Энергетика” кафедраси


Download 31.21 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi31.21 Kb.
#1469068
Bog'liq
Energetika grant uchun


ЭНЕРГЕТИКА” КАФЕДРАСИ : Кафедра мудири: Жалилов Рашид Бабакулович - техника фанлари доктори, профессор.
Кафедраданинг илмий-тадқиқот йўналиши: “Иқтисодиёт тармоқларида электр ва иссиқлик таъминоти тизимларининг ишончлилиги ва самарадорлигини ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиб ошириш тадбирларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш”.
2017-2018 йилларда Жалилов Рашид Бабакулович раҳбарлигида “ 10/0,4 кВ кучланишли комплект трансформатор нимстанцияни бошқаришни автоматлаштиришнинг энерготежамкор микропроцессорли тизимини ишлаб чиқиш мавзусида 1 та амалий грант бажарилди. Ҳозирги пайтда :
Латипов С.Т. «Ёғ-мой корхоналарида электр энергияси истеъмоли режимларини тадқиқ қилиш, электр таъминотининг самарадорлигини ва ишончлилигини ошириш» мавзусида;
Муродов К.Ж. «Механикавий сиқилиш натижасида пайдо бўлган энергияни экологик тоза электр энергияга айлантиришнинг самарали усулларини яратиш» ва «Эшикни очилиш ва ёпилиш жараёнида пайдо бўлган механик энергияни экологик тоза электр энергияга айлантиришнинг самарали усулларини яратиш » мавзусида;
Шоимова С.П. «Инновацион электротехнологияга асосланиб шоли уруғини экишга таййорлаш» мавзусида илмий ишлар олиб бормоқда.
Кафедра 2021 йил 24 июнда “Камалак-Шабнам текс” МЧЖ корхонасида энергия тежаш тадбири ўтказиш бўйича 4,5 млн.сўмлик хўжалик шартномаси, 2021 йил 3 майда “Энергиятаъминот сервис” МЧЖ корхонасида энергия тежаш тадбири ўтказиш бўйича 1,0 млн.сўмлик хўжалик шартномаси, 2019 йил 30 апрелда “Фаза люкс” ХК корхонасида энергия тежаш тадбири ўтказиш бўйича 1,0 млн.сўмлик хўжалик шартномаси, 2019 йил 10 октябрда Энергиятаъминот сервис” МЧЖ корхонасида энергия тежаш тадбири ўтказиш бўйича 1,5 млн.сўмлик хўжалик шартномаси бажарилди.
Кафедрада 2022 йил 14 февралда “Энергиятаъминот Сервис” МЧЖ учун “Повышение точности расчёта потерь асинхронного двигателя типа АИР71А4УЗ с помощью компьютерной программы Excel” мавзуси бўйича ишларни амалга ошириш бўйича 1,0 млн.сўмлик хўжалик шартномаси, 2022 йил 18 майда “BESSILIUS” МЧЖ корхонасида энергетика қурилмаларини лойиҳалаш буйича илмий амалий маслаҳатлар бериш ва ҳисоб китоб ишларини амалга ошириш бўйича 1,0 млн.сўмлик хўжалик шартномаси имзоланди ва пул маблағлари институт ҳисоб рақамига келиб тушди.
Download 31.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling