Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари, механизмлар ва нарвонларни қўллаш орқали бажариладиган ишлар


Download 1.85 Mb.
bet48/58
Sana09.06.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1472288
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58
Bog'liq
ПТБ

19-боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари, механизмлар ва нарвонларни қўллаш орқали бажариладиган ишлар
491. Ишлаб турган электр қурилмаларида юк кўтариш кранларини қўллаш орқали ишларни бажарилганда юкларни кранлар билан кўчиришда ишни хавфсиз ташкил қилиш бўйича жавобгар IV гуруҳга мансуб муҳандис-техник ходим бўлиши шарт. Ушбу шахснинг вазифаси наряд берувчига ёки иш раҳбарига юклатилиши мумкин. Юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришга жавобгар шахсни тайинлаш тартиби ва уларнинг вазифалари юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш талабларига мувофиқ белгиланади.
Айрим ҳолларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг ихтиёрига кўра юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришни назорат қилиш наряд бўйича иш бажарувчига топширилиши мумкин. Бундай шахс тайинланганлиги тўғрисидаги ёзув наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида қайд этилиши шарт.
492. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр қурилмаларида ишлайдиган ҳайдовчи ва машинистлар электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга мансуб бўлишлари шарт.
Бегона ташкилот кранчиларини юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш талабларига мувофиқ ишга қўйишга ижозат берилади.
493. ОТҚ бўйлаб ва ҲЛнинг муҳофаза зонасида автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг ҳaракатига ушбу Қоидаларнинг 491-бандида эслатилган шахсларнинг бири ёки V гуруҳга мансуб маъмурий-техник ходим назорати остида рухсат берилади. ОТҚ бўйлаб автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳаpaкaтига навбатчининг ёки IV гуруҳга мансуб тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўйувчининг назорати остида ҳам ижозат берилади.
494. ОТҚ бўйлаб ва ҲЛ остидан ўтaётгaнда юк кўтариш машиналари ва механизмларининг юкни кўтарувчи ва сурилма қисмлари транспорт ҳолатида бўлиши шарт. Иш жойи чегарасида текис жой бўйлаб юк кўтарувчи машиналарнинг ишчи органларини юксиз ва сурилма ёки юқорига кўтapyвчи қисмлари кўтарилган ҳолда одамларсиз юришига ижозат берилади. Фақат бунинг учун бундай юриш мумкинлиги ушбу механизмни ишлаб чиқарган корхона йўриқномасида қайд этилган бўлиши ва ушбу механизм кучланиш остидаги бўлган шиналар ва ҲЛ остидан ўтмаслиги талаб этилади.
ОТҚда механизмларнинг ҳapaкaт тезлиги маҳаллий шароитларга қараб аниқланади, лекин 10 км/с дан ошмаслиги шарт.
Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлари ҲЛ остидан, симларининг солқилиги энг кам жойларидан (таянчлар олдидан) ўтиши лозим.
495. Стрелали юк кўтариш механизмларини бевосита кучланиш остидаги ҲЛ симлари остида ўрнатиш ва ишлатиш тақиқланади.
Юк кўтариш машинасини (механизмини) чиқарилган тиргакларга ўрнатиш ва унинг ишчи органини транспорт ҳолатидан ишчи ҳолатига ўтказишни уни бошқарувчи машинист бажариши шарт. Ушбу мақcадлap учун бошқа хизматчиларни жалб қилиш тақиқланади.
496. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳаракатланишида, ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва сурилма қисмлари, строплари, юк иладиган мосламалари, юклари билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар ўртасидаги масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
497. Телескопик миноралар ва гидрокўтаргич ёрдамида иш бошлашдан олдин уларнинг кўтарувчи ва сурилма қисмлари текширилиши шарт. Телескопик минораларда эса бундан ташқари механизмнинг кўтарувчи қисми вертикал ҳолатда ўрнатилиши ва шундай ҳолатни сақлай олиши шарт.
498. Бурчак таянчларида изоляторлар ва симларни алмаштириш ёки арматураларни таъмирлаш жараёнида телескопик минорани (гидрокўтаргични) симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш тақиқланади.
499. ОТҚда ва ҲЛнинг муҳофаза зонасида бажариладиган барча ишларда пневмоғилдиракда юрадиган автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлари ерга уланиши шарт. Ерга улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтариш машинасининг, механизмининг) корпусига тегиш, уларнинг ишчи органларини, юк иладиган мосламаларини ва бошқа асосий деталларини жойидан қўзғатиш тақиқланади.
Гусеницали юк кўтариш машиналари ва механизмлари бевосита ерда турганда уларни ерга улаш талаб қилинмайди.
500. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари ишлаётганда кўтарилаётган юк, телескопик минора саватчаси тагида, шунингдек, тортилаётган симлар (трослар), маҳкамлагичлар, тирговичлар ва ишлаб турган механизмларнинг бевосита яқинида (5 м дан кам масофада) одамларнинг туриши тақиқланади.
501. Телескопик минорадан (гидрокўтаргичдан) туриб ишлаганда ҳайдовчи билан телескопик минора саватидаги (осма кажавадаги) бригада аъзоси орасида бир-бирини кўрадиган алоқа бўлиши шарт. Бундай алоқа бўлмаганда телескопик минора яқинида ҳайдовчига саватни (осма кажавани) юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисидаги топшириқни етказиб турувчи бригада аъзоси туриши шарт.
Телескопик минорада (гидрокўтаргичда) сават (осма кажава) тубида туриб, ҳимоя камарининг арқони билан маҳкам боғланиб ишлаш керак.
Саватдан (осма кажавадан) таянчга ёки ускуналарга ўтиш ва қайтиб ўтиш фақат иш бажарувчининг ижозати билан амалга оширилади.
502. Краннинг стреласи ёки кўтарувчи механизмнинг савати (осма кажаваси) кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга теккан ҳолларда машинист дарҳол юзага келган контактни ажратиш ва механизмнинг ҳаракатланувчи қисмларини ток ўтказувчи қисмларидан ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлмаган масофага узоқлаштириш чораларини кўриши шарт.
Механизм (машина) кучланиш остида қолганда механизмдан ерга тушиш ёки унинг устига чиқиш, шунингдек, ерда туриб унга тегиш тақиқланади.
Машинист атрофдаги хизматчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўғрисида огоҳлантириши шарт.
Кучланиш остидаги автомобиль, юк кўтариш машинаси ёки механизми ёна бошлаган ҳолатда ҳайдовчи (машинист) машинани қўли билан ушламасдан, оёқларини жуфтлаб ерга сакраши зарур. Сўнг ер бўйлаб оёқларини бир-биридан ажратмаган ҳолда оёқ кафтлари билан машинадан 8 м масофагача узоқлашиши керак.
503. 220 кВ ва ундан паст кучланишли ТҚда кўчма металл нарвонларни қўллаш тақиқланади.
504. 220 кВ дан юқори кучланишли ОТҚда кўчма металл нарвонларни қўллашга қуйидаги шартлар бажарилганда рухсат этилади:
нарвон горизонтал ҳолатда иш бажарувчи, навбатчи ёки IV гуруҳга мансуб тезкор таъмирловчи ходимнинг узлуксиз назорати остида бир жойдан иккинчи жойга олиб борилиши;
кўчма нарвондан илашган потенциални йўқотиш учун унга ерга тегиб турувчи металл занжир уланиши шарт.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling