Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари


Download 1.85 Mb.
bet41/58
Sana09.06.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1472288
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58
Bog'liq
ПТБ

17-боб. Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари
1-§. Умумий талаблар
418. Ушбу бобнинг қоидаларига қуйидагиларда ишларни бажаришда риоя қилиниши шарт:
алоқа кабель ва ҳаво линияларида;
энергетика корхоналарининг алоқа аппарат залларида, кроссларда, алоқа радиоузелларида ва хоналарида жойлашган ДТБВ ускуналари ва тузилмаларида;
алоқа тузилмаларида, ҳаво электр узатиш линиялари орқали ишлайдиган юқори частотали алоқа, реле ҳимояси ва телемеханика қурилмаларида;
саноат телевидениеси қурилмаларида ва ҳисоблаш тузилмаларида (кейинги ўринларда — ДТБВ).
419. Иш раҳбари ушбу Қоидаларнинг 125-бандига мувофиқ ва қуйидаги ишларда тайинланиши зарур:
ҲЛ муҳофаза зонасида механизмлар ва юк кўтариш машиналарини қўллаб бажариладиган ишларда;
кучланиш остида бўлган ҲЛни муҳофаза зонасида ҳамма турдаги таянчларни монтаж қилиш ва симларни (тросларни) алмаштиришда ҳамда бошқа ҲЛ билан I класс фидерли радиоузатиш линиялари билан, темир ва шоссе йўллари билан, кемалар қатнови ташкил қилинган дарёлар билан кесишган жойларда иш бажаришда;
илашган кучланиш остидаги ва аҳоли пунктларидан ўтган АҲЛда симларни алмаштиришда ва монтаж қилишда;
мачтали ўтишларни ўрнатишда, тугалловчи ва бурчак таянчларини алмаштиришда;
АКЛни синашда;
навбатчисиз кучайтиргич пунктлари (кейинги ўринларда — НКП) аппаратураси билан ишлашда;
ерга улагич пичоғини уламасдан улаш фильтрларидаги ишларда, фильтр қурилмаларининг ичини очмасдан бажариладиган ишлар бундан мустасно. Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат этилади.
420. Иш жойини тайёрлаш жараёнида коммутация аппаратлари билан ўчириб-ёқиш талаб қилинмаса, ДТБВда таъмирлаш ходимларидан тайинланган иш раҳбари ёки иш бажарувчи ишга қўйувчи шахс вазифасини ўpиндошлик асосида бажаришига ижозат берилади. Бунда ишга қўйувчи сақлагичларни ечиши ва бригада аъзолари билан биргаликда кўчма ерга улагичларни ўpнатиши мумкин.
421. ДТБВда фармойиш бўйича ушбу Қоидаларнинг 117 — 124, 126, 127-бандларида кўрсатилган талаблар билан бирга қўйидаги ишлар бажарилиши мумкин:
электр узатиш линиялари ва I класс фидерли радиоузатиш линиялари таъсир ўтказмайдиган, ўчирилган АҲЛ ва АКЛдаги ишлар;
ТТларга ўpнатилган НКП ва юқори частотали алоқа аппаратлари, юқори частотали алоқа каналларини улаш ва элементларини созлаш ишларидан ташқари, ДТБВ тузилмаларини таъмирлаш, ўpнатиш ва созлаш ишлари.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling