Энг – энг дунёдаги энг кичкина ўсимлик бу Австралия сув ҳавзаларида ўсувчи сузувчи ряска


Download 36.09 Kb.
Pdf ko'rish
Sana25.04.2023
Hajmi36.09 Kb.
#1398704
Bog'liq
Biologiyadan qiziqarli ma\'lumotlar



ЭНГ... – ЭНГ ...

Дунёдаги энг кичкина ўсимлик бу Австралия сув ҳавзаларида 
ўсувчи сузувчи ряска (сузувчи поябарг) бўлиб, унинг узунлиги 0,6 
мм, кенглиги 0,33 мм га, вазни эса 0,00015 граммга тенг. 

Энг йўғон танага эга бўлган ўсимлик бу Мексикадаги (Оахана 
штати) “Эль Арболь дель Туле” номи билан машҳур ўткир учли 
кипарисдир. Баландлиги 41 м га тенг бўлган дарахт танасининг 
айланаси 35,8 м га етган (1982 й). Этна ва Сицилия тоғларидаги 
“юзта от дарахти” номи билан машҳур бўлган Европа каштани 
танасининг айланаси 57,9 м га тенг бўлган (1770-1780 йиллар). 

Энг шимолдаги ўсимликлар сари кўкнор ва паст бўйли 
арктика толи бўлиб, улар 83
0
шимолий кенгликда ўсади. 

Энг жанубдаги ўсимлик 1981 йилда Антарктидадаги Изгнания 
(Қувғин) оролидан топилган тукли ўт (волосковая трава) 
ҳисобланади. У 68
0
21’ жанубий кенгликда ўсади. 



Энг баландда ўсувчи ўсимликлар 1955 йили Н.Д. Джайял 
томонидан Ҳимолай тоғларидан, 6400 м баландликдан топилган 
имолай эрманиопсиси ва панжасимон айи товон саналади. 

Энг узун ўсимлик бу илашувчи филодендрон деган лиана 
бўлиб, 1988 йилда АҚШда унинг узунлиги 339,5 м га етадиган тупи 
топилган. 

Олимлар томонидан рўйхатга олинган дарахтлар ичида энг 
ёши улуғи Шарқий Невадада (АҚШ) денгиз сатхидан 3275 м 
баландликда ўсувчи умрбо ий арағайдир. Унинг ёшининг 5100 
йилга тенг эканлиги ҳисоблаб чиқилган. 
Бугунги кунда яшаётган дарахтларнинг энг ёши улуғи ҳам шу 
турга мансуб. Ок тоғларда (АКШ, Калифорния штати) денгиз 
сатхидан 3050 м баландликда ўсувчи “Мафусаил” номи билан 
маълум бўлган умрбоқий қарағайнинг ёши 4700га тенг. 
Бошқа узоқ умр кўрувчи дарахтлардан қуйидагилар маълум: 
Ордубада шаҳридаги (Озарбайжон) чинорнинг ёши 2000 
йилдан ортик; 
“Стелмуж чоли” (Литва) номи билан аталувчи дубнинг ёши 
2000 йилга яқин; 
Қримдаги Ай-Петри тоғлари яқинида ўсадиган тисс 
дарахтининг ёши 1200 йилга яқин. 



Энг серсув ҳужайраларнинг қуйидаги ўсимликларда эканлиги 
аниқланган: қарағай (Pinus taedo) илдизининг 90,2% ни, тарвуз ва 
бодринг меваларининг 92,1% ни, салат ички баргларининг эса 94,8% 
ни сув ташкил қилади. 

Ҳужайраларида сувнинг миқдори энг кам бўлган ўсимлик 
ерёнғоқдир. Бу кўрсаткич 5,2% ни ташкил этади. 

Илдизи энг узун ўсимлик Шарқий Трансвааль (Жанубий 
Африка Республикаси) да жойлашган Эхо ғорлари яқинида ўсувчи 
ёввойи анжир бўлиб, илдизининг узунлиги 120 м га етади. 
Шотландиядан 1950 йилда илдизининг узунлиги камида 110м га 
етадиган қайрағоч тўғрисида хам хабар берилган. 

Ўсимликлар ичида новдаларининг энг тез ўсиши дарахтсимон 
ўт ҳисобланадиган бамбукда кузатилган. Бир сутка давомида баъзи 
турдаги бамбукларнинг новдалари деярли 1 м гача ўсади. 

Энг тез ўсувчи дарахт – Малайзиядаги ўроқсимон 
альбициядир. У йилига 10,74 м тезликда ўсади. Унинг бўйи 64 ой 
давомида 30,48м га етган. 



Энг секин ўсувчи дарахт – Мексикадаги озуқабоп диондир. 
Бўйи 9,9 см ли бута бир йил ичида бор йўғи 0,76 мм га ўсган холос. 
Унинг ёши 120да. 

Энг кўп баргли ўсимлик кипарисдир. Унинг новдаларида 45-50 
млн атрофида барглари бўлади.

Ҳинд океанида жойлашган Маскарен оролларидаги рафия 
пальмасининг ва Жанубий Америка рафиясининг барглари энг узун 
барглардир. Бу ўсимликларнинг мураккаб патсимон барглари 
узунасига 19,81 м гача ўсади. 

Энг катта, яхлит (қирқилмаган) барг Сабахда(Шарқий 
Малайзия)ги йирик илдизпояли алоказияга тегишли. Унинг 1966 
йилда топилган нусхаси баргининг эни 3,02 м гача (юзасининг 
умумий сатхи 3,17м
2
) етган. 

Энг кичкина уруғлар эпифит орхидеяларники бўлиб, уларнинг 
1,25 млн донаси бор йўғи 1г вазнга эга холос. 

Энг қадимги қазилма гулли ўсимликнинг ёши 120млн йилга 
тенг бўлиб, у 1989 йилда Д. Тейлор ва Л. Хаски томонидан 
Мельбурн (Австралия) яқинидан топилган. Бу қазилма гулли 


ўсимлик бугунги кундаги қора қалампирга ўхшаш бўлиб, иккита 
барг ва битта гулдан иборат. 

Хомлигича истеъмол қилинадиган энг тўйимли мева “тимсоҳ 
ноки” деб аталадиган авокадо ҳисобланади, унинг 100 граммида 163 
калория мавжуд. Бу мева А,С ва Е витаминларига хам бой. 

Энг кам калорияли ўсимлик бодринг бўлиб, мевасининг 100 
грамми бор йўғи 16 калорияга эга холос. 

Энг йирик меваларга эга бўлган маданий ўсимликлар: 
1984 йилнинг августида Лондонда етиштирилган 26 ёшли 
шафтоли дарахтидан вазни 411 г, диаметри 30,4см га тенг шафтоли 
узиб олинган; 
Филиппинда 1984 йилнинг ноябрида вазни 7 кг 960г га тенг
ананас етиштирилган; 
Квинсленлик (Австралия) Эйлин Чаппел 1989 йилнинг 
апрелида вазни 30кг ни ташкил қилган бодрингни етиштирган; 
Француз сабзавотшунослари томонидан узунлиги 122см, вазни 
эса 6кг 480г ни ташкил этган спаржа етиштирилган; 
Петропавловск-Камчатка иссиқхонасида узунлиги 107см га 
етган қовоқча (кабачок) етиштирилган. 



Энг маҳсулдор сувўти хлорелладир. Унинг ҳужайралари 
фотосинтез жараёнида 7-12% қуёш энергиясидан фойдаланади, 
гулли ўсимликларда эса бу кўрсаткич фақатгина 1-2%ни ташкил 
қилади холос. Хлорелла шу қадар тез кўпаядики, 1л ли озуқа 
муҳитида 55г гача қуруқ моддаларни ҳосил қилади. 

Сув ўсимликлари орасида энг ашаддий бегона ўти Африкадан 
топилган сальвиния қирққулоғидир. У 1959 йилнинг май ойида 
Кариб сув омборидан топилган. Бу ўсимлик 11 ой ичида
199 км
2
майдонни эгаллаб, сув омборини деярли бўғиб қўйган. 1963 
йилга келиб эса бу бегона ўт сув омборининг 1002км

сатҳини 
эгаллаб олган. 

Энг бўйи баланд кесилган Янги йил арчасининг бўйи 67,36 м 
бўлган тиссбаргли дугласия бўлиб, у 1950 йилнинг декабрида 
АҚШдаги Сиэтл савдо марказида ўрнатилган эди. 

Гулли ўсимликлар орасида гули узоқ вақт гуллаб турадиган 
гул – тропикларда ўсувчи орхидеяларда кузатилади. Баъзи 
бирларининг чиройли гуллари 40-50 кун очилиб, кўзларни 
қувонтириб туради, хаттоки 90 кунгача очилиб турадиганлари хам 
бор.




Тропикларда ўсадиган ўсимликлар гуллаган вақтларида нафас 
олишнинг кучайиши ҳисобига гулларининг харорати кўтарилар 
экан. Масалан, арум ўсимлиги гулининг ўртасида харорати 40-44 
0
С 
бўлар экан. Худди шундай ходиса тропикларда ўсувчи виктория 
регия ўсимлигида ҳам кузатилади. 


Download 36.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling