Энг «ёмон» саволлар


Download 12.84 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi12.84 Kb.
#1304653
Bog'liq
укувчига бериладиган саволлар


Энг «ёмон» саволлар

Ўқитувчи томонидан бериладиган баъзи саволлар таълим жараёнининг самарадорлигини пасайтиради ва ўқувчиларнинг билим олиш билан боғлиқ мотивасиясига салбий таъсир кўрсатади. Уларга қуйидагилар киради:

👉 Занжирбанд саволлар
Ўқитувчининг кетма-кет савол ёғдириши ўқувчиларга на ўйлашга, на жавоб беришга вақт беради. Бу ўқувчининг тезкорлик учун фикрламай қўйишига олиб келади.

👉 Чақириқ саволлар


Ўқитувчи ўқувчилардан ўзининг фикрига қўшилишларини талаб қилувчи, чақириқ шаклидаги бундай саволлар ҳам болаларнинг дарсдан безиб қолишига сабаб бўлади. Бу шаклдаги саволларнинг моҳиятида яширин тарзда ўз фикр-мулоҳазасини бошқаларга сингдириш ётади. Ўқитувчи суггестив саволлар бериш билан ўқувчидан тайёр жавобни кутиши натижасида болаларда креатив жавоб қайтариш, мавзу доирасида мустақил фикрлаш имкони бўлмайди.

👉 Қалбаки саволлар


Орқасида танбеҳ ёки мақтов, ирония ёки кесатиқларни яшириб юрувчи қалбаки саволлар ўқувчи руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Болада ўзига нисбат ишончсизликни кучайтиради.

👉 Садосимон саволлар


Кўплаб ўқитувчиларга ўқувчи берган жавобни қайтариш одат бўлиб қолган. Лекин қайтарилаётган гап савол шаклида такрорланади.

👉 Қопқон саволлар


Бирор ўқувчини шарманда қилиш учун берилган саволлар

👉 Риторик (жавоби йўқ) саволлар


Ўқитувчи саволга жавоб қайтариш учун етарли вақт бермаса у ўзи англамаган ҳолда риторик савол бераётган бўлади. Дарс давомида услуб сифатида ишлатиладиган бундай савол тингловчиларнинг эътиборини кучайтиради. Бироқ дарс давомида риторик саволларнинг меъёрдан ортиқ такрорланиши ўқувчиларнинг пассивлигига олиб келади.
Download 12.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling