Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
8-§. ДТБВнинг аппаратхоналари
470. Аппаратхоналарига ўрнатилган алоқа тузилмаларида ишлаш, шунингдек, электр станция ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида телефон алоқаси, радиотрансляция ва ҳоказо аппаратураларни таъмирлаш, улаш ва узиш ишлари III гуруҳга мансуб бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин. 471. Алоқа ҳаво ва кабель линияларининг кириш ва кириш-синаш устунлари, масофадан таъминлаш устунлари, кучланишни автоматик бошқариш устунлари, токни тақсимлаш устунлари олдидаги полда резинали диэлектрик гиламча ёки изоляцияловчи тагликлар бўлиши шарт. 472. Масофадан таъминлашдан кучланиш келаётган ускуналарнинг ғилофларига улар кучланиш остида эканлигидан огоҳлантирувчи ҳимоя белгилари тyширилган бўлиши шарт. 473. Қидиргичларнинг ва релеларнинг контактларини (контакт майдонларини) ювиш фақат улардан кучланиш олингандан кейин бажарилиши зарур. 474. Ускуналарни тозалашда очиқ металл гардишли чўткадан, шунингдек, металл учлик чангютгич шлангларидан фойдаланиш тақиқланади. 475. Аппаратурадаги лампаларни улардан кучланиш олингандан кейин алмаштириш керак. 250 В гача кучланиш остидаги лампаларни ҳимоя воситаларини қўллаб алмаштиришга рухсат берилади. 476. Кириш-синаш устунларига ёки кросснинг ҳимоя чегарасига уланган алоқа линиясида 42 В дан юқори бегона кучланиш (электр узатиш линиясидан, масофадан таъминлаш аппаратурасидан ва шу кабилардан) пайдо бўлса, навбатчи ходим бундай линияни ҳимоя воситалари ёрдамида ўчириши ва изоляция қилиши шарт. 42 В дан юқори бегона кучланиш борлиги тўғрисида объектнинг навбатчиси ёки у йўқ бўлган тақдирда — юқори ташкилот навбатчиси хабардор қилиниши керак. Разрядлагичлар ёки сақлагичларни алмаштиришга фақат бегона кучланиш йўқлигида рухсат берилади. 477. Электр узатиш линиялари ва ўзгарувчан токли электрлаштирилган темир йўл таъсирига тушган алоқа линиялари аппаратурасида ишлаганда линия ҳимоя тузилмаларини алмаштириш диэлектрик қўлқопларда (ёки изоляцияланган дастакли омбирлар ёрдамида) ва ҳимоя кўзойнакларини тақиб, резинали диэлектрик гиламчани қўллаб бажарилиши шарт. 478. Маҳаллий телефон станцияси коммутаторлари ва автоматик телефон станциясини узатиш столларидаги телефонистларнинг иш жойлари акустик зарблардан чеклагичлар билан ҳимояланган бўлиши шарт. Момақалдироқ пайтида телефонистлар микротелефон гарнитурлари ўрнига микротелефон трубкаларидан фойдаланишлари шарт. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling