Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш босқичлари


Операцион кучайтиргичнинг ишлаш принципи


Download 0.51 Mb.
bet16/21
Sana21.08.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1669029
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш бос ичл

Операцион кучайтиргичнинг ишлаш принципи.

ОК доим тескари алоқа занжирлари билан қамраб олинаган бўлади. Тескари алоқа занжири турига кўра ОК аналог сигналлар устидан турли амалларни (операцияларни) бажариши мумкин. Бундай амалларга йиғинди олиш, интеграллаш, дифференциаллаш, солиштириш, логарифмлаш ва бошқалар киради. Шунинг учун бундай кучайтиргичлар – операцион деб аталади. ОК идеал кучайтиргич элемент ҳисобланади ва бутун аналог электрониканинг асосини ташкил этади. ОК етарлича мураккаб тузилмага эга бўлиб, ягона кристалл юзасида бажарилади ва бирваракайига кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ОКни диод, транзистор ва х.з. каби электрон схемаларнинг содда элементи каби қараш мумкин. Ҳозирги кунда ОКларнинг юзлаб тури ишлаб чиқарилади, кичик ўлчамга эга ва жуда арзон ҳисобланади. Катта кучайтириш олиш учун ОКлар икки ёки уч босқичли ўзгармас ток кучайтиргичлари асосида қурилади.

  1. Идеал ОК параметрлари.

ОК схемалари иш принципини тушуниш ва таҳлилини аниқлаштириш мақсадида идеал ОК тушунчаси киритилади. Улар қуйидаги хоссаларга эга:
- чексиз катта кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти КU0=∞ (реал ОКларда 1 мингдан 100 млн. гача);
- силжитиш кучланиши UСИЛ=0, яъни иккала киришларда кучланишлар тенг бўлса, чиқишдаги кучланиш ҳам нолга тенг бўлади (реал ОКларда UСИЛ = 5 мкВ÷50 мВ);
- чиқиш токлари нолга тенг (реал ОКларда нА улушларидан бирлик мкА гача);
- чиқиш қаршилиги нолга тенг (реал кам қувватли ОКларда ўнлаб Омдан бирлик кОмларгача);
- синфаз сигналларни кучайтириш коэффициенти нолга тенг;
- ОК киришлари потенциаллари доим бир бирига тенг.


  1. Идеал ОК хоссалари.

Бундай схемаларни ишлаш принципини тушуниш ва уларни тахминий таҳлил қилиш учун идеал операцион кучайтиргич тушунчаси киритилади. Идеал операцион кучайтиргич қуйидаги хоссаларга эга бўлади: а) кучланиш бўйича чексиз катта дифференциал кучайтириш коэффициенти КU0; б) ноль силжиш кучланишининг нольга тенглиги UСИЛ, яъни кириш сигналлари бир – бирига тенг бўлганда, чиқиш кучланиши нольга тенг бўлади; демак, ОК кириш потенциаллари доим бир – бирига тенг; в) кириш токлари нольга тенг; г) чиқиш қаршилиги нольга тенг; д) синфаз сигналларни кучайтириш коэффициенти нольга тенг.


  1. Download 0.51 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling