Электр ускуналарни таъмирлашда зарур материал ва эҳтиёт қисмларни сарфлаш меъёрлари
Электр ускуналарни таъмирлашда зарур материал ва эҳтиёт қисмларни сарфлаш меъёрлари
Download 23.91 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 МАЬРУЗА
Электр ускуналарни таъмирлашда зарур материал ва эҳтиёт қисмларни сарфлаш меъёрлариЭлектр ускуналарни таъмирлаш учун сарфланадиган материал ва эҳтиёт қисмлар катъий меъёрланган бўлади. Сарфланадиган материаллар меъёрлари юқори ташкилотлар томонидан белгилаб берилади. Белгиланган меърларга мувофиқ электр ускуналарни таъмир қиладиган корхона ёки цехларни материал ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш режалаштирилади. Бир йил давомида электр ускуналарни таъмир қилиш учун зарур бўлган материаллар йиллик таъмирлаш режасида кўрсатилган иш ҳажми билан аниқланади. 11.2, 11.3, 11.4-жадвалларда электр ускуналарни ва трансформаторларни таъмир қилиш учун сарфланадиган материаллар ва омборда сақланадиган эҳтиёт қисмларнинг меъёрлари кўрсатилган. Ҳар бир энергохўжаликда техник эксплуатация тадбирлари ҳажмидан келиб чиқиб зарур эҳтиёт қисмлар парки мавжуд бўлади. Резерв фондининг тўлиқ сақланиши ишлаб турган электр ускуналарнинг қўққисдан тўхтаб қолишларида уларнинг туриб қолиш муддатларини қисқартиради ва охир оқибатда электр ускуналар ишончлилигини оширади. Резерв фонди миқдори меъёрий ва оптимал усуллар бўйича аниқланиши мумкин. Қишлоқ ва сув хўжалиги объектлари тарқоқ жойлашганлигидан ва транспорт воситаларининг етишмовчилигидан авария ҳолатларида электр ускуналарнинг туриб қолиш вақти ортиб кетиши ва йирик ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий зарар юзага келиши мумкин. Қишлоқ ва сув хўжалигидаги мураккаб вазиятлардан келиб чиқиб резерв фонд аниқланса, электр ускуналар ишончли ишлаб туради, носозликлар юз берганда эса уларнинг туриб қолиш вақтининг минимал бўлиши таъминланади. Трансформаторларни капитал таъмирлаш учун сарфланадиган материаллар меъёрлари
3.Таъмирлашнинг мураккаблик категориясиРежали олдини олиб таъмирлаш тизимига мувофиқ электр ускуналари таъмир қилишнинг мураккаблигига қараб 11.5 ва 11.6-жадвалларда кўрсатилган категорияларга бўлинади. Капитал таъмирлаш турлари бўйича электр ускуналарини битта таъмирлаш бирлиги учун соатларда берилган вақт меъёри қуйидагича: электр слесарлик ишлари учун 11 соат, станокда бажариладиган ишлар учун 2 соат ва бошқа ишлар учун 2 соат. Жами 15 соат. 11.5-жадвал Электр моторларни таъмир қилишнинг мураккаблик категориялари
Э с л а т м а. 1. Электр ускуналарни таъмир қилиш мураккаблигининг битта категориясига мос бўлган бирлик сифатида, қуввати 0,6-1 кВт бўлган, ҳимояланган, ротори қисқа туташтирилган, асинхрон электр мотор қабул қилинган. 2. Таъмирлаш ишларининг ҳажмини ҳисоблаб, 5 ва 6-жадваллардан электр ускунасининг ҳар бир тури учун таъмирлаш бирлигининг йиғиндиси аниқланади. 11.6-жадвал Куч трансформаторларини ва бошқа аппаратларни таъмир қилишнинг мураккаблик категорияси
Download 23.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling