Электр таъминоти манбалари


Download 97.05 Kb.
bet1/4
Sana10.10.2023
Hajmi97.05 Kb.
#1697145
  1   2   3   4
Bog'liq
реферат (3)


Электр таъминоти
Режа:
1. Электр таъминоти манбалари.
2.Электр таъминотининг баъзи схемалари ва уларнинг элементлари ҳақида.
3. Электр таъминоти тизими ҳисобий қуввати.
4. Ўтказгичнинг кўндаланг кесимини танлаш.

Электр таъминоти манбалари
Электр энергиясини узатиш, ўзгартиш ва тақсимлаш учун хизмат қилувчи қурилмалар мажмуига электр таъминоти тизими дейилади. Электр таъминотида электр тармоқлари катта аҳамиятга эга. Электр тармоғининг асосий вазифаси истеъмолчиларни электр билан таъминлаш, яна электр энергиясини ишлаб чиқарилган жойидан уни қабул қилувчи жойга узатишдан иборат. Электр узатиш линиялари (ЭУЛ) билан боғланган электр станциялар ва электр энергия қабул қилувчи истеъмолчиларнинг йиғиндиси электр энергетика тизимини ташкил этади.
Электр энергия электр станцияларида бошқа турдаги энергияни электр энергиясига айлантириш орқали ишлаб чиқарилади. Бу станцияларда уч фазали синхрон генераторлар кучланиши 6-24 кВ ли частотаси 50 Гц бўлган синусоидал ток электр энергиясини ишлаб чиқаради. Электр станциялари ўзгартириладиган энергия турига қараб: иссиқлик, гидравлик, атом, шамол ва қуёш электр станцияларига бўлинади.
Иссиқлик электр станцияси (ИЭС) органик ёнилғининг ёнишида ажралиб чиқадиган иссиқлик энергиясини электр энергиясига айлантириб беради. ИЭС ларида генераторлар буғ ва газ турбиналар, ички ёнув двигателлари ёрдамида айлантирилади. Буғ турбинали иссиқлик электр станциялари конденсацион ва иссиқлик таъминотли турларда бўлади.
Конденсацион электр станцияларида электр энергия ишлаб чиқариш уч босқичдан, яъни ёқилғининг иссиқлик энергиясини қозондаги буғ энергиясига айлантириш, буғ энергиясини турбинада механик энергияга айлантириш ва механик энергияни генераторда электр энергияга айлантиришдан иборат. Буғнинг энергияси қанча юқори бўлса, қурилманинг фойдали иш коэффициенти шунча юқори бўлади.
Йирик конденсацион станциялар ёқилғи (кўмир, торф) конлари яқинига қурилади. Чунки ёқилғини узоқ масофаларга транспортда ташишга қараганда электр энергиясини узоқ масофага узатиш анча арзон тушади.
Иссиқлик таъминотли электр марказлари (ИЭМ) бир вақтда ҳам иссиқлик, ҳам электр энергиясини ишлаб чиқаришга имкон беради. Шунинг учун иссиқлик таъминотли электр марказлари мамлакатимиз энергетикасидан асосий ўринни эгаллайди. Бундай электр марказлари катта шаҳарлар атрофида қурилади. Улар шаҳардаги саноат корхоналари ва коммунал хўжаликларни электр энергиясидан ташқари иссиқ сув ва буғ билан ҳам таъминлаш имконини беради. Турбинада ишлатилган буғ иссиқлигидан иккинчи марта фойдаланиш туфайли конденсацион станцияларга қараганда иссиқлик таъминотли электр марказлари тежамлироқ бўлиб, уларнинг фойдали иш коэффициенти 50-65% етади.
Гидравлик электр станциялар (ГЭС) сув оқими энергиясини электр энергиясига айлантиради. Бу станцияларда гидротурбиналар ишлатилиб, улар сув оқими энергиясини гидрогенератор ўқини ҳаракатга келтирувчи механик энергияга айлантиради. ГЭС нинг асосий элементларидан бири сув оқимининг керакли босимини ҳосил қилувчи тўғон ҳисобланади. Тўғондаги олдинги ва кейинги сув сатҳларининг фарқи қанча катта бўлса, электр станциянинг қуввати шунча катта бўлади ва ГЭС шунчалик бир маромда ва самарали ишлайди. ГЭС нинг фойдали иш коэффициенти 85-92% ни ташкил этади. Ундаги битта агрегатнинг қуввати 600 МВт га етади. Йирик ГЭС ларнинг қуввати эса бир неча млн КВт га етади.
Атом электр станцияси (АЭС) атом энергиясини электр энергиясига айлантириб, ўз моҳияти билан иссиқлик станцияси ҳисобланади. Ядро реакторидан ажралиб чиқадиган иссиқлик энергияси АЭС да буғ олиш учун фойдаланилади, буғ эса турбогенераторларни айлантиради. Бундай электростанцияларни қуввати бир неча минг МВт ларга етади. АЭС ларни энергия манбаларидан узоқдаги йирик саноат марказлари атрофига қуриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шамол электр станциялари ва қуёш энергиясини ўзгартирувчи қурилмалар мамлакат энергобалансида кичик улушни ташкил этади.



Download 97.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling