Ер пўстининг кимёвий таркиби Режа


жадвал Ер пўстида энг кенг тарқалган элементларнинг


Download 23.68 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi23.68 Kb.
#1509573
1   2
жадвал
Ер пўстида энг кенг тарқалган элементларнинг
оғирлик кларки



Элементлар

Ф.Кларк бўйича
(1924)

А.П.Внногра-дов бўйича (1962)

В.Мейсон бўйича (1971)

А.А.Ярошев-ский бўйича (1988)

0

49,52

49,13

46,60

47,90

Si

25,75

26,00

27,72

29,50

Аl

7,51

7,45

8,13

8,14



4,70

4,20

5,00

4,37

Мg

1,94

2,35

2,09

1,79

Ca


3,29

3,25

3,63

2,71


2,64

2,40

2,83

2,01

К


2,40

2,35

2,59

2,40

H


0,88

0,15

-

0,16

Тi


-

0,61

-

0,52

С


-

0,36

-

0,27

S





-

-

0,10

Мn





-

-

0,12

Шундай қилиб, ер пўстида енгил элементлар устуворликка эга ва у оғир металлар билан бойиган бошқа ички геосфералардан фарқ қилади.


Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кимёвий элементларнинг тарқалиши тўғрисидаги бизнинг тасаввуримиз ҳар доим ҳам уларнинг ҳақиқий кларкига тўғри келавермайди. Масалан, мис, рух, қўрғошин каби одатдаги элементлар кам ҳисобланувчи цирконий ва ванадийдан кларки бир неча марта кам. Бундай номувофиқликнинг сабаби ер пўстида кимёвий элементларнинг юқори концентрация — кон ҳосил қилишидаги турлича хоссасидадир.
Ер пўстининг кимёвий таркиби геологик вақт давомида ўзгариб борган ва у ҳозиргача давом этмоқда. Кимёвий таркибининг ўзгаришидаги асосий сабаб бўлиб қуйидагилар саналади:
- муайян элементларнинг радиоактив парчаланиш жараёнларида ўз-ўзидан ер пўсти шароитларида бардошлироқ бўлган бошқа элементларга айланиши;
- бир геосферадан бошқа геосферага кимёвий элементларнинг миграциясига олиб келувчи Ер моддаларининг давом этаётган дифференциация жараёнлари.
Ер пўсти кимёвий элементларнинг атомлари бир-бири билан турли кимёвий бирикмалар ҳосил қилади. Уларнинг ер пўстида учраш шакллари етарли даражада хилма-хил, аммо кимёвий элементлар асосан минерал шаклда мавжуд. Бунда баъзилари мустақил минерал турларни ташкил қилади, бошқалари эса бошқа минералларнинг кристалл панжарасига қўшимча тариқасида киради.


Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг
Эллипсоид, геоид, атмосфера, гидросфера, биосфера, ионосфера, топосфера, стратосфера, иқлим, ер пўсти, литосфера, тектоносфера, мантия, ядро, нифа, сима, сиал, апвелинг (плюм), даунвелинг (слэб) конвекция, конвектив оқимлар, зичлик, гравитация, магнетизм, компас, магнит меридиани, экватори ва кутби, магнит аномалияси, қолдиқ магнитланиш, кимёвий хусусият, магнит оғиши, магнит энгайиши, магнит бўрони. Ернинг кимёвий таркиби, кларк, радиоактив парчаланиш, ички иссиқлик манбаи.

Хулоса
Ҳозирги замон геокимёсининг маълумотларига кўра ер пўстида 93 та кимёвий элемент аниқланган. Уларнинг кўпчилиги турли изотопларнинг аралашмасидан иборат. Фақатгина 22 та кимёвий элемент (масалан, натрий, марганец, фтор, фосфор, олтин) изотопларига эгамас ва шунинг учун оддий элементлар дейилади.


Ер пўстида кимёвий элементлар жуда нотекис тақсимланган.
Кимёвий элементларнинг тарқалиши бўйича олиб борилган дастлабки кўламли тадқиқотлар америкалик геохимик Ф. Кларк томонидан ўтказилган. Турли тоғ жинсларининг 6000 та кимёвий таҳлилини математик йўл билан қайта ишлаб чиқиб Ф. Кларк ер пўстида 50 та энг кенг тарқалган кимёвий элементларнинг ўртача миқдорини аниқлаб чиққан. Илк бор 1889 йилда чоп этилган Ф. Кларк маълумотларига кейинчалик олимлар томонидан аниқлик киритилган.
Download 23.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling