Эргаш ғозиев


Ҳиссий кечинмаларнинг шакллари


Download 0.91 Mb.
bet54/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

5. Ҳиссий кечинмаларнинг шакллари
Ҳиссиётлар шахс фаолиятининг муҳим жабҳаси сифатида инсон-ни кенг эмоционал соҳасини ранг-баранглиги, кўпқирралиги ҳақида ҳиссий тон (юнонча гопоз зўриқиш, урғу бериш маъносини билдира-ди), эмоциялар (лотинча етоуеге қўзғатиш, ҳаяжонлаш демакдир), аффектлар (лотинча аГГесгиз руҳий ҳаяжон, шижоат, эҳтирос маъно-сини англатади), стресс (инглизча 81ге$8 зўриқиш деганидир) ва кай-фият каби тушунчалар муайян тасаввур бир имкониятга эга.
Ҳиссий тон (тус). Ҳиссиёт аксарият ҳолларда фақат эмоционал тус сифатида руҳий жараённинг ўзига хос сифат (сифатий) жиҳати тариқасида вужудга келади. Ҳиссиёт бу ўринда ўзига ўзи эмас, балки билишга интилаётган, ўзгартираётган, эгаллаётган шахсда маълум муносабатни намоён қилувчи нарсалар, ҳодисалар ва ҳаракатларнинг алоҳида хоссаси, хислати ҳамда хусусияти маъносида гавдаланади. Мазкур нарсаларга нисбатан инсон шахсининг субъектив муносабат-лари тўғрисида мулоҳаза юритилаётганини одам ҳамиша ҳам пайқай олмайди. Масалан, ёқимли мулоқотдош, кулгили ҳангома, бадбўй ҳид, беҳаё кино, иштиёкди машғулот, иболи қиз, ярамас хулқ, хушчақчақ йигит, хотиржамлантирувчи хабар, заҳматли меҳнат ва бошқалар.
Эмоционал тон ёки ҳиссий тус (масалан, аффектив тон) баъзи ҳолларда барча шахсларда туғма, наслий хусусият касб этиши мум-кин. Жумладан, оғриқ ҳисси ва бошқа хусусиятли кучли қўзғатувчи-лар бир даврда акс этган ёқимсиз (нохуш) ҳиссий тон билан ажралиб туради. Масалан, меркаптан (лотинча тегс симоб, саргапз эгалловчи Деган маъно англатади), яъни симоб билан бошқа органик моддалар оирикмасидан тарқалган ҳидлар ҳар қайси руҳан соғлом инсонлар учун ёқимсиз, жирканч таассурот уйғотади. Шунингдек, баъзи ранг-лар бирикмаси (омихтаси), шилимшиқ пардаларнинг қўзғалиши, қамишларнинг ишқаланиши, эговнинг овози ҳам худди шундай из қолдиради. Шу билан бирга идрок образлари ва тасаввурларининг аксарият ҳиссий тонлари (туслари) олдинги эмоционал жараёнлари-дан сакданиб қолган излар, турмуш тажрибанинг сабоқлари ((акс са-долари) инсонларда ўхшашлиги туфайли «туғма» деб баҳоланиши мумкин. Ҳиссий тон шахснинг эҳтиёжларини атрофдаги нарсалар ва вазиятлар қониқтириши ёки қониқтирмаслиги, фаолиятнинг эса му-ваффақиятли ёки муваффақиятсиз кечишини яққол намойиш эти-шига хизмат қилади. Шахснинг психологик хислатларига биноан ҳис-сий тон (тус) ўзига хос идиосинкразия (юнонча 1сНо5 ўзига хос, 5упга815 қоришмоқ, қоришув маъносини билдиради) хусусиятини касб этади, бундай таъбли одам бошқалар учун бефарқ туюлган нарсаларга ҳам жирканч муносабатини намойиш қилади, масалан, духобага тегиш-ни, балиқ, ёғ, гул ҳидларини ёқтирмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, кўриш, эшитиш, ҳидлаш, кинестетик (ҳаракат) сезгиларга ҳамда идрокларга тааллукли ҳиссий тон муҳим амалий аҳамиятга эга. Масалан, хоналар, иш жойи, транс-порт воситаларининг ранги (туси) таассуротидан вужудга келган ёқимли ва ёқимсиз ҳиссий тон меҳнат самарадорлигига, хизматчи-ларнинг кайфиятига сезиларли таъсир ўтказади. Кимёвий ўғитлар, сабзовотлар ёқимсиз ҳиди, ишлаб чиқаришдаги шовқинлар, товуш-лар ҳиссий тон жиҳатидан меҳнат унумдорлигини пасайтиради. Хо-тиржамлик, ёқимсиз мусиқа, илиқ шахслараро муносабатлар, муома-ла мароми, аҳиллик муваффақият кафолати, ижтимоий тараққиёт омили ҳисобланади.
Эмоциялар. Эмоционал жараёнлар, ҳолатлар ёки тор маънода эмо циялар ҳиссий кечинмаларининг ўзига хос хусусиятли шаклларида" биттасидир. Эмоция — у ёки бу ҳиссиётнинг инсон томонидан бево сита кечирилиши (кечиши) жараёнидан иборатдир. Масалан, шахс томонидан мусиқани севиш эмоцияни вужудга келтирмайди, балки бунинг учун мусиқани эшитиш, ижрочи маҳоратига тасанно билди-риш, ундан ҳаяжонланиш ёки асар ижроси ёқмаса ғазабли ҳиссий кечинма ҳосил бўлиши ижобий, бу салбий эмоция дейилади. Қўрқинч, даҳшат ҳиссий кечинма сифатида объектларга шахснинг муносабати-ни акс эттириб, турлича шаклда намоён бўлиши мумкин: одам даҳ шатдан қочади, қўрқувдан серрайиб қолади, ўзини идора қила олма ҳар томонга уради, ҳатто хавф-хатарга ўзини ташлаши ҳам мумкин.
Кўпинча эмоциялар ўзининг таъсирчанлиги билан бир-бирида" ажралиб туришига қарамай, бундай сифатли ҳиссий ҳолатлар стеник (юнонча $*пепо5 сўзидан олинган бўлиб, куч деган маъно англатади) хусусиятли дейилади. Бундай эмоциялар дадил хатти-ҳаракатларга, мантиқий мулоҳазаларга, ижобий изланишларга куч-қувват, қанот бағишлайди. Масалан, хурсандчиликдан шахс «парвоз қилади», «юл-дузни нарвонсиз олади», кимларгадир холис ёрдам қилишга шошади, фаоллик, тиниб тинчмаслик унинг сифатига айланади. Аксарият ҳол-ларда хушхабар, муваффақият шахсда стеник хусусиятли эмоциялар-ни вужудга келтиради. Баъзи ҳолларда эмоциялар ўзининг сустлиги, заифлиги, нурсизлиги билан тавсифланади, бундай ҳиссий ҳолат ас-теник (юнонча асТеша сўзидан олинган бўлиб, кучсизлик, заифлик маъносини билдиради) деб аталади. Бундай ҳиссиёт инсонни бўшаш-тиради, уни хаёлга чўмдиради, хаёлпараст қилиб қўяди, шу сабабдан фавқулодда шахсдаги раҳмдиллик бефойда эмоционал кечинмага, уялиш виждон азобига, андиша эса қўрқоқликка айланиб қолиш хав-фи кучли.
Ҳар қандай вазиятда ҳам эмоционал хатти-ҳаракат, фаолият мо-тивлари бўлишидан ташқари, улар баъзида фаолиятни ташкиллашти-рувчи, гоҳо уни издан чиқарувчи омилга ҳам айланиши мумкин. Эмо-ционал ҳолатлар ё ҳаддан ташқари кучайса ёки сусайса, хуллас меъё-ри, мароми издан чиқса, у ҳолда шахс фаолияти мақсадга йўналиши-ни йўқотади, бунинг натижасида объектлар нотўғри акс эттирилади, улар холисона талқин қилинмайди, баҳолашда мантиқий нуқсонлар-га йўл қўйилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling