Ёмғир остидаги одам
Download 47 Kb.
|
yomg\'ir ostidagi odam
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёмғир атрибути
Фигурани трансформацияси
Фигура ўлчамини катталаштириш нохушликлар таъсирида ўзига ишончи ортган ва кучлироқ ҳис қилаётган ўсмирларда гоҳида кўринади. Фигурани кичиклаштириш синалувчи ҳимоя ва ҳомийга эҳтиёж сезаётганда, ўз шахсий ҳаёти учун жавобгарликни бошқаларга ўтказмоқчи бўлишга интилиш ҳолларида юзага келади. Кичкина фигуркалар чизаётган болалар одатда, ўз ҳисларини намоён қилишга одатда уялишади ва ўзини тутиб туриш тенденцияси ва одамлар билан муносабатларда қандайдир ўзини тўхтатиб туриш (заторможенность) тенденцияси борлиги кузатилади. Улар стресс натижасида депрессив ҳолатларга тушиши мумкин. Қарама қарши жинсдаги одамни чизиш қийин вазиятларда ўз муносабатларини билдиришда аниқ яқинлари (онаси, бувиси) ичидан аниқ бир одамни хулқ-атвор программасини типини ишлатиш мавжудлигини кўрсатади. Ёшни ўзгартирганлиги ҳаётий келишмовчиликларда одамни ўз-ўзини ҳис қилишини кўрсатади. Агар танани бирор қисми (оёқлар, қўллар, қулоқлар, кўзлар) тушириб қолдирилган бўлса, бу ҳимоя механизмларининг ўзига хослигини ва эго реакцияни ўзига хос кўринишини кўрсатади. Кийим функцияси "Балолардан ҳимояланишни шаклланиши". Кийимни кўп бўлиши қўшимча ҳимояга эҳтиёжни кўрсатади. Кийимни йўқлиги хулқ-атворнинг маълум стереотипларини рад қилиш, импульсивлик билан боғлиқ. Ёмғир атрибути Ёмғир халақит қилувчи, одамни ёпилиб олишига, бекинишга уйғотувчи исталмаган таъсир. Унинг тасвирланиш характери одамни қийин вазиятларни қандай қабул қилиши билан боғлиқ: кам томчилар вақтинчалик, енгса бўладиган қийинчилик, оғир. Бўялган томчилар ва чизиқлар оғир ва доимий қийинчиликлар қабул қилишни билдиради. Орқа варақ. Ёмғир қай томондан, одамни чап ё ўнг томонидан "келаётганини" билиш муҳим ва одам фигурасини қандай қисми кўпроқ даражада таъсирга учраётганини аниқлаш муҳим. Ёмғирни шарҳлаш қоғозни ёки "Одам" фигурасини ўнг ёки чап томонидалигини шарҳлаш билан бирга мос олиб борилади. Қора булут кутилаётган нохушликлар символидир. Булутлар, қора булутлар сони, уларнинг зичлигига, ўлчами, жойлашувига аҳамият бериш муҳим. Депрессив ҳолатларда, бутун осмонни қоплаб олган оғир момақалдироқли қора булутлар тасвирланади. Кўлмак сувлар ифлос "ёмғирдан" кейин қоладиган кечинмалар, хавотирли вазиятлар асоратини символик билдиради. Кўлмак ҳал қилинмаган муаммолар символидир. Кўлмакнинг тасвирланиш манераси, шакли, чуқурлиги, қатра томчиларига эътибор беринг. "Одам" фигурасига нисбатан кўлмак сувнинг қандай жойлашганига (фигурани олдидами ё орқасидами, одамни ҳамма томондан ўраб олганми ёки ўзи кўлмакда турибдими) эътибор бермоқ керак: агар чапда бўлса, одам ўтмишда муаммоларини кўраяпти, ўнг томонда бўлса одам муаммоларни келажакда кўрмоқда. Агар одам кўлмакда турган бўлса - одам қониқмаслик, ориентирни йўқотганликни ҳис қилаётганини билдиради. Қўшимча деталлар. Барча қўшимча деталлар (уй, дарахт, скамейка, машина....) ёки одам ушлаб турган предметлар (сумочка, гуллар, китоблар...) қўшимча ташқи таянч, қўллаб қувватлашга эҳтиёжни, муаммони ҳал қилишдан қочишга ва ўрнига бошқа фаолият билан шуғулланишга интилишни акс эттиради, деб қаралади. Қўшимча деталлар (фонарь, қуёш..) расм автори учун аҳамиятли одамларни символини билдиради. Деталларнинг бундан ҳам кенгроқ тавсифи тасвирланган образларнинг символик мазмунига асосланади. Масалан, чақмоқ одам ҳаётидаги ривожланишнинг янги цикли бошланиши ва драматик ўзгаришни ифодалаши мумкин. Момақалдироқдан кейинги камалак амалга ошмайдиган мукаммалликка интилиш орзусини ифодалайди. Зонт, бош кийим, плаш ва ш.к. кўнгилсизликларни енгиш усулларини, психик ҳимоя механизимининг символларидир. Образларни шарҳлаш нуқтаи назаридан зонт она ё ота билан зонт образида алоқаларни акси, зонт соябони она, зонт дастаги ота билан боғлиқликни билдиради. Зонт ёмон ҳаводан ҳимоя қилиши ё қилмаслиги мумкин. Персонажни кўриш майдонини чеклаши ёки зонт бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, катта зонт (қўзиқорин) одам учун барча мураккаб вазиятларни ҳал қилувчи ота-онаси билан боғлиқлик ҳақида, қийин вазиятларда ишончли обрўли одамларнинг қўллаб қувватлашини исташни билдириши мумкин. Одам фигурасига нисбатан зонтни ўлчами ва жойлашуви психик ҳимоя механизмлари таъсирини интенсивлигини кўрсатади. Шляпа, зонт ва бошқа ҳимоя воситаларининг йўқлиги ёмон мослашганликни (адаптированность) ва ҳимояга эҳтиёжни кўрсатади. Зонтни йўқлиги қийин вазиятларда ота-она томонидан ёрдамни рад қилишни билдиради. Бошдаги шляпа бу юқоридагилардан ҳимояга эҳтиёж. Download 47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling