Электр таъминоти манбалари
Ўтказгичнинг кўндаланг кесимини танлаш
Download 97.05 Kb.
|
реферат (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Ўтказгичнинг кўндаланг кесимини танлаш
Симлар, кабеллар ва шиналарнинг кесимлари қуйидагича танланади: 1. Қизиш шароитлари асосида узоқ муддатли энг катта жоиз юкланма токи бўйича; 2. Кучланиш исрофи бўйича; 3. Тежамли ток зичлиги бўйича. Узоқ муддатли энг катта жоиз юкланма токи бўйича симлар кўндаланг кесимини танлаш. Электр токи симдан оқиб ўтганда уни маълум даражада қиздиради. Симнинг қизиш температураси ундан ажралиб чиққан электр энергияси (J2rt) миқдори ҳамда иссиқликнинг сим сиртидан атроф-муҳитга узатилиш шароитларига боғлиқ. Агар симдан ажралиб чиққан иссиқлик миқдори атроф-муҳитга тарқалаётган иссиқлик миқдорига тенг бўлса, сим ҳарорати ўзгармас бўлади. Изоляцияли симлар учун жоиз теипература чегараси изоляция хусусиятлари билан, изоляциясиз очиқ симларда эса асосан контактли туташмаларнинг ишончли ишлаши билан аниқланади. Симларнинг қизишидаги узоқ муддатли жоиз температура қиймати чегаравий қийматлар (изоляцияли симлар ва кабеллар учун 80-850 С, очиқ симлар ва шиналар учун 700 С) дан ошиши мумкин эмас. Симнинг кўндаланг кесими шундай танланиши керакки, бунда симнинг температураси жоиз температурадан юқори бўлмасин. Симнинг жоиз токи (Iж) истеъмолчиларнинг ҳисобий токи (Iқ) дан катта ёки унга тенг бўлсин: . (19.2) Агар истеъмолчи бир фазали икки симли тармоқнинг охирига уланган бўлса, ҳисобий ток қуйидагича топилади , (19.3) бу ерда Рном; Uном; соs ; ном – мос ҳолда истеъмолчининг номинал қуввати, кучланиши қувват коэффициенти ва ФИК. Агар истеъмолчи уч фазали уч симли тармоқнинг охирига уланган бўлса: . (19.4) Агар тақсимловчи шчитдан бир нечта истеъмолчилар таъминланса, у ҳолда таъминловчи линиянинг ҳисобий токи: , (19.5) бу ерда Кэҳт – кўрилаётган истеъмолчилар тури учун эътиёж коэффициенти. Ҳисобий ток истеъмолчиларнинг бир вақтлилик, юкланиш ва эхтиёж коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Симларни кўндаланг кесимини кучланиш исрофи бўйича танлаш. Турли электр энергия истеъмолчилари кучланишининг жоиз ўзгариш чегараси қийматлари ГОСТ 13109-67 га мувофиқ белгиланади. Улар ёритиш асбоблари учун номинал кучланишнинг-2,5% идан +5% гача, двигателларда ва аппаратларда -5% дан +10% гача ва бошқа истеъмолчиларда 5% гача оралиқда бўлади. . (19.6) Икки симли тармоқ учун актив қаршилик: , (19.7) бу ерда L – линиянинг узанлиги, м; q- симнинг кўндаланг кесими, мм2; - симнинг солиштирма ўтказувчанлиги, м/(Оммм2) (19.6) га (19.3) ва (19.7) формулаларни қўйсак, қуйидагига эга бўламиз: . (19.8) Агар жоиз кучланиш исрофини К билан белгиласак, кучланиш исрофи қуйидагига тенг бўлади: . (19.9) Бунда кўрилаётган икки симли электр тармоғидаги кучланиш исрофи К% дан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш учун симларнинг кўндаланг кесими қуйидагига тенг бўлиши керак: . (19.10) Симнинг шундай стандарт кесими q танланадики, у топилган иккита кесим q1 ва q1u нинг ҳар биридан катта ёки уларга тенг бўлсин. Танланган симнинг кўндаланг кесими алюминий симлар учун 2,5 мм2 дан, мис симлар учун 0,51 мм2 дан катта бўлиши керак. Шундагина симларнинг механик мустаҳкамлиги таъминланади. Уч фазали тармоқдаги кучланиш исрофи , (19.11) бу ерда R – линиянинг актив қаршилиги, Ом; соs - истеъмолчининг номинал қувват коэффициенти. Уч фазали истеъмолчи уч симли электр тармоғининг охирига уланган бўлса, ҳар бир симнинг кўндаланг кесими қуйидагича бўлиши керак: . (19.12) (19.10) даги 200 рақами ўрнига (19.12) да 100 қўйилганлигига сабаб уч фазали тармоқда токнинг қайтиши учун бошқа фазаларнинг сими хизмат қилишидадир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Каримов А.С. ва бошқ. Электротехника ва электроника асослари: Олий ўқув юрти талабалари учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 1995. 2. Касаткин А.С., Немцов М.В. Электротехника: Учебник для вузов. – М.: Вусш. шк., 2000. 3. Электротехника: Учебник для неэлектротех. спец. вузов / Под ред. В.Г.Герасимова. – М.: Вусш.шк. 1985. 4. Иванов И.Н., Равдоник В.С. Электротехника. Учеб. пособие для неэлектротех. спец. вузов. – М.: Вусш. шк., 1984. Download 97.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling