйилади.
Схеманинг ҳамма элементлари билан улар орасидаги боғланишлар конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими (ЕСКД) стандартларига мувофиқ кўрсатилади. Схема асосий элементларининг шартли график белгилари 1.2-жадвалда кўрсатилган.
Эксплуатация шароитларида схемани тўлиқ тасвирлаш билан бир қаторда соддалаштирилган оператив схемалар қўлланилиб, уларда фақат асосий жиҳозлар кўрсатилади. Смена навбатчиси оператив схемани тўлдиради ва унга ўчиргичлар ҳамда ажраткичларнинг ҳолатида навбатчилик даврида юз берган зарур ўзгаришларни киритади.
Электр тизилмаларни лойиҳалашда бош схемани тузишдан олдин электр энергия (қувват) ни беришнинг структура схемаси тузилиб, унда электротизилманинг асосий функционал қисми (тақсимлагич қурилма, трансформаторлар, генераторлар) ва улар орасидаги боғланиш кўрсатилади. Структура схемалар кейинчалик принципиал схемаларни янада тўлароқ ва батафсилроқ ишлаб чиқиш, шунингдек электротизилманинг иши билан умумий танишиб чиқиш учун хизмат қилади.
Бу схемаларнинг чизмаларида функционал қисмлар тўғри бурчаклар ёки шартли график тасвирлар кўринишида (5.1–расм,а) тасвирланади. Схемада аппаратлар (ўчиргич, ажратгич, ток трансформатори ва ҳоказолар) дан ҳеч қайсиси кўрсатилмайди. 5.1– расм, б да шу подстанциянинг бош схемаси айрим аппаратларсиз – ток, кучланиш трансформаторларисиз, разрядникларсиз кўрсатилган.

5.1–расм. Схемалар турлари (110/10 кВ ли подстанция мисолида):


а–структуравий; б–бош соддалаштирилган; в–тўлиқ принципиал; г–оператив.

Бундай схема электрик уланишларнинг соддалаштирилган принципиал схемаси бўлади. Тўлиқ принципиал схемада (5.1- расм, в) бирламчи занжирнинг ҳамма аппаратлари, ажратгич ва узгичларнинг ерга уловчи пичоқлари, шунингдек, қўлланиладиган аппаратларнинг типлари кўрсатилади. Оператив схемада (5.1–расм, г) шартли равишда ажраткич ва ерга уловчи пичоқлар кўрсатилган. Ҳар бир сменада навбатчилик қиладиган ходим томонидан шу аппаратларнинг ҳақиқий ҳолати (уланган, узилган) схемада кўрсатилади.



2.4 Подстанцияларда электр таъминоти тизимининг ишончлилигини ошириш.
Подстанцияларнинг электрик уланишларининг бош схемалари энерготизим электр тармоқларининг ривожланиш схемасини ёки районни электр билан таъминлаш схемасини ҳисобга олиб танланади.
Подстанциялар тармоққа уланиш усулига қараб, тупикли, шохобча, оралиқ, узлавий подстанцияларга бўлинади.

Download 483.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling