Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Ҳавозалар, сўрилар, конструкциялар ва ускуналарга чиқиб бажариладиган ишлар
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
20-боб. Ҳавозалар, сўрилар, конструкциялар ва ускуналарга чиқиб бажариладиган ишлар
505. Конструкцияга, таянчга ва шунга ўхшаш ҳимоя камарини маҳкамлаб ишлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда конструкция, таянч деталлари ва ҳоказолар орқали ўраб ўтказилган эҳтиёт чора арқонидан фойдаланиш зарур. Бу ишларни икки ходим бажариши зарур бўлганда улардан бири зарур бўлганда эҳтиёт чора арқонини секин бўшатиши ёки тортиб туриши керак. 506. Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда ҳавозалар умумий хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ясалиши шарт. 507. Ҳавозалар, сўрилар ва осма кажаваларнинг тўшамаси ердан ёки томдан 1,3 м дан юқорида ўрнатилган бўлса, панжара билан ўралган бўлиши шарт. Тўсиқлар ва тўшамаларни ўрнатишнинг иложи бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ келмаса, шунингдек, ускуналар устида иш олиб борилса, ҳар бир алоҳида ҳолат учун хавфсизлик чоралари технологик карта, ИБЛ ёки бошқа ҳужжатлар билан белгиланади. 508. Тагида кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар жойлашган конструкцияларда иш олиб борилганда таъмирлаш мосламалари ва асбоблар тушиб кетмаслиги учун улар боғланган бўлиши зарур. 509. Электр ва газ пайвандчилар арқони металл занжирлардан қилинган ҳимоя камарларидан фойдаланишлари шарт. Агар иш жойи ва унга келадиган йўл атрофи тўсиқлар билан ўралмаган кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлар устида жойлашган бўлса ҳамда юқорида ишлаётган ходимнинг ҳимоя камарининг осма металл занжири ходим эгилган пайтда занжир билан ток ўтказувчи қисм орасидаги масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлса, бундай иш ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олингандан кейин бажарилиши шарт. 510. Деталлар конструкцияга узлуксиз канат, арқон ёки шнур ёрдамида чиқариб берилиши шарт. Арқоннинг тебраниб кетишининг ва ток ўтказувчи қисмларга яқинлашишининг олдини олиш учун пастда турган ишчи уни ушлаб туриши зарур. 511. Порталлар, конструкциялар, таянчлар ва ҳоказоларда ишлаётган ходимлар ишга халақит бермайдиган кийимлардан фойдаланишлари шарт. Шахсий асбоблар махсус сумкада сақланиши шарт. 512. Кўприкли кран аравачасида туриб машиналар зали ва қозонхоналарнинг шифтларидаги ёритиш арматураларида олиб бориладиган ишлар камида икки навбатчи ходим ёки наряд бўйича таъмирлаш ходими томонидан амалга оширилиши шарт. Хизматчилардан бири ишлаётган ходимнинг яқинида туриб у томонидан техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини кузатиши зарур. Аравачага вақтинчалик ҳавозалар, нарвонлар ва шунга ўхшаш жихозларни ўpнатиш тақиқланади. Аравача ичида бевосита тўшама устида туриб ёки доимий ўpнатилган сўpида туриб ишлаш лозим. Аравачага кўтарилишдан олдин унинг троллей симларидан кучланиш олиб қўйилиши шарт. Иш жараёнида ҳимоя камаридан фойдаланиш лозим. Краннинг кўприги ёки аравачасини ҳаракатлантиришни фақат кран ҳайдовчиси иш бажарувчининг буйруғи билан амалга ошириши керак. Кўприк крани ҳаракатланганда ишчилар кабинада ёки кўприк тўшамасида бўлишлари шарт. Одамлар аравачада бўлган пайтларда кўприкни ва аравачани ҳаракатлантириш тақиқланади. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling