Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Навбатчисиз кучайтиргич пунктлари аппаратлари
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-§. Алоқа ҳаво линиялари
3-§. Навбатчисиз кучайтиргич пунктлари аппаратлари
442. НКПдаги барча ишларни иш бажарувчи — IV гуруҳга, бригада аъзоси эса — III гуруҳга мансуб бригада бажариши шарт. 443. Доимий вентиляцияга эга бўлмаган НКПнинг камералари ишларни бошлашдан олдин ва ишлаш давомида шамоллатилиши зарур. Иш жараёнида камера эшиги ҳамма вақт очиқ ҳолда бўлиши шарт. Вентиляция билан жиҳозланган НКПда вентиляция каналлари иш жараёнида очиқ ҳолда бўлиши шарт. 444. Масофадан таъминлаш аппаратларини синашдан олдин барча НКП ва уларни таъминловчи ХККП орасида телефон алоқаси таъминланиши шарт. 445. Аппаратлардан айрим платаларни ечиш масофадан таъминлаш кучланиши олингандан кейин иш раҳбарининг ижозати билан амалга оширилиши зарур. Кучланиш остида бўлган аппаратларни таъмирлаш тақиқланади. 4-§. Алоқа ҳаво линиялари 446. Электрлаштирилган темир йўл, трамвай ва троллейбусларнинг контакт электр тармоқлари билан кесишган жойлардаги АҲЛнинг симларини таъмирлаш ва ўтказиш ишлари ИБЛга асосан, контакт электр тapмоқларининг дистанция (туман) вакили иштирокида ушбу тармоқ ўчирилиб, ерга улагандан кейин бажарилиши шарт. 447. Аҳоли яшайдиган жойларнинг кўчаларида ҳаво электр узатиш линиялари устидан симларни тортиш жараёнида йўловчилар ва транспортни огоҳлантириб туриш учун йўл устига қўлида байроқчаси бўлган сигнал берувчилар қўйилиши шарт. 448. Электр узатиш линияси остидан кесиб ўтаётган алоқа симларини тортиш ва созлаш жараёнида ушбу Қоидаларнинг 35, 343-бандлари талабларига риоя қилиниши шарт. 449. Иш бошлашдан олдин АҲЛнинг симларида (симлар билан ер ўртасида) 42 В дан юқори бўлган кучланиш йўқлигини текшириш керак. АҲЛнинг симларида 42 В дан юқори кучланиш борлиги аниқланса, кучланишнинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланмагунча ва уни 42 В гача пасайтириш чоралари кўрилмагунча иш бошлаш тақиқланади. 450. Илашган кучланиш остида бўлган АҲЛда иш бажариш жараёнида ушбу Қоидаларнинг илашган кучланиш остида бўлган ҲЛларида ишлашга тааллуқли 14-бобнинг 3-§и талабларига риоя қилиниши шарт. 451. Илашган кучланиш остида бўлган АҲЛлари симларини ерга улаш, дренаж ғалтакчаси орқали, кўчма ерга улагични ўрнатишда ишлатиладиган штанга ёрдамида бажарилиши керак. 452. Илашган кучланиш остида бўлган АҲЛларига тортилаётган ва монтаж қилинаётган симлар оралиқ бошида ва бевосита иш жойида ерга уланиши шарт. Ерда ётган сим линия симларига ва кейинги участкалар учун ёйилган симларга тегмаслиги шарт. Участкадаги симнинг солқилигини созлаш ва уни маҳкамлаш ишлари ушбу симни олдинги участка симларига улашдан олдин бажарилиши керак. Айрим участкаларнинг симларини бир-бирига улашдан олдин улаш жойининг ҳар икки томонидан симлар ерга уланиши шарт. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling