Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. ҲЛ ва яшин қайтаргич трослари бўйлаб юқори частотали алоқа
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-§. Бригадалар билан вақтинчалик юқори частотали алоқа
6-§. ҲЛ ва яшин қайтаргич трослари бўйлаб юқори частотали алоқа
460. 1000 В дан юқори кучланишли ТҚларда ёки ҲЛда жойлашган юқори частотали қурилмаларга хизмат кўрсатиш, созлаш ва таъмирлаш камида икки хизматчи томонидан амалга оширилиши, улардан бири IV гуруҳга мансуб бўлиши шарт. 461. III гуруҳга мансуб бир хизматчига резинали диэлектрик гиламчани қўллаб ишлаб турган аппаратурада панелларни (блокларни) очиб ишлашга рухсат этилади. Иш бошлашдан олдин юқори частотали уланадиган линияда кучланиш йўқлигини текшириш шарт. Кучланиш 42 В дан юқори бўлганда ишлаш тақиқланади. 462. Фақат қайта ишлаш элементларидан ва ҲЛ уланишларидан кучланиш олингандан кейин схемаларга ўзгартиришлар киритиш, юқори частотали трактни ажратиш ва йиғиш, улардаги носозликларни бартараф қилиш мумкин. Уланишнинг кабелида ва фильтрида иш бажариш учун алоқа конденсаторининг пастки қопламасида ерга улайдиган пичоқни улаш кифоя. 463. Алоқа конденсаторининг пастки қопламасини ерга уламасдан туриб ҳимоя тузилмаларидан, ҲЛга уланган аппаратуралардан ва юқори частотали қурилма ускунасининг бошқа элементларидан ерга улайдиган ўтказгичларни узиш тақиқланади. 464. Алоқа конденсаторлари билан уланиш фильтри ўpтасидаги занжирда асбобларни улаш ва ўчиришга фақат алоқа конденсаторининг пастки қопламасида ерга улайдиган пичоқ ёрдамида ерга улагандан кейин рухсат берилади. Асбобларни кўп марта ўчириш ва улаш керак бўлганда, ҳар сафар алоқа конденсаторининг пастки қопламаси ерга уланиши шарт. Бир соатгача чўзиладиган ўлчашларни фармойиш бўйича навбатчи ёки IV гуруҳга мансуб тезкор таъмирловчи ходим назорати остида IV гуруҳга мансуб бир хизматчи амалга ошириши мумкин. Ушбу ўлчашлар уланишнинг алоқа фильтри ичида, разрядлагични ўчирмасдан, алоқа конденсатори пастки қопламасининг ерга улагич пичоғини ўчирган ҳолда амалга оширилади. Бунда асбоблар ерга уланган бўлиши, ўлчаш ишлари электр ҳимоя воситаларини (диэлектрик этиклар ва қўлқоплар, дастаги изоляцияланган асбоблар) қўллаб бажарилиши шарт. 7-§. Бригадалар билан вақтинчалик юқори частотали алоқа 465. Кўчма (олиб юриладиган) юқори частотали алоқа постларини монтаж ва демонтаж қилиш икки кишидан кам бўлмаган бригада аъзолари томонидан амалга оширилади. Улардан бири IV гуруҳга, бошқаси эса III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. 466. Антенна 110 кВ кучланишгача (110 кВ ҳам қўшилган ҳолда) бўлган ҲЛдаги пастки симлардан камида 3 м масофада, 154 ва 220 кВ кучланишли ҲЛларида пастки симлардан эса камида 4 м масофада маҳкамланиши шарт. Антеннанинг солқилиги ҲЛ симларининг солқилигидан ортиқ бўлиши шарт. 467. Антеннани осишдан олдин пост билан биргаликда антенна ғалтаги 1 — 1,5 м баландликда таянчга маҳкамланиши ва ерга уланиши шарт. Антеннанинг постга кирадиган учи пост ичидаги дроссель орқали ва дроссель билан параллел уланган ерга улагич пичоғи орқали ерга уланади. Дросселга 1кВ кучланишли разрядлагич параллел уланиши шарт. Антеннани силкитмасдан, эҳтиёткорлик билан тортиш зарур. 468. Антеннани кўтариш ва тушириш жараёнида икки таянч оралиғи ўртасида трассадан четда туриб бир ходим антенна симини кучланиш остидаги ҲЛ симига ушбу Қоидаларнинг 466-бандида кўрсатилган масофадан кам масофага яқинлашмаслигини назорат қилиб туриши зарур. Антеннанинг сими остида туриш тақиқланади. 469. Антеннани тyширишдан олдин уни ерга улайдиган пичоқ ёки кўчма ерга улагич ёрдамида ерга улаш зарур. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling