кетма-кет боғланишли участка дейилади. Бир қанча участкалардан ўтувчи токнинг ҳар қандай берк йўли контур деб аталади. Бир-биридан бирорта тармоқ билан фарқланувчи контурлар, мустақил контурлар деб аталади. Агар занжирнинг барча тармоқлари икки тугунга боғланган бўлса, бундай боғланиш параллел боғланиш дейилади. Занжирнинг параллел боғланган участкаси бир хил кучланиш остида бўлади. Электр занжирларининг умумий таҳлили учун ток ва кучланишларнинг шартли мусбат йўналишлари белгилаб олиниши керак. Агар аниқланаётган катталик мусбат бўлса, занжирда кўрсатилган йўналиш ҳақиқий йўналиш билан бир хил бўлади, агар манфий бўлса, ҳақиқий йўналишга қарама - қарши бўлади. Электр энергияси манбаси учун кучланишнинг мусбат йўналиши манбадаги ток йўналишига қарама- қарши бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |