Мисол: Тақиқланган соҳанинг кенглигини 1,12эВ (кремний)дан 0,08эВ (қалай)гача камайтирилса хона температурасида электронларнинг концентрацияси 9 тартибга ошади. Германий температурасини 100К дан 600 К гача оширсак, унинг концентрацияси 17 тартибга ошади. Ярим ўтказгичларнинг хусусиятлари қуйидаги асбобларда қўлланилади: Ярим ўтказгичли диод (p-n – ўтиш) - Бир тарафлама ўтказувчанлик хусусиятига эга: бир йўналишда ток ўтказади.
- Ўзгарувчан токдан доимий ток олишнинг содда чизмаларида ишлатилади.
- Ярим ўтказгич асбоблари, микросхемаларни яратишга асос бўлади.
Термистор - Температура ўзгаришида ўзининг қаршилигини ўзгартирувчи ярим ўтказгич асбобидир.
- p-n- ўтишсиз ҳажмий қаршиликка эга бўлган элемент ҳисобланади.
- Температурани назорат қилиш тизимларида қўлланилади.
Фоторезистор - Тушаётган нурланиш жадаллигига боғлиқ ўз қаршилигини ўзгартирувчи ярим ўтказгич элемнтидир.
- p-n- ўтишсиз ҳажмий қаршиликка эга бўлган элемент ҳисобланади.
- Оптик нурланишни қабул қилувчи ва илғовчи асбобларни яратишда қўлланилади.
Фотодиод - Ёритилганликда ўз қаршилигини ўзгартиради ва ўзидан ток
- ўтказабошлайди.
- p-n- ўтишдан иборат.
- Нурланишни илғовчи ва маълумотларни қабул қилиш – узатиш тизимларини яратишда қўлланилади.
- Қуёш батареялари ва модуллари фотодиодлардан ташкил топгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |