Енгил атлетика маш=лари техникаси
Download 82.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqТАъЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Енгил атлетика
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ Режа:Енгил атлетика спорт турининг умумий тарифи ва турлари. Енгил атлетика фанининг мақсади ва вазифалари. Талим муассасаларида енгил атлетиканинг орни ва аҳамияти. Енгил атлетика — спортнинг энг оммавий турларидан бири; турли масофаларга югуриш, спортча юриш, сакраш (баландликка, узунликка, уч ҳатлаб, лангарчоʻп билан), улоқтириш (найза, лаппак, босқон), ядро иргʻитиш, коʻпкураш (оʻнкураш, еттикураш) машқларини оʻз ичига олади. Енгил атлетикада 50 дан зиёд машқ бор, улардан 48 таси Олимпиада оʻйинлари дастурига кири-тилган (2000-йилги Сидней олимпиадасида эркаклар Енгил атлетиканинг 23, аёллар 20 турида мусобақалашишди). Бундан ташқари, Енгил атлетика замонавий бешкураш ва триатлон спорт турларининг бир машқини ташкил этади, барча спорт турларининг машгулот, таʼлим муассасаларининг оʻқув, ҳарбий-тайёргарлик, саломатлик машқлари, оʻқувчи-ёшларнинг „Алпомиш“ ва „Барчиной“ спорт синовлари дастуридан жой олган. Гомернинг „Илиада“, Ибн Синонинг „Тиб қонунлари“ ва бошқа китобларда Енгил атлетика машқларига оид маʼлумотлар учрайди. Қадимий Олимпиада оʻйинларида (мил. ав. 776-йилдан мил.авв. 394-йилгача) асосан Енгил атлетика боʻйича мусобақалар уюштирилган. Замонавий Енгил атлетиканинг ривожланишида 19-асрда Англияда (1837-йилдан) мусобақалар, Афинада (1859-йилдан) умумгрек оʻйинлари оʻтказилиши ва олимпиада тикланиши (1896-йилдан)нинг аҳамияти катта боʻлди. 1912-йилда Халқаро ҳаваскор Етакчилар федератсияси (ИААФ) тузилган, унга 200 мамлакат аʼзо (2001-йил; Оʻзбекистон Енгил атлетика федератсияси 1993-йилдан аʼзо). ИААФ 1977-йилдан жаҳон кубоги (ҳозирги кунда Гран-при мусобақалари), 1983-йилдан жаҳон биринчилиги мусобақаларини оʻтказиб келади. Оʻзбекистонда Енгил атлетикага қизиқиш 1885-йилда Маргʻилонда шу турга мослаштирилган оʻйингоҳ барпо этилгандан кейин кучайди. Тошкентда 1902-йилдан Енгил атлетика мусобақалари, 1919-йилдан мамлакат биринчиликлари, 1927-йилдан спартакиада оʻтказила бошлаган. Оʻзбекистонда 135 мингдан зиёд киши 140 дан ортиқ мураббий қоʻл остида Енгил атлетика билан шугʻулланади, мураббийлардан 3 нафари Оʻзбекистонда хизмат коʻрсатган спортчи, 10 нафари Оʻзбекистонда хизмат коʻрсатган спорт устози унвонига эга (2001). Фанни ўқитишдан мақсад: талабаларда енгил атлетика фани бўйича миллий спортчиларимиз, улар бажариб келаётган спорт турини тиклаш, болаларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ҳаётнинг турли жабҳаларида енгил атлетика воситаларидан самарали фойдаланиб ўқитиш ва баркамол авлодни тарбиялашга мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдир. Енгил атлетиканинг ривожланиш тарихи хақида маълумот бериш, талабаларни енгил атлетика техникаси ва тактикаси билан таништириш, уларни енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказишда хакамлик қилишга оид амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат. Фаннинг вазифаси: Мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни ҳал этишни кўзда тутади. Талабаларда енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси фанини ўтказиш бўлажак мутахасисларга енгил атлетика машғулотларини ташкил қилиш, машқларни тахлил қилиш, енгил атлетик машқларни болаларнинг ёшига мос ҳолда танлаш, жисмоний сифатларни ривожлантириш ва енгил атлетика машғулотини ўтказишга ўргатишдан иборат. Шунингдек; Download 82.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling