Электр занжирлари ва улар элементларининг классификацияси
Электр занжири элементлари, уларнинг классификацияси
Download 88.47 Kb.
|
вариант-2 ҳақиқий — копия
2. Электр занжири элементлари, уларнинг классификацияси.
Электр занжирларининг асосий элементлари бўлиб электромагнит энергия манбалари, электромагнит энергиясини ўзатувчи ва ўзгартирувчи қурилмалар ва ушбу энергияни истеъмол қилувчилар ҳисобланадилар. Электромагнит энергиянинг манбалари бўлиб ҳар хил турдаги энергиялар – иссиқлик, кимёвий, ядровий ва механик энергияларни ўзгартириб электромагнит энергияси ишлаб чиқарувчи ҳар хил турдаги генерация қурилмаларига айтилади. Замонавий энергeтикада иссиқлик, ядровий ва химиявий энергияларни тўғридан-тўғри электромагнит энергиясига ўзгартириб берувчи янги қурилмалар лойихаланмоқда. Улар жумласига, масалан, магнитогидродинамик генераторлар ва ёқилғи элементлари киради. Электромагнит энергиясини кўчирувчи электр занжири элементлари бўлиб электр ўзатиш йўллари, электр тармоқлари, алоқа тармоқлари ва ҳоказо ҳисобланадилар. Электромагнит энергия ток ва кучланишни ўзгартрувчи трансформаторлар, частотани ўзгартирувчи қурилмалар лампали генераторлар, ионли ва ярим ўтказгичли инверторлар (улар ёрдамида ўзгармас ток ўзгарувчан токка айлантирилади), ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи тўғрилагичлар (выпремители) ёрдамида ўзгартирилади. Электр занжиридаги истеъмолчилар бўлиб ўзида электромагнит энергияни бошқа турдаги энергияларга айлантирувчи ҳар хил қурилмалар ҳисобланадилар. Улар жумласига ЭМ энергиясидан механик энергия ҳосил қилувчи электродвигателлар, химиявий энергия ҳосил қилувчи электролиз ва аккумулятор қурилмалари, иссиқлик энергияси ҳосил қилувчи печлар ва иситиш қурилмалари, акустик энергияни ҳосил қилувчи радиоприёмниклар, телевизорлар ва ҳоказолар киради. Электр занжири элементи бўлган ва электромагнит энергияни ишлаб чиқарувчи (генерацияловчи), ўзатувчи, ўзгартирувчи ва истеьмол қилувчи қурилмалар учун ҳар бир ҳолатда уларнинг фойдали иш коэффициентлари юқори даражада бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир. Электр занжиридаги у ёки бу қурилмаларнинг асосий вазифаси бўлиб электр сигналларини ўзатиш ва ўзгартириш ҳисобланади. Бундан ташқари вазифалар жумласига ўлчаш операцияларини бажариш ёки қандайдир жараёнларни бошқариш вазифалари ҳам киради (масалан, телефон ва телеграф алоқа йўллари, уларнинг охиргидаги қурилмалар ва ҳоказо). Download 88.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling