Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш босқичлари


Операцион кучайтиргич (ОК) ва у қандай аммаларни бажаради


Download 0.52 Mb.
bet15/21
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1589995
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Elektronika va sxemalar fanidan yakuniy nazorat javoblar

Операцион кучайтиргич (ОК) ва у қандай аммаларни бажаради.

Операцион кучайтиргич (ОК) – бу кучланиш бўйича юқори кучайтириш коэффициенти (104÷106), юқори кириш (104÷107 Ом) ва кичик чиқиш (0,1÷1 кОм) қаршиликларига эга бўлган ўзгармас ток кучайтиргичи. ОК иккита кириш ва битта чиқишга эга. Чиқиш ва киришдаги сигналларнинг қутбига кўра киришларнинг бири инверслайдиган (“-” ишораси билан белгиланади), иккинчиси – инверсламайдиган (“+”ишораси билан белгиланади) деб аталади. Бундай амалларга йиғинди олиш, интеграллаш, дифференциаллаш, солиштириш, логарифмлаш ва бошқалар киради. Шунинг учун бундай кучайтиргичлар – операцион деб аталади.

  1. ОКнинг шартли ва стандарт белгиланиши.



ОКнинг шартли белгиси а, б - расмда келтирилган. Манба қийматлари бир – бирига тенг, лекин умумий шинага нисбатан ишоралари тескари бўлган иккита манбадан таъминланади. Бу билан кириш сигнали мавжуд бўлмаганда чиқишда ноль потенциал таъминланади ва чиқишда ҳам мусбат, ҳам манфий сигнал олиш имконияти юзага келади. Реал ОКларда кучланиш манбаи қиймати ±3 В ÷ ±18 В оралиғида ётади. Сигнал умумий шинага уланган симметрик сигнал манбаидан 1 ва 2 киришларга, ёки иккита алоҳида манбалардан узатилиши мумкин. Бу киришлардан бири инверслайдиган кириш ва умумий шинага, иккинчиси эса – инверсламайдиган кириш ва умумий шинага уланади.

  1. Операцион кучайтиргичнинг схемасига изоҳ беринг.

ОКларда кириш каскади сифатида дифференциал кучайтиригич (ДК) қўлланилади. Маълумки, ДК чиқишдаги нол дрейфини максимал камайтиришга, юқори кучайтириш коэффициентига, максимал юқори кириш қаршилигига ва синфаз ташкил этувчиларни максимал сўндиришга имкон беради. Мувофиқлаштирувчи каскад талаб қилинган кучайтиришни таъминлайди ва ДК чиқишидаги ўзгармас кучланиш сатҳи силжишини чиқиш каскади учун талаб этилган қийматгача камайтиради. Мувофиқлаштирувчи каскад дифференциал ѐки бир тактли кучайтиргич бўлиши мумкин. Чиқиш каскадлари ОКнинг кичик чиқиш қаршилигини ва лозим бўлган чиқиш қувватини таъминлаши керак.


  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling