Электрон ҳукумат


Download 48.79 Kb.
bet1/8
Sana16.06.2023
Hajmi48.79 Kb.
#1509465
  1   2   3   4   5   6   7   8

Электрон ҳукумат” соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари.
Режа:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатлари.

  2. Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари.

  3. Давлат органларининг электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатлари.

Бу мавзу тўғрисида сўз юритишдан олдин “Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар нима? Унинг қандай турлари мавжуд? Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга органлар.” ҳақида маълумот бериб ўтаман.


Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат деб норматив хужжатлар тўғрисидаги Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатга айтилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар ҳисобланади.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларига қуйидагилар киради:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;

  2. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;

  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;

  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

  6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;

  7. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларидир ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатларидир.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари конституциявий қонунлар тарзида қабул қилиниши мумкин.

Download 48.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling