Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Шахс фидоийлик туйғусини психологик баҳолаш
6. Юксак ҳислар
Кишилик жамияти билан ҳайвонот олами ўртасида психологик тафовутлар юксак ҳисларда ўз ифодаеини топади. Юксак ҳислар онг-ли ҳаракатларни бажаришнинг объектив шароитлари, йўналишлари, мазмуни билан уйғунлашган шахс эмоционал ҳолатининг барқарор, мураккаб таркибида пайдо бўлади ва кечади. Кўплаб кечирилаётган эмоцияларда, аффектларда, кайфиятларда яққоллашган умумлашма ҳислар юксак ҳислар деб аталади. Улар ўз таркибига содда тузилган ҳисларни қамраб олади, лекин оддий ҳислар йиғиндисидан иборат эмас, чунки юксак ҳислар мазмуни, сифати, шакли билан алоҳида-ликка эга. Шахсда топшириқни бажариш билан боғлиқ жавобгарлик ҳисси ҳар хил маънода кечирилади: 1) ташвишланиш эмоцияси (бир то-мондан, хурсандлик, иккинчи томондан эса қўрқиш ҳисси) сифати-да; 2) ўз кучига, ғайратига, ифтихорига ишонч эмоцияси тариқасида; 3) вазифага жиддий қарайдиган тенгдошлардан ғазабланиш эмоция-си сифатида; 4) шарт-шароитларни ҳисобга олишга нисбатан шубҳа-ланиш сифатида ва ҳоказо. Таҳлилдан кўриниб турибдики, жавобгар-лик ҳиссининг моҳияти уларнинг оддий йиғиндисидан иборат эмас, балки жамоа аъзоларининг эҳтиёжига айланган воқеликни англаш-дир. Масалан, китоб ўқиб лаззатланиш билан китобни ўқиб тугатиш шодлик ҳиссини фарқламоқ лозим. Психология фанида юксак ҳислар қуйидаги турларга ажратилади: 1) меҳнат фаолиятини давомида кечириладиган ҳислар - праксик ҳислар (юнонча ргах}$ сўзидан олинган бўлиб, иш, фаолият, юмуш деган маънони англатади); 2) интеллектуал ҳислар (лотинча птгеПесШзган сўзидан олинган бўлиб, тушуниш, акл деган маънони билдиради); 3) ахлоқий ҳислар (лотинча тогаНз сўзидан олинган бўлиб, ахлоқийлик деган маънони англатади); 4) эстетик ҳислар (юнонча а15ге515 деган сўздан олинган бўлиб, ҳиссий идрок, ҳиссий деган маъ-нони акс эттиради). Праксик ҳислар. Шахснинг амалий ҳаётининг исталган тармоги, мақсадга мувофиқ онгли фаолияти шахснинг уларга нисбатан муай-ян муносабатда бўлишнинг муҳим соҳасига айланиб қолади. 7. Шахс фидоийлик туйғусини психологик баҳолаш Умумий психология асосларини пухта эгаллаш орқалигина ҳар бир шахсда юксак ҳис-туйғулар, меҳнатга ижобий муносабат, ижтимоий фаоллик, комфорт ҳисларини шакллантириш мумкин. Ўзини ўзи анг-лаш ва миллий онгни қарор топтириш орқали меҳнатсевар, ватан-парвар, фидоий инсонларни таркиб топтириш лозим. Бозор иқтисо-диётининг бирмунча мураккаб механизмлари қай йўсинда ишлаши-ни тушуниб етиш, муваффақиятли фаолият кўрсата олиш учун нима-лар қилиш заруратини англаш, унга тўғри йўл топа билиш шахсдан муайян юксак туйғу ҳамда хислатни тақозо этади. Ҳозирги ижтимоий муҳитда шахслараро муносабатлар силсиласи-да «бирдамлик руҳи» ва «муштараклик туйғуси» сингари ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйишнинг самарали усуллари ва услублари пси-хология фанида ишлаб чиқилишига қарамай, бугунги кун талабига жавоб берадиганлари етарли эмас. Умумий психология фанида халқ хўжалиги тармоқларини ташкил қилиш ва уларни бошқариш жараёнида «инсон-техника» тизимдан ташқари («инсон-табиат», «инсон-образ» сингари ёндашиш бундан истисно) муносабатлари муҳим аҳамият касб этиш, уларнингтаҳлили кўп жиҳатдан эмпирик, амалий, миқдорий, татбиқий маълумотларга асосланиши муайян даражада ёритилганлигига қарамай, ҳозирги даврда «инсон-инсон», «инсон-жамоа», «жамоа-инсон», «жамоа-жамоа» му-носабатларининг бошқарув имкониятларини текшириш талаб қилинади. Хўжаликни бошқаришнинг янги қонуниятлари, механизмлари, омиллари, ижтимоий манбалари, шахслараро муносабат усуллари, якка шахснинг ижтимоийлашуви хоссалари, раҳбар ва тобе кишилар ўзаро муомаласининг мароми низоли вазиятларнинг олдини олиш, мазкур жараёнда илиқ психологик муҳитнинг роли, ишлаб чиқариш самара-Дорлигини оширишнинг имкониятларига доир эмпирик ва методологик материаллар тўплашнинг қулай шарт-шароитини юзага келти-ради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, хўжапик ёки муассасани бошқариш учун раҳбар қуйидагиларга асосланиши керак: демократик децентрализм (маҳаллий бошқарув устуворлиги); бошқарувда яккабошчилик; сиёсий, иқтисодий, маънавий, маърифий маъмуриятда хўжалик юритишнинг бирлиги; хўжалик ҳисобининг оқиллиги; омманинг бошқарув жараёнида фаол қатнашуви; ҳамкорлик фаолиятининг иштирокчиларини маънавий ва мод-дий жиҳатдан рағбатлантириш; кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жойлаштириш жараёнларида психодиагностикага асосланиш. Меҳнат ва таълим жараёнлари бошқарув предмети ҳамкорлик фа-олиятида шахснинг хулқига ва онгига гуруҳий таъсир ўтказишнинг хусусиятларини, раҳбар билан ижрочи ўртасидаги муомала маромини текшириш, шахслараро муносабатлар босқичлари, шакллари ва ру-ҳий муҳитни таъминлаш механизмларини тадқиқ этишдир. Худди шу сабабдан шахс хислатларини ўлчаш тизимини яратиш долзарб муам-молардан бири ҳисобланиб, уларнинг айрим кўринишларини амали-ётга тавсия қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шахснинг фидоийлиги жамият тараққиёти, ватан гуллаб яшнаши учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, альтруизм тушунчасига жуда яқин туради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling