Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари билан ишлаш
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Линияда импульсли ўлчагич билан ишлаш
2-§. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари билан ишлаш
400. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида электр ўлчов қисқичларидан фойдаланиб бажариладиган иш фармойиш бўйича икки ишчи иштирокида бажарилиши зарур. Бунда ходимларнинг бири IV гуруҳга, иккинчиси эса Ш гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Кўрсаткичларни олиш учун асбобга эгилиб қараш тақиқланади. Диэлектрик қўлқопларни кийиб ишлаш зарур. 401. 1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида Ш гуруҳга мансуб бир киши диэлектрик қўлқоплардан фойдаланмасдан электр ўлчов қисқичлари билан ишлаши мумкин. ҲЛнинг таянчида туриб электр ўлчов қисқичлари билан ишлаш тақиқланади. 402. Ўлчаш штангалари билан ишлар камида икки ходим иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларнинг бири — IV гуруҳга, қолганлари эса — III гуруҳга мансуб бўлишлари шарт. Таянчларнинг конструкцияларига ёки телескопик минорага чиқиш, шунингдек, ундан тушиш штангасиз амалга оширилиши керак. Штанга билан иш бажараётганда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш шарт эмас. 3-§. Линияда импульсли ўлчагич билан ишлаш 403. Импульсли ўлчагични фақат ўчирилган ва ерга уланган ҲЛга улашга рухсат берилади. Улаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши зарур: уловчи симни аввал импульсли ўлчагичнинг ерга уланган (ҳимоя тузилмасидан келаётган) симига, сўнг изоляцияловчи штангалар ёрдамида ҲЛнинг симига улаш керак. ҲЛга уловчи симни улаган штангалар ўлчаш вақтида линия симида қолдирилиши шapт. Штангалар билан ишлаганда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур; импульсли ўлчагич қаерга уланган бўлса, ҲЛнинг ўша охиридаги ерга улагич олиниши керак. Керак бўлганда текширилаётган ҲЛнинг бошқа тугалланишларига ўрнатилган ерга улагичларни олишга ижозат берилади. ҲЛдан ерга улагичлар олингандан сўнг уловчи сим, ҳимоя тузилмаси ва унга келган сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак ва уларга тегиш тақиқланади; импульсли ўлчаш воситасига келган симдан ерга улагич олиниши зарур. 404. Импульсли ўлчагич симини изоляцион штанга ёрдамида ҲЛга улашни IV гуруҳга мансуб навбатчи ёки навбатчи назорати остида лаборатория ходимлардан бўлган хизматчи бажариши шарт. Импульсли ўлчагични стационар коммутацион аппаратлар орқали ҲЛнинг олдиндан уланган стационар симига улашни ва ўлчаш ишларини навбатчи ходимнинг бир ўзи ёки фармойиш бўйича IV гуруҳга мансуб лаборатория ходимларидан бўлган хизматчи бажариши мумкин. 405. Ўлчашлар тамом бўлгандан сўнг ҲЛ яна ерга уланиши, фақат шyндан кейин изоляцион штангалар улаш сими билан аввал ҲЛдан, кейин эса импульсли ўлчагич симидан олинади. 406. Юқори кучланишли импульсли генератори бўлмаган импульсли ўлчагич билан ўлчашлар ишлаётган бригадаларни ҲЛдан четлаштирмасдан бажарилишига ижозат берилади. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling