Электроника ва


ОК асосий уланиш схемалари


Download 3.21 Mb.
bet35/50
Sana16.06.2023
Hajmi3.21 Mb.
#1503497
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
Bog'liq
elektronika va sxemotexnika

ОК асосий уланиш схемалари. ОКларда доим чизиқли ёки ночизиқли занжир кўринишидаги чуқур манфий тескари алоқа бажарилган бўлади. МТА хоссалари ОК асосида турли аналог ва импульс электрон қуурилмалар яратиш имконини беради.
Бундай схемаларни ишлаш принципини тушуниш ва уларни тахминий таҳлил қилиш учун идеал операцион кучайтиргич тушунчаси киритилади. Идеал операцион кучайтиргич қуйидаги хоссаларга эга бўлади:

  1. кучланиш бўйича чексиз катта дифференциал кучайтириш коэффициенти KU0;

  2. ноль силжиш кучланишининг нольга тенглиги иСИЛ, яъни кириш сигналлари бир - бирига тенг бўлганда, чиқиш кучланиши нольга тенг бўлади; демак, ОК кириш потенциаллари доим бир - бирига тенг;

  3. кириш токлари нольга тенг;

  4. чиқиш қаршилиги нольга тенг;

  5. синфаз сигналларни кучайтириш коэффициенти нольга тенг.

ОКнинг дифференциал уланиши. 8.14-расмда ОКнинг дифференциал уланиш схемаси келтирилган. Кирхгоф қонунига биноан 11 +12 -1КИР 0 .
Бундан в) хосса IКИР 0 бўлса, у ҳолда 11 +12 0.






I1

U -U/

u 1 - U1 _U ЧИК - U //

R kR

U - U //
Ч _ 'KU- .
2 kR ;
kU1 - U "(к + 1) — -ичик



8.14 - расм.


/ // к
б) хоссага кўра U = U = U2 ". Бу ердан UЧИК = к(U2 U 1) .
к +1
Шундай қилиб, ОКнинг дифференциал уланиши натижасида юзага келган қурилма айирувчи - кучайтиргич ҳисобланади.
ОКнинг инверс уланиши. Инверс уланишда ОКнинг инверсламайдиган кириши умумий шина билан уланади (8.15 - расм). в) хосса натижасида 11 +12 = 0 . Кириш потенциаллари нольга тенг, демак



U КИР
R1 ;
к = U ЧИК
U КИР

т _ U ЧИК
I ;
2 R 2 ’
R 2

R


Реал ОК учун бу формуланинг қўлланилиши кучайтириш коэффициентини ҳисоблашда хатоликлларга олиб келади. ОКнинг KU0 ва RKnP0 қанча катта бўлса, бу формуладан фойдаланиш шунча кичик хатолик беради. Шундай қилиб, KU0 =103, R1=1 кОм, R2 =100 кОм ва ^КИР0 =10 кОм бўлса, кучайтириш коэффициентини аниқлашдаги хатолик 9 % ни ташкил этади, KU0 =105 (қолган катталиклар ўзгаришсиз) бўлганда - 0,1 % дан кичик.
Кучайтиргичнинг чиқиш кучланишлари киришга нисбатан тескари фазада бўлади. Бу схеманинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти резистор қаршиликларининг нисбатларига боғлиқ равишда бирдан катта ҳам, кичик ҳам бўлиши мумкин ва деярли барқарор бўлади.

8.15 - расм.

ОКнинг инверсламайдиган уланиши. Инверслайдиган уланишда кириш сигнали ОКнинг инверсламайдиган киришига узатилади, инверслайдиган киришга эса R1 ва R2 бўлувчи резисторлар орқали
кучайтиргич чиқишидан тескари алоқа сигнали узатилади (8.16 - расм).






8.16 - расм.

U КИР

U- = o
,

U1 = U //

R
Бу ердан Uчик = (1 + _^_) 'Uкир , яъни

= U —R—
ЧИК R + R2
U ЧИК R 2
к = = 1 Ч
U КИР R1


Кўриниб турибдики, бу ерда чиқиш сигнали кириш сигналига синфаз.
Агар ОК инверс кириш билан қисқа туташган бўлса, бу коэффициент бирга тенг бўлади. Бундай схемалар инверсламайдиган қайтаргичлар деб аталади ва ягона қобиқда бажарилган бир неча кучайтиргич кўринишидаги алоҳида интеграл микросхемалар кўринишида бир варакайига ишлаб чиқарилади.
Қайтаргичда қўлланилаган ОК тури учун максимал кириш қаршилиги ва минимал чиқиш қаршилиги амалга оширилади. ОК асосидаги қайтаргич, ихтиёрий бирор қайтаргич каби (эмиттер ёки исток), мувофиқлаштирувчи босқич сифатида ишлатилади.
Назорат саволлари

  1. Содда ва комплементар эмиттер қайтаргичларда бажарилган чиқиш

босқичлари нимаси билан фарқланадилар ?

  1. Ўзгармас ток кучайтиргичи, кенг полосали ва танлов кучайтиргичи

таърифларини келтиринг.

  1. Кучайтиргичларнинг частота хоссалари қандай параметрлар билан баҳоланади ?

  2. Кучайтиргич дрейфи нима ва у нима ҳисобига юзага келади ?

  3. Кучайтиргич босқичларида кучланиш сатҳини силжитиш қурилмалари нимага учун ҳизмат қилади ?

  4. Дифференциал кучайтиргич нима ?

  5. Нима учун дифференциал кучайтиргич схемасига барқарор ток генератори киритилади ?

  6. Қандай кучланишлар синфаз дейилади ?

  7. ДКнинг қайси киришига “инверсламайдиган” ва “инверслайдиган” кириш номлари берилган ?

  8. Нима сабабли ДКда икки қутбли манба қўлланилади ?

  9. ОК деб нимага айтилади ?

  10. ОК асосий функционал қисмлари қандай ?

  11. Идеал ОКга таъриф беринг.

  12. ОКнинг уч хил уланиш схемасини келтиринг.

IX БОБ. ЯРИМ ЎТКАЗГИЧЛИ РАҚАМЛИ ИНТЕГРАЛ
МИКРОСХЕМАЛАР СХЕМОТЕХНИКАСИ


    1. Рақамли техника асослари

Замонавий ҳисоблаш техникасида ахборотни рақамли қайта ишлаш усули муҳим роль ўйнайди. Рақамли ярим ўтказгичли ИМСлар ҳисоблаш техникаси қурилмалари ва тизимининг негиз элементи ҳисобланади. Ҳисоблаш машиналари томонидай қайта ишланаётган берилганлар, натижа ва бошқа ахборотлар фақат икки қиймат оладиган (иккилик саноқ тизими) электр сигналлари кўринишида ифодаланади.
Аналог ахборотни рақамли кўринишга айлантириш учун уни квантлайдилар, яъни вақт бўйича узлуксиз сигнал унинг маълум нуқталардаги дискрет қийматлари билан алмаштирилади. Сўнгра берилган сигнал охирги дискрет қийматига мос равишда рақам берилади. Сигнал дискрет даражаларини рақамлар кетма - кетлиги билан алмаштириш жараёни кодлаш деб аталади. Олинган рақамлар кетма - кетлиги сигнал коди деб аталади.
Иккилик саноқ тизимида бирор сон икки рақам: 0 ва 1 орқали ифодаланади. Рақамларни ифодалаш учун рақамли тизимларда ток ёки кучланиш каби электр катталикни икки ҳолатдаги сигналини қабул қилишга мослашган электрон схема бўлиши талаб қилинади. Катталикнинг бири - 0 га, иккинчиси - 1 га мос келиши керак. Икки электр ҳолатга эга бўлган электр схемаларни яратишнинг нисбатан соддалиги шунга олиб келдики, ҳозирги замонавий рақамли техника мана шу иккилик ифодаланиш тизимга асосланган.
Рақамли қурилмалар ишлаш алгоритмини ифодалаш учун буль алгебраси ёки мантиқ алгебраси қўлланилади. Мантиқ алгебраси доирасида рақамли схема кириш, чиқиш ва ички қисмларига мос равишда буль ўзгарувчилари ўрнатилади ва улар фақат икки қиймат қабул қилиши мумкин:
Х=0 агар Хф 1; Х=1 агар Х * 0.
Буль алгебраси асосий амаллари бўлиб мантиқий қўшув, кўпайтирув ва инкор амаллари ҳисобланади.

Download 3.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling