Электромагнит майдонлар ва тўЛҚинлар I қисм ўқув қўлланма 5522000 – «Радиотехника»


Муҳитнинг электродинамик параметрлари


Download 0.58 Mb.
bet6/24
Sana16.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1494301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
ЭММ ва Т фанидан маъруза буйича укув кулланма 1 кисм

Муҳитнинг электродинамик параметрлари.

Муҳитларнинг синфланиши

Исталган модда таркибида ташқи электр майдон таъсирида бир молекуладан бошқасига силжиши мумкин бўлган электр зарядлари мавжуд бўлиши мумкин. Агар зарядлар бир молекуладан иккинчисига эркин кщча олса - у эркин заряд деб, агар фақат бир молекула доирасида кўчса – боғлиқ заряд деб аталади. Эркин зарядлар сифатида метал, электролит ва ионлашган газлардаги электрон ва ионларни айтишимиз мумкин. Боғлиқ зарядларга эса диэлектриклардаги зарядларни мисол келтириш мумкин. Бу боғлиқ зарядларнинг бир атом доирасида кўчиши унда “мухитнинг қутбланиши” ҳодисасини келтириб чиқаради. Қутбланиш - ташқи Е0 майдонга қарама-қарши йўналган ички электр майдонни ҳосил қилади. Натижада, диэлектрик ичига сингиган ташқи майдон ўзаро компенсация ҳисобига кучсизланади. Кучсизланиш даражаси - абсолют диэлектрик сингдирувчанлик деб аталувчи параметр билан ифодаланади. Бу параметр ЭММ нинг икки электр векторларини ўзаро боғлайди




. (1.4)

Келтирилган тенглама электродинамиканинг биринчи моддий тенгламаси деб аталди.


Ҳар қандай модданинг таркибида магнит майдоннинг манбаи ҳисобланган берк элементар электр токи мавжуд бўлиб, уларни электронларнинг орбитал ҳаракати ва спинли айланиши юзага келтиради. Бу элементар токлар ташқи ЭММ таъсирида ориентацияланадиган магнит моментларига эга. Берилган ҳажмдаги магнит моментининг йиғиндиси муҳитнинг магнитланиш жараёнини белгилайди. Магнитланиш миқдорий жиҳатдан ЭММ нинг икки магнит векторларини боғловчи параметр - абсолют магнит сингдирувчанлик билан баҳоланади


. (1.5)

Бу тенглама электродинамиканинг иккинчи моддий тенгламаси ҳисобланади.


Модданинг эркин электронлар билан тўйиниши унинг ўтказувчанлик токини ҳосил қилиш хусусиятини ифодалайди. Бу хусусият солиштирма электр ўтказувчанлик параметри σ билан характерланади. Ушбу параметр Jўтк ва Е векторларини қуйидаги тенглик орқали боғлайди:
. (1.6)

Бу тенглама ҳам электродинамиканинг моддий тенгламалари қаторига киради. Занжирлар назариясидан маълумки, занжирнинг бир қисми учун Ом қонуни (1.5) тенгламанинг натижаси ҳисобланади ва у Ом қонунининг дифференциал шакли бўлиб, электродинамиканинг учинчи моддий тенгламаси ҳисобланади.


εа, μа ва σ параметрлари модданинг физик-кимёвий хусусиятларига, частотага, ҳароратга ва таъсир этувчи майдон кучи ва хаво босимига боғлиқ. Уларни аниқлаш билан квант электродинамикаси шуғулланади. Биз томондан ўрганилаётган классик электродинамикада эса муҳит яхлит, ЭММ ни характерловчи миқдорлар эса фазода узлуксиз тақсимланган деб қабул қилинади. Юқорида келтирилган параметрлардан макроскопик электродинамикада дастлабки (берилган) параметрлар сифатида фойдаланилади. (1.4)-(1.6) ифодалар шундай ёзилганки, улардаги εа, μа ва σ параметрлар скаляр катталиклар хисобланади. Бундай муҳитлар изотроп хоссага эга бўлиб, уларда E ва D, H ва B, J ва E векторларнинг йўналишлари ўзаро мос келади ва муҳит хусусиятлари вектор йўналишларига (майдоннинг тарқалиш йўналишига) боғлиқ бўлмайди.
ЎЮЧ қурилмалари техникасида иккита алоҳида турдаги материаллар қўлланилади: ташқи шароитлар таъсирида ўз хусусиятларини ўзгартирувчи сегнетоэлектриклар ва ферритлар. Бу ҳодисаларни скаляр параметрлар εа ва μа орқали ифодалашнинг иложиси йўқ. Шу сабабли параметрлар матрицасидан (тензор) фойдаланилади
. (1.7)

Унга кўра, масалан, В векторни ташкил этувчиларидан бири қуйидаги кўринишда ёзилади




,

яъни, векторнинг ҳар бир проекцияси Н векторнинг барча ташкил этувчиларига боғлиқ. Бу эса, ушбу муҳитда В ва Н векторлар йўналиш бўйича мос келмаслигидан дарак беради. Тушунтириброқ айтганда, муҳитнинг хусусиятлари ЭММ тарқалиш йўналишларига боғлиқ. Бундай муҳит магнит хусусиятларига кўра анизотроп деб аталади. Анизотроп муҳитда электродинамик параметрлар скаляр коэффициент билан эмас, тензор коэффициент билан алмаштирилади. Сегноэлектриклар электр майдон, яъни εа параметр бўйича анизотропдир.


Берилган V ҳажмда εа, μа ва σ параметрлар (скалярлар ва тензорлар) ўзгармас бўлса, бу муҳит бир жинсли деб аталади. Агар уларни координата функциялари сифатида намоён бўлса, мухит бир жинсли бўлмаган деб аталади. Ва ниҳоят, кўп ҳолатларда муҳит параметрларини майдон векторларига боғлиқ эмас деб ҳисоблаш мумкин. Бунда (1.4)-(1.6) моддий тенгламалар чизиқли тенглама хисобланади ва шу тенгламаларни қаноатлантирувчи муҳитлар чизиқли деб аталади. Муҳитлардаги ночизиқлилик асосан ўта кучли майдонларда кузатилади. Бу ўқув қўлланмада фақат чизиқли, бир жинсли ва изотроп муҳитлар ўрганилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling