Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


в) Кўп занжирли ҲЛда, ҲЛнинг кесишган жойларида, ҲЛнинг турли участкаларида наряд бўйича ишлар


Download 1.85 Mb.
bet16/58
Sana09.06.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1472288
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58
Bog'liq
ПТБ

в) Кўп занжирли ҲЛда, ҲЛнинг кесишган жойларида, ҲЛнинг турли участкаларида наряд бўйича ишлар
128. Ҳар бир ҲЛга, кўп занжирли линияларда эса ҳар бир занжирга алоҳида наряд берилади. Бир неча ҲЛга (занжирларга) битта наряд беришга қуйидаги холларда ижозат берилади:
барча занжирлардан кучланишни олиб бажариладиган ишларга ёки кўп занжирли ҲЛнинг бирон-бир занжиридан кучланиш олинмай, кучланиш остида бажариладиган ишларга;
ҲЛда уларнинг бир-бири билан кесишган жойларида бажариладиган ишларга;
1000 В гача кучланишли бўлган ҲЛда навбатма-навбат бажариладиган ишларга, агар уларни таъминлаётган трансформатор пунктлари ёки комплект трансформатор пунктлари ўчирилган бўлса;
бир нечта ҲЛнинг ток узатадиган қисмларида, уларни ўчириш талаб қилинмаган бир турдаги ишларга.
129. Нарядда таъмирланаётган линияни кесиб ўтган ҲЛдан қайси бирларини ўчириш ва ерга улаш талаб қилиниши (ерга улагичларни иш жойлари яқинига ҳамда ушбу Қоидаларнинг 168-бандига мувофиқ ўрнатиш билан) кўрсатилиши шарт. Худди шундай кўрсатма, агар иш шароитлари бўйича таъмирланаётган ҲЛ яқинидан ўтган ҲЛни ўчириш талаб қилинадиган бўлса, нарядга киритилиши шарт. Бунда таъмирланаётган ҲЛни кесиб ўтаётган ёки яқинидан ўтган ҲЛни ерга улаш ишга қўйишдан олдин бажарилиши шарт. Улардан ерга улагичларни ишлар тўлиқ тугатилмагунча олиб ташлаш тақиқланади.
130. Бригаданинг ўчирилган ҲЛда 2 км дан кўп бўлмаган участкада тарқалиб ишлашига ижозат берилади. Анкер оралиғи бундан ортиқ бўлган чегарада симларни (тросларни) монтаж ва демонтаж қилиш бўйича ишлар бундан мустасно. Бундай ҳолда бир бригада ишлайдиган участканинг узунлигини наряд берувчи белгилайди.
Кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларда ишлар бажариладиган бўлса, бригада бир таянчда (бир таянчлар оралиғида) ёки иккита ёнма-ён турган таянчларда бўлиши шарт.
131. Битта наряд бўйича ҲЛнинг ҳар хил участкаларида, таянчларида ишлаганда бригадани бир иш жойидан бошқа иш жойига ўтказиш расмийлаштирилмайди (наряд-ижозатнинг 3-жадвали, ушбу Қоидаларга 3-илова).

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling