Электрон ҳукумат


Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари


Download 48.79 Kb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi48.79 Kb.
#1509465
1   2   3   4   5   6   7   8
Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органдир.
Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида:

  • электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

  • электрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади;

  • давлат органларининг электрон ҳукумат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

  • электрон ҳукумат инфратузилмасининг марказий маълумотлар базаларига, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига, Маълумотларга ишлов бериш марказига ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига тааллуқли қисмининг ишлаб туришини таъминлайди;

  • электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва электрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини амалга оширади;

  • электрон ҳукумат соҳасидаги мониторингни амалга оширади, электрон давлат хизматлари кўрсатиш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳисобот материалларини шакллантиради ва уларга ишлов беради;

  • электрон давлат хизматлари кўрсатилиши сифатини, шунингдек электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришилиши даражасини баҳолайди;

  • ахборотни тўплаш, сақлаш, унга ишлов бериш, уни узатиш ва алмашиш бўйича стандартлар ҳамда техник талаблар асосида электрон ҳукуматнинг техник асосини шакллантириш чора-тадбирларини кўради;

  • кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

  • электрон давлат хизматларининг регламентлари келишиб олинишини амалга оширади;

  • Электрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

  • электрон ҳукумат ахборот тизимларининг ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

  • электрон ҳукумат соҳасида давлат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил қилишда иштирок этади;

  • Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукуматни ривожлантиришга инвестициялар жалб этилишини таъминлайди;

  • электрон ҳукумат соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
<<3>>

Download 48.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling