Ушбу шартлардан ташқари электр занжири элементлари бошқа кўпгина талабларга ҳам жавоб бериши керакки, улар жумласига ишлаш ишончлиги, узоқ муддат ишлаши, зарур ҳолларда тез таъсир қилиш қобилиятига эга бўлиши, таъсири аниқ бўлишлиги ва шунга ўҳшаш ҳоказо талаблар киради. Э лектр занжирининг электромагнит энергиясини ишлаб чиқарувчи қурилмалари бор қисмини шартли равишда актив қисм ёки қисқача - актив занжир деб атайлик. Уни тўғри тўртбурчак шаклида (ичида А ҳарф қўйилган ва у ёки бу сондаги чиқишлар (ўтказгичлар) курсатилган, улар ёрдамида актив занжир электр занжирининг бошқа элементларига уланади) тасвирлаймиз (1- расм).
а) б)
1 –расм.
Электр занжирининг электромагнит энергияси ишлаб чиқарувчи манба қурилмалар бўлмаган қисмини эса шартли. равишда занжирнинг пассив қисми ёки қисқача - пассив занжир деб атаймиз ва уни ҳам тўғри тўртбурчак шаклида (ичига П ҳарфи ёзилган ва мос ҳолда чиқишлар (ўтказгичлар) курсатилган) тасвирлаймиз (1-б расм).
Электр занжирининг кўрилаётган қисмидаги барча элементлар ва улар орасидаги боғланишлар (уланишлар) шу тўртбурчаклар ичида жойлашган деб фараз қилинади.
3. Электр занжирларидаги физикавий жараёнлар ва схемаси.
Маьлумки, электр занжирдаги узоқ муддат давомида оқиб ўтувчи ўзгармас ток фақатгина ўтказувчанлик ёки кўчириш электр токи бўлиши мумкин. Диэлектрикдаги силжиш токи исталган узоқ муддат давомида ўзгармасдан тура олмайди, чунки диэлектрикдаги қутбланиш ва электр силжиш диэлектрик мустахкамлигини бўзмасдан туриб чексиз ортиб бориши мумкин эмас.
Ўзгарувчан ток ва кучланишларда электр занжирида содир этиладиган жараёнлар янада мурраккаброқ кўринишда бўлади. Вақт бўйича ўзгарувчан ток диэлектрикда ҳам силжиш токи кўринишида мавжуд бўлиши мумкин. Бинобарин, ўзгарувчан токли электр занжири элементлари жумласига обкладкалари (қатламлари) дилектрик билан ажратилган конденсаторлар ҳам кириши мумкин. Ўзгарувчан кучланиш таъсирида конденсаторда унинг металл обкладкалари (қатламлари) орасида ўзгарувчан электр майдони ҳосил бўлади ва қатламларни ажратувчи диэлектрикда силжиш токи ҳосил бўлади. Ғалтакнинг чўлғам ўрамлари орасида ундан электр токи ўтказилганда электр сиғими ҳосил бўлади.
Электр сиғими принципиал равишда бутун занжир бўйлаб тақсимланган бўлади.
Ҳудди шунингдек, занжирнинг индуктивлиги тўғрисида фикр юритиш мумкин. Занжирдан ток ўтаётган пайтда ундаги ҳамма қисмлар магнит оқими таъсирида бўлади. Шунинг учун ўзгарувчан токда занжирнинг ҳар бир қисмида ўзиндукция ҳамда ўзаро индукция электр юритувчи кучлари индукцияланади. Яққол кўриниб турибдики, занжирнинг ҳар бир қисми, ҳар бир элементи шу сабабли индуктивликка эгадир. Масалан: чўлғамлар, ўзатиш йўллари симлари, реостатлар ва ўзгарувчан токли зажирнинг бошқа ҳар қандай элементлари индуктивликка эгадирлар.ҳатто, жуда кичик бўлсада, конденсаторлар ҳам индуктивликка эгадирлар. Шунинг учун индуктивлик ҳам бутун занжир бўйлаб тақсимланган бўлади.
Ва ниҳоят, занжирдан ток ўтаётганда унинг қайсидир бирор қисмини ўзининг электр қаршилиги туфайли электромагнит энергиясининг маълум бир қисмини исрофлар шаклида истеъмол қилишини тавсифлай туриб, электр қаршилик ҳам бутун электр занжири бўйлаб тақсимланган деган хулосага келишимиз мумкин.
Таъриф: Ўзидаги электр қаршилиги, ўтказувчанлик, индуктувлик ва электр сиғими бутун занжир бўйлаб тақсимланган электр занжири параметрлари тақсимланган электр занжири деб аталади.
Баён этилган таърифга кўра, параметрлари тақсимланган электр занжиридаги ток ва кучланиш вақт ва битта фазовий координатага нисбатан ўзгариб туради, шунинг учун улар икки ўзгарувчили функциялар ҳисобланадилар. Ушбу ҳол кўпчилик ҳолатларда занжирда содир этилаётган жараёнлар анализини (таҳлилини) мураккаблаштиради. Ўзгарувчан токли занжирда содир бўладиган жараёнлар айниқса энг мураккабдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |