Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


Бригада таркибидаги ўзгаришлар


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

Бригада таркибидаги ўзгаришлар 
 
Бригада 
таркибига 
киритилди(фамилияси,
исми, гуруҳи) 
Бригада 
таркибидан 
чиқарилди 
(фамилияси, 
исми, гуруҳи) 
Сана,
вақти 
Рухсат берди
(имзо) 




Иш тўлиқ тугаланди, бригада иш жойидан чиқарилди, бригада ўрнатган ерга
улагичлар олинди____________________________________ 
(лавозими) 
__________________________________ га хабар берилди
(фамилияси) 
Сана _________________ вақти _____________________
Ишбоши _______________________________________ 
(кузатувчи) (имзо) 
Иш раҳбари______________________________________ 
(имзо) 
Наряд – рухсатни тўлдириш бўйича кўрсатма 
 
1. Наряддаги ѐзувлар аниқ бўлиши керак. Нарядни қалам билан тўлдириш ва 
матнга тузатишлар киритиш ман қилинади. 
2. Нарядларни рақамлаш тизими корхона раҳбарияти томонидан белгиланади. 
З. Сана ѐзилаѐтганда аввал кун, кейин ой ва йилнинг охирги икки сони кўpсатилади, 
масалан: 02.11.2004, 26.01.2005. 
4. Нарядда кўpсатилаѐтган шахснинг фамилиясидан ташқари унипг исм-
шарифининг бош харфи ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ѐзилади. 
5. Нарядда электр қурилмаларнинг, уланмаларнинг, ускуналарнинг диспетчерлик 
номи (белгиси) кўpсатилади. 
6. Агар нарядни тўлдиришда жадвалдаги бўш қаторларга ва матнга ѐзиш учун 
жой етишмаса, ѐзувни давом эттириш учун наряд берувчининг имзоси билан, наряди-
инг асосий нусхасидаги тартиб рақами билан унга қўшимча наряд бланки бириктири-
лади. Бунда наряднинг асосий бланкидаги жадвалларнинг охирги сатрига ѐки ѐзувни 
давом эттириш керак бўлган матн охирига “Қўшимча нарядга қаралсин” деган ѐзув 
ѐзилиши керак. 
Наряднинг биринчи бети 


105 
7. «Бўлинма» деб кўpсатилган сатрra электр қурилмада иш олиб борилиши лозим 
бўлган корхонанинг бўлими (цехи, хизмати, тумани, участкаси) кўpсатилади. 
8. Иш раҳбари тайинланмай бажариладиган ишларда, «Иш раҳбари» деган сатpга 
«Тайинланмайди» деб ѐзиб қўйилади. 
9. «Рухсат этувчи» деган сатpдa тезкор-таъмирлаш ходимларидан ѐки ишбоши 
тарафидан ижозат этувчи ҳуқуқини ўриндошлик йўли билан бажаришга таъмирлаш 
ходимларидан тайинланган шахснинг фамилияси кўрсатилади. 
Электр қурилмаларда ижозат этувчи вазифасини навбатчи бажарадиган бўлса, 
«Рухсат этувчи» деган сатpra фамилиясини кўpсатмасдан «Навбатчи» деб ѐзиб қўйиш
лозим. 
10. «Бригада аъзолари» деган сатрларда бригада аъзоларининг ҳаммаси қайд 
қилиниши зарур. 
Агар иш автомобиллар, механизмлар, ўзи юрар кранларни қўллаб бажариладиган 
бўлса, унда бригада аъзоларидан ким ҳайдовчи, кранчи, юк илувчи эканлиги 
кўpсатилиши, ҳамда ишлатилаѐтган механизмнинг ѐки ўзи юрар краннинг тури 
кўpсатилиши зарур (масалан, Петров И.Б., II гуруҳ, ТВ-26 телеминора ҳайдовчиси, 
Ахмедов Р.С., II гуруҳ, АК-51 кран кранчиси, Саидов Г.Н., I гуруҳ, юк илувчи). 
Бригада аъзоларининг фамилияси бош келишикда ѐзилиши мумкин. 
11. «Зиммасига қуйидаги иш топширилади» деган сатpдa:
электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва кабел 
тармоқларида иш бажариладиган жойдан электр қурилманинг номи ва унинг 
уланмалари, ҳамда ишнинг мазмуни кўpсатилади, масалан: подстанция «Жанубий», 
110 кВ кучланишли ОТҚ, шиналар тизмаси орасидаги узгич, узгич изоляторларини 
алмаштириш. Мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси 3-бандига мувофиқ бажариладиган 
ишларда, фақат электр қурилма номи ва иш мазмунини кўpcaтиш мумкин;
ҲЛ учун ушбу линиянинг номи ва иш бажарилиши керак бўлган участка 
чегараси (таячнлар тартиб рақами кўpсатилиб, қайси таянчларда ѐки таянчлар 
оралигида иш олиб борилиши, қайси таянчлар оралигидаги симларда ишлаш, масалан: 
охирги таянч билан ОТҚ портали орасидаги симда ва ш.ў.), ҳамда ишнинг мазмуни 
кўpсатилади, масалан, 500 кВ кучланишли Навоий ИЭС – Самарқанд ҲЛ, 14-20 
таянчлар, симларни тортиш. Кўп занжирли ҲЛ да қўшимчa занжирнинг номи 
кўpсатилиши зарур. 
12. «Иш бошлансин» ва «Иш тамомлансин» сатрларида уш6у наряд бўйича ишни 
бошлаш ва тугатиш санаси, ҳамда вақти кўpсатилади. 


105 
13. Электр станциялари, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда иш 
бажарилганда 1 жадвалда қуйидагилар кўpсатилади: 
1 устунда - коммутацион аппаратлар билан операция қилиниши ва ерга улагич 
ўpнатилиши зарур бўлган электр қурилмаларнинг номлари; 
2 устунда - операция бажарилиши зарур бўлган коммутацион аппаратлар, улан-
малар, жиҳозлар, ускуналарнинг номлари (белгилари) ва ерга улагич ўpнатилиши за-
рур бўлган жойлар. 
Иккиламчи занжирларда, реле ҳимояси, автоматика, телемеханика, алоқа қурил-
маларида ўчирилган жойларни 1 жадвалда кўpcaтиш талаб қилинмайди. 
Тақсимловчи қурилмада уларга хизмат кўрсатмайдиган ходим томонидан ўчири-
либ ва ерга улагич ўрнатиладиган ҲЛ ва КЛ (масалан: электр станцияси ва подстанция 
навбатчиси) учун 1 жадвал қуйидагича тўлдирилади: 
1 устунда - электр узатиш линияси ўчирилиши зарур бўлган электр станцияси ѐки 
подстанциянинг номи: 
2 устунда – электр станцияси ѐки подстанциянинг номига тегишли устунда электр 
узатиш линиясининг номи (белгиси). 
14. ҲЛда иш бажарилганда 1 жадвалда қуйидагилар кўрсатилади: 
1 устунда - наряднинг «Зиммасига қуйидаги иш топширилади» деган сатрига 
ѐзилган электр узатиш линияси, занжири, симларнинг номи, ҳамда таъмирланаѐтган 
электр узатиш линияси ѐки занжирдаги таъмирлаш билан боғлиқ ўчирилиши ва ерга 
улагич ўрнатилиши зарур бўлган бошқа электр узатиш линиясининг номи (масалан, 
таъмирланаѐтган электр узатиш линияси кесиб ўтгaн ѐки унинг яқинидан ўтган электр 
узатиш линияси, кўп занжирли ҲЛнинг бошқа заннжирлари ва ҳоказо); 
2-устунда тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат этувчи 
томонидан ўчириладигап ва ерга улагич ўрнaтиладиган ҲЛ учун тақсимловчи қурил-
мадаги ва ҲЛнинг ўзидаги коммутацион аппаратларининг номи ва ерга улагич ўрна-
тилиши зарур бўлган таянчнинг тартиб рақами. Шу билан бирга ушбу устунда мазкур 
Қоидаларнинг 169, 173-175, 177 бандларига асосан иш жойида симлар ва тросларга 
ишбоши ерга улагич ўрнатиши шарт бўлган таянчларнинг тартиб рақамлари ѐки таян-
члар оралиги кўрсатилиши керак. 
Агар наряд бериш пайтида ерга улагич ўpнатилиши лозим бўлган жойни аниқлаш 
мумкин бўлмаса ѐки бажариладиган иш ерга улагични бир жойдан иккинчи жойга 
кўчириб бажаришни талаб қилса, ушбу устунда «иш жойларида ерга улагич ўрнатил-
син» деб ѐзилиши зарур. 


105 
2 устунда, шунингдек таъмирланаѐтган ҲЛ билан кесишган ѐки унинг яқинидан 
ўтган ҲЛга ишбоши томонидан ўрнатилиши керак бўлган ерга улагич жойи ҳам 
кўpсатилиши керак. Агар ушбу ҲЛ бошқа корхона томонидан эксплуатация қилинса, 
наряднинг «Алоҳида кўpсатмалар» деган сатрига шу корхона ходимлари томонидан 
ўрнатиладиган ерга улагични текшириш зарурлиги кўpсатилиши керак. 
15. 1 - жадвалга иш жойини тайѐрлаш учун коммутацион аппаратлар билан бево-
сита бажарилиши керак бўлган операциялар киритилиши лозим. Иш жойини тайѐр-
лаш жараѐнида схемага ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган (тақсимловчи 
қурилмаларда бир уланмани ўчириб, бошқа шиналар тизмасига ўтказиш, тармоқ 
участкасини бир манбадан иккинчи манбага ўтказиш ва ҳоказо) қайта улашлар жадва-
лга ѐзилмайди. 
16. Тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат этувчига, 
наряд бериш пайтида олдиндан тайѐрланган иш жойига бригадани қўйиш топши-
рилган ҳолларда 1-жадвалнинг 2-устунида наряд берувчи иш жойини тайѐрлаш учун 
зарур бўлган ўчирилиши ва ерга улагич қўйилиши керак бўлган операцияларни ѐзиб, 
ушбу операциялардан бажариб бўлинганлари кўрсатиб қўйилиши керак. 
Иш жойини тайѐрлаш талаб қилинмайдиган ишларда 1-жадвал устунларига «Та-
лаб қилинмайди» деб ѐзиб қўйилади. 
17. «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига қуйидагилар ѐзилади: 
ишчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи қўшимча чоралар (тўсиқлар ўрнатиш, 
иш бажарилаѐтган хоналарда водород йўқлигигини текшириш, ѐнғинга қарши 
хавфсизлик чоралари ва ҳоказо); 
ишнинг иш раҳбарини узлуксиз раҳбарлигида бажариладиган босқичлари ѐки 
алоҳида операциялари (мазкур Қоидаларнинг 49-банди); 
агар наряд кузатувчи номига расмийлаштирилса, бригадага бошчилик қилувчи, 
жавобгар шахс (мазкур Қоидаларнинг 54-банди);
иш раҳбарига ѐки ишбошига (кузатувчига) бригадани бир иш жойидан бошқа иш 
жойига кўчиришга ва иш жойига қайта рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 88, 94 
бандлари);
электр қурилмаларини ѐки уларнинг айрим қисмларини (айрим коммутацион 
аппаратларни) навбатчидан кўрсатма ѐки рухсат олмасдан туриб ѐқишга рухсат 
бериш (мазкур Қоидаларнинг 102-банди);
ерга улагични вақтинчалик олишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 164 
банди); 


105 
ишбошига коммутацион аппаратлар билан операция қилишга рухсат бериш 
(мазкур Қоидаларнинг 480 банди);
кран билан юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда ишни хавфсиз бажа-
рилиши учун жавобгар шахсни тайинлаш (мазкур Қоидаларнинг 491-банди);
бошқа корхоналарнинг ҲЛга қўйилrан ерга улагичларни текшириш зарурлиги 
тўғpисидаги кўрсатма (мазкур илованинг 14 банди). 
Наряд берувчининг хоҳишига кўра, ушбу сaтpларra ишни хавфсиз бажарилиши 
билан боғлиқ бўлган қўшимча тадбирларни ҳам ѐзишга рухсат этилади. 
18. «Наряд берди» ва «Наряд муддати узайтирилди» деган сaтрларга наряд 
берувчи унга қўл қўйган вақтини ва санасини кўрсатиши лозим. 
Наряд берувчи ва уни муддатини узайтирувчи шахслар қўл қўйишдан ташқари 
ўзларининг фамилияларини ҳам кўрсатишлари зарур. 
19. 2-жадвал иш жойини тайѐрлашга рухсат олишда ва биринчи бор ишлашга 
ижозат олишда тўлдирилади. 
1-устунда иш жойини тайѐрловчи ва ишлашга ижозат этувчи шахслар иш 
жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат этишга рухсат берган шахсларнинг 
лавозимлари ва фамилияларини кўрсатадилар. Агар рухсат шахсан берилса 1 
устунда рухсат берувчи имзо чекиб, ўз лавозимини ѐзиб қўйиши шарт. 
2-устунда рухсат берилган вaқт ва сана кўрсатилади. 
3-устунда иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат этишга рухсат олган 
шахслар имзо қўйишлари керак. Иш жойини бир нечта ходимлар ѐки ҳар хил цех 
ишчилари тайѐрлашса, 3 устунга иш жойини тайѐрлаган барча шахслар имзо 
қўйишлари шарт. 
Агар иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга рухсат ҳар хил вaқтдa сўраладиган 
бўлса, 2 жадвалнинг икки сатри: биринчи сатри иш жойини тайѐрлашда рухсат 
учун, иккинчиси эса - ишлашга рухсат учун тўлдирилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling