Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
а) Иш раҳбарини тайинлаш
104. Иш раҳбари қуйидаги ҳолатларда тайинланиши шарт: ишлар механизмлар ва юк кўтариш машиналари ёрдамида бажарилганда; 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларидаги ускуналарни ўчириб бажариладиган ишларда, электр қурилмаларининг барча ток ўтказувчи қисмларидан ушбу Қоидаларнинг 106-бандига мувофиқ кучланиш олинган ҳолатлар, оддий ва кўринарли схемали электр қурилмалари, электр двигателлари ва улар уланган ЁТҚдаги ишлардан ташқари; КЛ ва АКЛда коммуникациялар жойлашган ва транспорт ҳаракати серқатнов зоналарда. Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбарини тайинлашга рухсат берилади. б) Бир нечта иш жойларида, уланишларда, подстанцияларда битта наряд бўйича ишлар 105. Битта уланишнинг бир ёки бир неча иш жойларида ишлашга наряд беришга рухсат этилади. Ушбу Қоидаларнинг 106, 107, 109, 110, 112-бандларида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно. 106. Ҳамма ток ўтказувчи қисмлардан, жумладан, ҲЛ ва КЛ чиқармаларидан кучланиш олинган электр қурилмаларида ва қўшни электр қурилмаларига кириш йўллари беркитилган (1000 В гача кучланишли шчит ва йиғмалар кучланиш остида қолиши мумкин) ҳолларда барча уланишларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд беришга ижозат берилади. Бунда иш раҳбарини тайинлаш талаб қилинмайди. 107. Агрегатлар (қозонлар, турбиналар, генераторлар) ва алоҳида технологик қурилмалар (кулни чиқариб ташлаш, тизимли иситиш, майдалаш тизимлари) таъмирлашга чиқарилганда, ушбу агрегат электр двигателларининг ҳаммасида (ёки бир қисмида) ишлаш учун битта наряд ва ушбу агрегатларнинг (қурилмаларнинг) электр двигателларини таъминловчи ТҚнинг ҳамма (ёки бир қисм) уланишларида ишлаш учун битта наряд берилиши мумкин. Битта наряд берилишига фақат кучланиши бир хил бўлган электр двигателларида ва бир ТҚнинг уланишларида ишлаш учун ижозат берилади. 108. Комплект тақсимловчи қурилмалар (кейинги ўринларда — КТҚ) билан жиҳозланган ТҚлардаги электр двигателларида ва уларнинг уланишларида битта наряд бўйича ишлашда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди, бригаданинг ҳар хил жойларда тарқалиб ишлашига рухсат этилади. Конструкцияси жиҳатдан бошқача ишланган ТҚларда электр двигателлар уланишларида ишга қўйиш ва ишлаш бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади. 109. Секцияларининг сони турлича бўлган битта шиналар тизимли 6 — 110 кВ кучланишли ТҚда барча секция тўлиқ таъмирлашга чиқарилганда, ушбу секциянинг шиналарида ва барча (ёки бир қисм) уланишларида ишлашга битта наряд беришга рухсат этилади. Бригаданинг ушбу секция чегарасида бир неча иш жойларига тарқалиб ишлашига рухсат этилади. 110. Бир электр қурилмасининг бир ёки бир неча уланишларида ҳар хил иш жойларида бир вақтнинг ўзида ёки навбатма-навбат ишлаш учун битта наряд беришга: куч ва назорат кабелларини ётқизиш ва қайта ётқизишда, электр ускуналарини синашда, релели ҳимоя, ўлчов, блокировка, автоматика, телемеханика, алоқа ва бошқа тузилмаларни текширишда; бир уланишдаги, жумладан, уларнинг узатмалари бошқа хонада жойлашган коммутацион аппаратларни таъмирлашда; алоҳида кабелни туннелда, коллекторда, қудуқда, зовурда, котлованда таъмирлашда; иш жойларининг жойлашиши иш бажарувчига бригада устидан назорат олиб бориш имконини берса, иккита котлованда ёки ТҚда ва ёнма-ён жойлашган котлованда бўлган кабелларни (иккитадан ортиқ бўлмаган) таъмирлашда ижозат берилади. Бунда бригада аъзоларининг бир нечта иш жойларига тарқалиб ишлашига рухсат берилади. Нарядда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. 111. Ушбу Қоидаларнинг 106, 107, 109, 110-бандларига мувофиқ ишларни бажаришда ҳамма иш жойлари ишга қўйишдан олдин тайёрланган бўлиши шарт. Наряд бўйича ишлар тўлиқ тугатилмагунча бирор-бир уланишни улашга тайёрлаш, жумладан, электр двигателни синаб кўриш тақиқланади. Бригада турли иш жойларига тарқатилганда III гуруҳга мансуб бир ёки бир неча бригада аъзоларига иш бажарувчидан алоҳида бўлишларига ижозат берилади. Иш бажарувчидан алоҳида бўлиши керак бўлган бригада аъзоларини иш бажарувчи иш жойларига олиб бориб, уларга иш жараёнида амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик чоралари ҳақида йўл-йўриқ бериши шарт. 112. Бир нечта подстанцияларда ёки бир подстанциянинг бир нечта уланишларида бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат берилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: изоляторларни тозалаш; қисқичларни тортиш; текшириш учун мой олиш ва кам бўлса қуйиш; трансформаторлар чулғамларини алмашлаб улаш; релели ҳимоя воситалари, автоматика, ўлчов воситаларини текшириш; бошқа манбадан юқори кучланиш билан синаш; изоляторларни ўлчов штангаси ёрдамида текшириш; КЛнинг шикастланган жойини топиш. Бундай наряднинг амал қилиш муддати 1 сутка. Ҳар бир подстанцияда ва ҳар бир уланишда ишга қўйиш наряди ушбу Қоидаларга 3-илованинг 3-жадвалига мувофиқ расмийлаштирилади. Подстанциялардан ҳар бирини ундаги ишлар берилган наряд бўйича тўлиқ бажарилгандан кейин улашга рухсат берилади. 113. Бир нечта электр қурилмаларида (уланишларда) бажариладиган ишлар учун навбатма-навбат фармойиш беришга ижозат берилади. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling