Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Ток трансформаторлари, электродли қозонлар, электр фильтрлар
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Электродли қозонлар
- 3-§. Электр фильтрлари
11-боб. Ток трансформаторлари, электродли қозонлар, электр фильтрлар
1-§. Ток трансформаторлари 246. Ток трансформаторининг (кейинги ўринларда — ТТ) иккиламчи чулғамларига уланган занжирларни узиш тақиқланади. Бу занжирларни узиш зарур бўлганда улар узилиши керак бўлган жойгача (ТТдан ҳисоблаганда) ўрнатилган туташтиргич билан олдиндан туташтирилган бўлиши шарт. Туташтиргични ўрнатишда дасталари изоляцияланган асбобдан фойдаланиш зарур. 247. ТТларда ёки уларнинг иккиламчи чулғамларига уланган занжирларда иш бажарилганда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилиниши шарт: иккиламчи чулғамларнинг қисқичлари, уларга уланаётган занжирлардаги монтаж ишлари тамом бўлгунга қадар қисқа туташтирилган бўлиши шарт. Монтаж қилинган занжирлар ТТларига улангандан кейин қисқа туташтиргич энг яқиндаги қисқичлар йиғмасига кўчирилиши ва у фақат монтаж тўлиқ тамом бўлгандан, монтаж қилинган занжирларнинг тўғри уланганлиги текшириб чиқилгандан кейин олиниши керак; қутбларни текширишда бирламчи чулғамга ток импульсларини беришдан олдин асбоблар иккиламчи чулғамнинг қисқичларига уланган бўлиши шарт. Монтаж ва пайвандлаш ишларини бажаришда бирламчи чулғамларнинг шиналаридан ток ўтказувчи сифатида фойдаланиш тақиқланади. 2-§. Электродли қозонлар 248. Изоляцияланган корпусли 1000 В гача кучланишли электродли қозоннинг ғилофи қулфланиши шарт. Ғилофни очишга фақат қозондан кучланиш олингандан кейин ижозат берилади. 249. Уланган электродли қозонларнинг қувурларида уларнинг ҳимояловчи ерга уланишини бузадиган ишларни бажариш тақиқланади. 250. Қувурларни ажратишда электр пайвандлаш ёрдамида ажратилаётган қисмлар орасида ишончли металл контакт бўлишини олдиндан таъминлаш лозим. Байпас айланмаси бўлганда қувурларни бир-биридан ажратишда қисмлар орасида бундай контакт талаб қилинмайди. 3-§. Электр фильтрлари 251. Электр фильтрларини эксплуатация қилишда қуйидагилар тақиқланади: одамлар электр фильтри ичида бўлган пайтда қоқиш механизмларини иш раҳбарининг алоҳида кўрсатмаси бўйича нарядда айтиб ўтилган ҳоллардан ташқари улаш; бир вақтнинг ўзида электр фильтрининг бункерларида ва секцияларида таъмирлаш ишларини олиб бориш; таъминлаш агрегатларининг блокировкалари носоз бўлганда электр фильтрларининг секция тешиклари ва люкларини ёпувчи тамбалар, изоляторли қутилар ва ҳоказолар носоз ёки йўқ бўлганда электр фильтрларига ва уларни таъминловчи кабелларга кучланиш бериш. 252. Электр фильтрининг ҳар қандай секциясида (электр майдонида), захирадаги шинада, секцияни таъминловчи ҳар қандай кабелларда (электр майдонида) ишлар олиб борилганда барча таъминловчи агрегатлар ва барча секцияларнинг кабеллари (электр майдонлари) ўчирилган ва ерга уланган бўлиши шарт. 253. Электр фильтрининг секциясида одамларни ишга қўйишдан олдин улар шамоллатилиши ва бункерлардаги кул олиб ташланиши шарт. Температура 33 о дан ошмаслиги шарт. 254. Электр фильтри ўчирилгандан кейин ундан ва таъминловчи кабеллардан статик зарядни электр агрегатларини ерга улаш йўли билан олиш шарт. Электр фильтрининг ерга уланишган қисмларига тегиш тақиқланади. 255. Электр станцияларда кул ушлайдиган қурилмаларнинг хусусиятларини эътиборга олиб электр фильтрларига хизмат кўpсатиш бўйича маҳаллий йўpиқнома ишлаб чиқилиши шарт. Йўpиқномада цехлар орасидаги хизмат кўpсатиш чегараларининг тақсимланишига боғлиқ ҳолда электр фильтрларида ишлаш учун наряд бериш ва ишга қўйиш тартиби аниқ белгиланган бўлиши шарт. Йўриқномани ишлаб чиқишда ушбу Қоидалар ва электр станция ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги талаблари ҳисобга олиниши шарт. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling