Эргаш ғозиев


Инсон психикасининг илмий-тадқиқот методлари


Download 0.91 Mb.
bet9/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

3. Инсон психикасининг илмий-тадқиқот методлари
1. Психологиянинганъанавий, эмпирик методлари то ҳозирги кун-гача муваффақиятли қўлланилмоқда.
Кузатиш методи. Психология фанида бу методнинг объектив (ташқи) ва субъектив (ўзини ўзи) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оши-
рилади:
кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади;
кузатиладиган объект танланади;
синалувчининг ёши, жинси, касби аникланади;
тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўйин, ўқиш, меҳнат ва спортда) амалга оширилиши тавсия қилинади;
кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа билан ўтказилиши) та-
йинланади;
8) кузатилганларни қайд қилиб бериш воситалари (кундалик, суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон, видеоаппарат, фотоаппарат ва бошқалар) тахт қилинади.
Кузатиш орқали одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, нерв сис-темасинингташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-ишо-ралари, сезгирлиги, ҳаракатчанлиги, ишчанлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти ва ҳоказолари ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички психо-логик кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл-заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етишмайди. Ма-салан, гўдак болани кузатишда унинг ҳаракатлари, ўйинчоқларга му-носабати, ҳис-туйғуси, талпиниши, майли, хоҳиши аниқланади. Ўқув-чининг дарсдаги ҳолатини кузатишда эса диққатининг хусусияти, ташқи қўзғатувчи билан таъсирланиши, темпераменти, хатти-ҳарака-тининг суръати, эмоционал кечинмасининг ўзгариши тўғрисида маъ-лумотлар тўплашга имконияти туғилади. Ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туй-ғусинингўзгариш хусусиятлари, ғалабага интилиши, ўзинингҳарака-тини идора қила олиши юзасидан материаллар йиғиш мумкин. Иш-чининг дастгоҳ ёнидаги фаолиятини кузатиш натижасида унинг ўз диққатини тақсимлаши, қийин дамларда ўзини тутиши, имо-ишора-лари, ташқи қўзғатувчидан таъсирланиш даражаси ҳақида кенг маъ-лумотлар йиғилади. Кексаларнинг мулоқот жараёнини кузатиш уларнинг характери, нутқ фаолияти, ҳис-туйғуси, экстравертивлиги ёки интравертивлиги, қизиқувчанлиги ва руҳиятининг бошқа хусусият-ларини аниқлаш демакдир.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш: иш устидаги кайфиятини, фикрнинг муайян объектга йўналтирилга-нини, ташқи қўзғатувчилартаъсирига берилмасликни, чеҳрадаги таш-виш ва изтиробни, кўздаги ғайритабиийликни, шунингдек, синчков-лик, теранлик, термулиш каби руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккур-нинг кечишидаги ўзгаришларни аниқпаш мумкин. Булардан ташқа-ри, қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши, ҳиссиёт-нинг беқарорлашуви ҳам инсон руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маъ-лумот беради.
Психология фанида ўзини ўзи кузатишдан (интроспекциядан) ҳам фойдаланилади. Кўпинча тажрибали психолог ёки малакали моҳир ўқитувчи, салоҳиятли раҳбар ўзини ўзи кузатиш орқали илмий хулоса чиқара билади. Масалан, ўз тафаккурини кузатиб ўзидаги эмоционал ўзгариш ҳақида, шунингдек, тафаккурнинг ички механизмлари ву-жудга келиши ва кечиши тўғрисида маълумот олади. Натижада тафаккурнинг сифати, мазмуни, моҳияти ва қай тарзда, қандай тезлик-да, қай шаклда рўй беришини кузатади.
Чет эл психологиясида ўзини ўзи кузатишнинг инсон руҳияти-ни ўрганишдаги ролини ифодаловчи илмий-амалий материаллар тўпланган. Интроспекция йўналишининг йирик намояндалари ўзла-рини ўзлари кузатганлар ва тўплаган материалларини таҳлил қилиб, умумий психологик қонуниятларни яратишга ҳаракат қилганлар. Лекин инсон турли вазиятларда ўзини бир хил бошқара олмайди ва шунинг учун бу методнинг илмий аҳамияти унчалик катта эмас.
Шундай қилиб, кузатиш методининг қулай ва самарали жиҳатлари билан бирга заиф гомонлари ҳам мавжуд. Шу сабабли инсоннинг му-раккаб психикаси бошқа методлардан фойдаланиб тадқиқ қилинади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling