Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Радио ва радио реле линиялари
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
5-§. Радио ва радио реле линиялари
453. Транзисторлар ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратурадаги ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат берилади. Иш жойида резинали диэлектрик гиламчалар тўшалган ёки изоляцияловчи тагликлар ўрнатилган бўлиши шарт. 454. 42 В гача бўлган кучланиш билан таъминланадиган транзисторлар ва микросхемалардан йиғилган аппаратурадаги ишлардан ташқари радиоаппаратурага хизмат кўрсатишга бирон-бир таъмирлаш ишларини бажариш ҳуқуқисиз, III гуруҳга мансуб бир ишчига рухсат берилади. 455. Частоталар диапазони 60 кГц — 300 ГГц бўлган электромагнит майдонида бажариладиган ишларда давлат стандартлари талаблари бажарилиши шарт. 456. Юқори частотали аппаратураларни созлаш ва синашларда электр токидан шикастланишга қарши ва юқори электр магнит майдони нурланишидан сақланиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур. Қўлланиладиган ҳимоя кўзойнакларининг ойналари металлаштирилган қопламага эга бўлиши керак. 457. Носозликларни бартараф қилиш, схемаларга ўзгартиришлар киритиш, антенна-фидер тузилмаларини йиғиш ва бўлакларга ажратиш ишларини улардан кучланиш олингандан кейин бажариш керак. Қуйидагилар тақиқланади: электромагнит нурланиши борлигини қўлда ёки баданнинг бошқа жойлари ёрдамида иссиқлик самараси бўйича аниқлаш; ҳимоя воситаларисиз энергия оқимининг зичлиги рухсат этилганидан юқори бўлган нурланиш зонасида бўлиш; электр магнит нурланиш манбаининг экранларини бузиш; очиқ ишлаётган антенна-фидер тузилмалари олдида туриш. 458. Минора ва мачталарга ўpнатилган ташқи антенна-фидер тузилмаларидаги монтаж ва профилактика ишлари IV ва III гуруҳга мансуб ходимлардан иборат бригада томонидан бажариши шарт. Иш бошлашдан олдин юқори частота аппаратураси ўчирилиши шарт. 459. Антенна-мачта иншоотларида иш бажарганда қуйидаги талаблар бажарилиши шарт: иншоотга кўтарилаётган хизматчилар баландликда иш бажаришга қўйилиши шарт; иш бошлашдан олдин мачтанинг сигнал чироқлари ва антеннанинг иситилиши ўчирилган бўлиши ва «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» деб ёзилган плакатлар осилиши шарт; мачталарда электр сигнал чироқлари лампаларини алмаштиришда ушбу Қоидаларнинг 373, 374-бандлари талабларига риоя қилиш шарт. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling