Режа - 1. Дифференциал кучайтиргич (ДК)
- 2. Дифференциал кучайтириг (ДК) схемаси.
- 3. Носимметрик кириш ва чиқишли ДК схемаси.
- 4. Динамик юкламали ДК схемаси схемаси.
- 5. ДК асосий параметрлари.
Дифференциал кучайтиргич - Дифференциал кучайтиргич (ДК) икки киришли электрон кучайтиргич бўлиб, чиқиш сигнали кириш сингали кучланишларининг фарқига тенг.
Дифференциал кучайтиргич - Дифференциал кучайтиргич (ДК)ларда ҳам сигнал кучайтириш коэффициентини, ҳам халақитларни сўндириш коэффициентини ошириш учун:
- – халақит учун чуқур манфий ТАни таъминлайди;
- – бир вақтда фойдали сигнал учун манфий ТАни йўқотади.
- ДКда чиқиш кучланиши ҳар бир каскад чиқиш кучланишларининг айирмаси сифатида шаклланиб, кўприк схема кўринишида бўлади.
- Кўприк схемалар ўлчашларнинг турли хатоликларини компенсациялаш учун қўлланилади. Бу хатоликлар барқарорликни бузувчи омиллар ҳисобига ҳосил бўлади.
ДК ва унинг эквивалент схемаси Дифференциал кучайтиргич - Кучайтиргич иккита симметрик елкадан ташкил топган бўлиб, биринчиси VT1 транзистор ва RК1 резистордан, иккинчиси эса VT2 транзистор ва RК2 резистордан ташкил топган. RЭ резистор иккала елка учун умумий.
- Ҳар бир елка манфий ТАли УЭ уланган каскадни ташкил этади. Схеманинг бошланғич иш режими I0 ток билан аниқланувчи БТГ ёки уни ўрнини босувчи катта номиналли RЭ резистор билан таъминланади.
- ДК элементлари кўприк схема ҳосил қилади. Схема диагоналларидан бирига икки қутбли кучланиш манбаи ± ЕМ, иккинчисига эса – юклама қаршилиги RЮ уланган.
Дифференциал кучайтиргич - Кўприк баланси шарти, яъни унинг чиқиш кучланиши
- нолга тенг бўлади
- шарт бажарилганда, яъни ЕМ кучланишлар ва кўприк елкалари қаршиликлари ўзгарса ҳам, баланс бузилмайди.
- Схема симметрик бўлгани учун, кучланиш манбаи ва температура бир вақтда ўзгарганда, чиқиш кучланиши UЧИҚ=0 қиймати сақланиб қолади, яъни идеал ДКда нолнинг дрейфи бўлмайди.
Дифференциал кучайтиргич - ДК симметрик бўлгани сабабли кириш сигнали UКИР ЭЎлар орасида тенг тақсимланади: уларнинг бирида кучланиш 0,5·UКИР қийматга ортади, иккинчисида эса шу қийматга камаяди.
- Бунда VT1нинг эмиттер ва коллектор токлари мусбат орттирма, VT2 транзисторнинг мос токлари эса – манфий орттирма олади. Натижада чиқиш кучланиши ҳосил бўлади
ДКнинг уланиш турлари - Амалда ДКнинг тўрт хил уланишидан фойдаланилади:
- 1. Симмтерик кириш ва чиқиш;
- 2. Симметрик кириш ва носимметрик чиқиш;
- 3. Носимметрик кириш ва симметрик чиқиш;
- 4. Носимметрик кириш ва чиқиш.
Носимметрик кириш ва чиқишли ДК Дифференциал кучайтиргич - Бунда фойдаланилмайдиган кириш кучланиши ўзгармас сатҳли қилиб олинади, масалан, умумий шинага уланади.
- Агар кириш сигнали UКИР1га берилса, чиқишда инверсланмаган сигнал олинади.
- Демак, UКИР1 инверсламайдиган кириш, UКИР2 эса – инверслайдиган кириш бўлади.
Дифференциал кучайтиргич - ДК кучайтириш коэффициенти коллектор занжиридаги RК юклама қаршилигига боғлиқ бўлади. Интеграл технологияда RК қийматининг ортиши билан, кристаллда у эгаллаган юза ортади ва транзисторлар иш режимлари сақланган ҳолда, кучланиш манбаи қиймати ҳам ортади. Шунинг учун ДКларда кучайтириш коэффициентини ошириш учун, RК резисторлар ўрнига, динамик (актив) юкламадан фойдаланилади. Динамик юклама биполяр ёки майдоний транзисторлар асосида ҳосил қилинади. Юклама сифатида иккинчи БТГ ишлатилган ДК схемаси кейинги слайдда келтирилган. Иккинчи БТГ p – n – p турли VT3 ва VT4 транзисторлар асосида яратилган. Биринчи БТГ илгаригидек ДК сокинлик режимини белгилайди ва эмиттер қаршилиги сифатида ишлатилади.
Динамик юкламали ДК схемаси Дифференциал кучайтиргич - β нинг қиймати транзистор сокинлик токи IБ0 га боғлиқ бўлганлиги сабабли кириш қаршилигини ошириш учун ДКни кичик сигнал режимида ишлатиш керак.
- Каскад кучайтириш коэффициенти ва ДК кириш қаршилигини сезиларли ошириш мақсадида таркибий транзисторлардан фойдаланилади. Кўпроқ Дарлингтон схемаси ишлатилади.
- Таркибий транзисторлар қўлланилганда ДК кириш қаршилиги β марта ортади.
Дифференциал кучайтиргичнинг асосий параметрлари - Дифференциал ва синфаз сигналларни кучайтириш коэффициентлари
- синфаз ташкил этувчини сўндириш коэффициенти
- кириш ва чиқиш қаршиликлари.
Назорат саволлари - 1. Дифференциал кучайтиргич (ДК)
- 2. Дифференциал кучайтириг (ДК) схемаси.
- 3. Носимметрик кириш ва чиқишли ДК схемаси.
- 4. Динамик юкламали ДК схемаси схемаси.
- 5. ДК асосий параметрлари.
- 6. ДКнинг уланиш турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |